Азитромицин РНПрецепт билан

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: азитромицин (азитромицин дигидрати кўринишида) 250 мг ёки 500 мг; Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

азитромицин

Препаратнинг савдо номи:

Азитромицин-РНП

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик (макролидлар гуруҳи)

Дори шакли:

капсулалар

цилиндр шаклли, охирлари яримсферик, бир хил, силлиқ, ялтироқ юзали капсулалар. 500 мг ва 250 мг ли дозалар учун капсула рақами мувофиқ равишда 00 ва 1. 250 мг ли доза учун – капсуланинг корпуси ва қопқоқчасининг ранги – сариқ ёки корпуси – сариқ ва қопқоқчаси- қизил, ёки корпусининг ранги – оқ, қопқоқчаси – қизил. 500 мг ли доза учун – корпусининг ва қопқоқчасининг ранги – оқ ва корпусининг ва қопқоқчасининг ранги – қизил. Капсуланинг ичидагиси: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун ёки гранулалар.

антибиотик (макролидлар гуруҳи)

J01FA10

Кислотали муҳитга чидамли, липофил, меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. 500 мг бир марта қабул қилинганидан кейин биокираолишлиги – 37% (“биринчи ўтиш” самараси), максимал концентрация (Смах) (0,4 мг/л) 2-3 соатдан кейин ҳосил бўлади, эҳтимолий тақсимланиш ҳажми – 31,1 л/кг, оқсиллар билан боғланиши қондаги концентрациясига тескари пропорционал ва 7-50% ни ташкил қилади, ярим чиқарилиш даври (Т1/2)-68 соат. Плазмадаги барқарор даражасига 5-7 кундан кейин эришилади. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади ва тўқималарга тушади. Инфекция жойига шунингдек фагоцитлар, полиморфядроли лейкоцитлар ва макрофаглар томонидан ташилади ва у ерда бактериялар иштирокида ажралиб чиқади. Ҳужайра мембраналари орқали ўтади (хужайра ичидаги қўзғатувчилар чақирган инфекцияларда самарали). Тўқималар ва ҳужайралардаги концентрацияси плазмадагига нисбатан 10-50 марта юқори, инфекция ўчоғида эса – соғлом тўқималардагига қараганда 24-34% юқори. Юқори (антибактериал) даражаси охирги доза қабул қилинганидан кейин тўқималарда 5-7 кун давомида сақланади. Овқат қабул қилиш фармакокинетикасини (дори шаклига қараб) аҳамиятли ўзгартиради: капсулалар – Смах (52% га) ва эгри ости майдони “концентрация-вақт) (АУC) (43% га) пасаяди; суспензия – Смах (46% га) ва АУC (14% га) ошади; таблеткалар – Смах (31% га) ошади, АУC ўзгармайди. Жигарда метил гуруҳини йўқотиб, фаоллигини йўқотади. Плазма клиренси – минутига 630 мл. 50% сафро билан ўзгармаган ҳолда, 6% – сийдик билан чиқарилади. Кекса ёшдаги эркакларда фармакокинетик параметрлари ўзгармайди, аёлларда – Смах (30-50% га) ошади, 1-5 ёшли болаларда – Смах, Тл/2, АУC пасаяди.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион — яллиғланиш касалликлар: нафас йўлларининг юқори бўлимларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта отит);скарлатина;нафас йўлларининг қуйи бўлимларининг инфекциялари (бактериал ва атипик пневмониялар, бронхит);тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);сийдик-жинсий йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит);Лайма касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (эрйтҳема мигранс);меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг Ҳелиcобаcтер пйлори билан ассоциацияланган касалликлари.

Азитромицин ичга, суткада 1 марта қабул қилинади. Препаратни албатта овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат дан кейин, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Нафас йўлларининг юқори ва қуйи бўлимларининг, тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекцияларида – суткада 500 мг дан 3 кун давомида (курслик доза – 1,5 г). Асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицитда – бир марта 1 г. Лайма (боррелиоз) касаллигида бошланғич босқичини (эрйтҳема мигранс) даволаш учун – биринчи куни 1 г дан ва 500 мг дан ҳар куни, 2-нчи кундан 5-нчи кунгача (курслик дозаси – 3 г). Меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг Ҳелиcобаcтер пйлори билан ассоциацияланган яра касаллигида – суткада 1 г дан мажмуавий даволаш таркибида 3 кун давомида. Препаратнинг 1 дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилганида, ўтказиб юборилган дозани иложи борича эртароқ, кейингиларни – 24 соатлик танаффус билан қабул қилиш керак.

Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, кучли толиқиш. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, абдоминал оғриқлар, метеоризм, холестатик сариқлик, жигар ферментлари фаоллигини ўртача ошиши, сохтамембраноз колит, мелена. Юрак-қон томир тизими томонидан: кўкрак қафасида оғриқ, қоринчалар аритмияси, шу жумладан қоринча тахикардияси ва ПҚ интервали узайган пациентларда “торсаде де поинтес”. Аллергик реакциялар: тери тошмалари, фотосенсибилизация, ангионевротик шиш, эозинофилия. Бошқалар: вагинитлар, нефритлар, кандидозлар, нейтрофилия, нейтропения.

Шохкуя алкалоидлари, дигидроэрготаминнинг таъсирини кучайтиради. Дори воситаларининг (шу жумладан карбамазепин, шохкуя алкалоидлари, валпроат кислотаси, гексобарбитал, фенитоин, дизопирамид, бромокриптин, теофиллин ва бошқа ксантин ҳосилалари, перорал гипогликемик воситаларнинг) чиқарилишини секинлаштиради, концентрацияси ва заҳарлилигини оширади. Гепарин билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб. Алюминий, магний сақловчи антацидлар, этил спирти ва овқат азитромициннинг ичакда сўрилишини камайтиради. Тетрациклин ва хлорамфеникол азитромицинни таъсирини оширади (синергизм), линкозамидлар – камайтиради.

Препаратни юрак аритмиялари бўлган беморларда, аритмияларнинг кечишини ёмонлаши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни сафро билан чиқарилиши туфайли жигар касалликларида, ўзига хос эҳтиёткорлик талаб этилади. Азитромицин ва алюминий ва магний сақловчи антацидларни юборишлар орасида 2 соатлик интервалга амал қилиш тавсия қилинади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида фақат она учун кутилаётган даволаш самараси, ҳомила ва бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган  ҳолларда қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Азитромицин дозасини ошириб юборилиши тўғрисида ҳеч қандай хабарлар йўқ. Макролидлар гуруҳига мансуб антибиотикларнинг дозасини ошириб юборилиши эшитишни пасайиши, кўнгил айниши, қусиш ва диарея билан ифодаланади. Бундай ҳолларда симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича

Капсулалар 250 мг №6, 500 мг №3 контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.