Азинортрецепт билан

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 250 мг ёки 500 мг азитромицин дигидрати (азитромицинга эквивалент); ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон, тозаланган талк, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, натрий крахмал гиликоляти. қобиғининг таркиби: гипромеллоза, тозаланган талк, макрогол 6000, титан диоксиди, индиго бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

азитромицин

Препаратнинг савдо номи:

Азинорт

Фармакалогик гуруҳи:

Микробларга қарши тизимли қўллаш учун препарат. Макролидлар, линкозамидлар ва стрептограминлар. Макролидлар. Азитромицин.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган 250 мг ва 500 мг ли таблеткалар

оч-мовий рангли, узунчоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида бўлувчи рискаси бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Микробларга қарши тизимли қўллаш учун препарат. Макролидлар, линкозамидлар ва стрептограминлар. Макролидлар. Азитромицин.

J01FA10

Азитромицин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу унинг кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофилл хусусияти билан боғлиқ. Азитромицин бир маротаба оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг, биокираолишлиги тахминан 37% ни ташкил қилади, қон зардобидаги максимал концентрациясига (0,41 мг/мл) 2-3 соат ўтгач эришилади. Тақсимланиш ҳажми Вд тахминан 31 л/кг ни ташкил этади. Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал йўллар аъзолари ва тўқималарига, простата безига, тери ва юмшоқ тўқималарига яхши ўтади, тўқима турига қараб 1 дан 9 мг/мл гача етади. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагидан 50 марта юқори) ва давомли ярим чиқарилиш даври азитромицинни қон плазмасидаги оқсиллар билан пастроқ даражада боғланиши, шунингдек уни эукариотик ҳужайраларга кириши ва лизосомаларни ўраб турган рН паст бўлган муҳитда тўпланиши билан боғлиқ. Азитромицинни асосан лизосомаларда тўпланиш хусусияти, айниқса ҳужайра ичидаги қўзғатувчиларни элиминацияси учун жуда муҳимдир. Фагоцитлар азитромицинни инфекцион ўчоғига етказиб беради ва, у ерда у фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқади. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамай, азитромицин уларнинг функциясига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Охирги доза ичга қабул қилингандан кейин терапевтик концентрацияси 5-7 кун давомида сақланиб туради. Плазмадан дозанинг яримини чиқарилиш даври тўқимада 2-4 кун давомида ярим дозани камайиб бориши акс этади.Азинортни плазмадан чиқарилиши 2 босқисда амалга ошади: препарат қабул қилингандан кейин 8 соатдан 24 соатгача интервалда ярим чиарилиш даври 14-20 соатни ва 24 соатдан 72 соатгача интервалда 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 1 марта қабу қилиш имконини беради. Тахминан 50% ўзгармаган холда – 10 нофаол метаболитлар шаклида чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг 6% тахминан буйрак орқали чиқарилади.

фарингит, тонзиллит, синусит, ўрта отитўткир ва сурункали бронхит, интерстициал ва алвеоляр пневмониясурункали миграцияланувчи эритема – Лайм касаллигининг бошланғич босқичи, сарамас, импетиго, иккиламчи пиодерматозлармеъда ва ўн икки бармоқ Ҳелиcобаcтер пйлори билан ассоцияланган ичакнинг касаллигигонорея ва ногонореяли уретрит ва/ёки цервицит

Азинорт таблеткалари суткада бир марта овқатланишдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат кейин ичга қабул қилинади. Нафас йўлларининг юқори ва қуйи бўлимлари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида суткада 500 мг дан 3 кун давомида (курслик доза – 1,5 мг) буюрилади. Асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицитни бир марта 1 г (250 мг дан 4 таблетка) буюрилади. Лайм касаллигида (бореллиозда) бошланғич босқичини (эрйтҳема мигранс) даволаш учун биринчи куни – 1 г (250 мг дан 4 таблетка) дан ва 2-кундан 5чи кунгача 500 мг дан ҳар куни (курслик дозаси 3 г) буюрилади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг Ҳелиcобаcтер пйлори билан ассоцияцияланган касалликларида Азинортни суткада 1 г (250 мг дан 4 таблетка) дан 3 кун давомида мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади. Препаратнинг бир дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда, ўтказиб юборилган дозани имкон борича тезроқ қабул қилиш керак, кейинги дозалари – 24 соатлик танаффус билан қабул қилинади. Кекса ёшдаги шахсларда ва буйрак функцияси бузилиши бўлган беморларда дозасини ўзгартиришнинг зарурати йўқ.

Кўп ҳолларда (>1/100, <1/10) ko‘ngil aynishi, qusish, qorinda og‘riq Kam hollarda (>1/1000, <1/100) ichni suyuq kelishi, meteorizm, ovqat hazm qilishni buzilishi, ishtaxani yo‘qolishi Juda kam hollarda (>1/1000, <1/100) bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, uyquchanlik, tirishishlar, disgevziyatrombotsitopeniyatajovuzkorlik, qo‘zg‘aluvchanlik, xavotirlik, asabiylashish, uyqusizlikparesteziya va asteniyayeshitishni buzilishi, karlik va quloqlarni shang‘illashitaxikardiya, yurak qorinchasi taxikardiyasi bilan kechuvchi aritmiya, QT intervalini uzayishitil rangini o‘zgarishi, qabziyat, soxtamembranoz kolitjigar aminotransferazalari faolligini tanzitor oshishi, bilirubin, xolestatik sariqlik, gepatito‘ta yuqori sezuvchanlik reaktsiyalar (qizarish, toshma, qichishish, eshakemi, angionevrotik shish, yorug‘likka sezuvchanlik), ko‘pshaklli eritema, Stivens-Djonson sindromi va toksik epidermal nekroliz,artralgiya Juda kam hollarda (>1/10000, <1/1000) интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилигичарчоқ, тиришишлартаъм ва ҳид билишни бузилишиартралгиявагинит, кандидоз, суперинфекцияларанафилактик шок, шу жумладан шиш (кам ҳолларда ўлимгача олиб келиши мумкин бўлган).

Антацидлар Азинортни сўрилишини анча сезиларли даражада секинлаштиради, шунинг учун препаратни, бу препаратларни қабул қилишдан бир соат олдин ёки икки соатдан кейин қабул қилиш керак. Макролид антибиотиклар, циклоспорин, астемизол, триазолам, мидазолам ёки алфентаниллар билан ўзаро таъсирга киришади. Бу препаратларни бир вақтда қабул қилинганда синчков кузатув олиб бориш керак. Азитромицин цитохром Р450 га таъсир этмайди, шунинг учун теофиллин, терфенадин, карбамазепин, метилпреднизолон, диданосил ва циметидинга ўзаро таъсирга киришмайди. Азитромицинни билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилинганда қон кетиши юз бериши мумкин. Шунинг учун протромбин вақтини назорат қилиб туриш керак. Азитромицин ва дигоксин мажмуада қўлланганида қонда дигоксиннинг концентрацияси ошиши мумкин, шунинг учун дигоксиннинг қондаги даражасини назорат қилиш ва унинг дозасига тузатиш киритиш керак. Азитромицин ва эрготамин препаратларини бир вақтда буюриш тавсия этилмайди, чунки эрготизм ривожланиши мумкин. Зидовудин: азитромицин қонда зидовудиннинг фосфорланган фаол метаболитининг концентрациясини оширади. Бироқ ҳозирги вақтда ушбу фармакокинетик ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти маълум эмас. Рифабутин: азитромицин ва рифабутинни бирга қўлланиши уларнинг плазмадаги концентрациясини ўзгартирмаган. Бироқ, бунда нейтропения кузатилган, ножўя реакцияларни ривожланиши ва ушбу мажмуани қўллаш ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлик аниқланмаган.

Макролидлар гуруҳи антибиотиклари қабул қилинганда қуйидаги ножўя таъсирлар юрак қоринчалари аритмияси, шу жумладан ҚТ интервали узайган пациентларда қоринчалар тахикардияси ва липиллаш-хилпиллаш (қоринчаларда) хабар берилган. Азитромицин билан даволаниш фонида жуда кам ҳолларда анамнезида аритмияси бўлган шахсларда (юрак қоринчалари) липиллаши-хилпиллаши ва кейинчалик миокард инфаркти бўлиши мумкин. Юрак аритмияси ва қоринчалар липиллаши/хилпиллашини ривожланиш ҳавфини оширувчи юрак реполяризациясини узайиши ва ҚТ интервалини узайиши, бошқа макролид антибиотиклар билан даволанганда кузатилган. Азитромициннинг ушбу самарасини юрак реполяризациясини узайиш ҳавфи юқори бўлган пациентларда бутунлай истисно қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик Препаратни қўллаш ҳомиладорликнинг биринчи ва учинчи уч ойлигида, ҳомила учун кутилган фойда потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда, буюриш тавсия этилади. Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти Препарат билан даволанишда, автотранспортни бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолияти турлари билан шуғулланишдан сақланиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Азитромициннинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида хабарлар йўқ. Макролид антибиотикларининг дозасини ошириб юборилиши эшитишни вақтинча йўқолиши, кучли кўнгил айниши ва диарея билан намоён бўлади. Даволаш: қусишни чақириш керак ва зудлик билан симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

250 мгли доза учун 6 таблеткадан ва 500 мгли доза учун 3 таблеткадан алюмин фолгали ва поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамларда. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.