АЗИМЕДрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: азитромицинга қайта ҳисобланганда азитромицин дигидрати – 500 мг; ёрдамчи моддалар: сувсиз калций гидрофосфати; гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза); картошка крахмали; натрий крахмалгликоляти (А тури); микрокристалл целлюлоза; натрий лаурилсулфати;  магний стеарати; қоплаш учун аралашма “Опадрй ИИ БКУЭ” 33Г30700 (пропиленгликол (макрогол); лактоза моногидрати; титан диоксиди (Е 171); гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза); триацетин; индигокармин (Е 132)).

Тасир этувчи модда(ХПН):

азитромицин (азитҳромйcин)

Препаратнинг савдо номи:

АЗИМЕД

Фармакалогик гуруҳи:

Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Макролидлар, линкозамидлар ва стрептограминлар. Азитромицин.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

плёнка қобиқ билан қопланган, оч-мовий рангли, икки ёқлама қавариқ юзали овал шаклли, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар. Кўндаланг кесимда оқ рангли ядро кўринади.

Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Макролидлар, линкозамидлар ва стрептограминлар. Азитромицин.

J01FA10.

Перорал қабул қилинганидан кейин биокираолишлиги тахминан 37% ни ташкил қилади. Қон зардобидаги максимал концентрациясига препарат қабул қилинганидан кейин 2-3 соатдан сўнг эришилади. Қабул қилинганда азитромицин бутун организм бўйлаб тақсимланади. Фармакокинетик тадқиқотларда, азитромициннинг концентрацияси тўқималарда қон плазмасидагига қараганда анча юқорилиги (50 марта) кўрсатилган, бу препаратни тўқималар билан кучли боғланишидан далолат беради. Қон зардоби оқсиллари билан боғланиши плазмадаги концентрацияларига қараб, қон зардобида 0,5 мкг/мл бўлганида 12% дан, 0,05 мкг/мл да 52% гачани ташкил қилади. Мувозанат холатида фараз қилинган тақсимланиш ҳажми (ВВсс) 31,1 л/кг ни ташкил қилади. Плазмадан якуний ярим чиқарилиши даври тўқималардан 2-4 кунлик ярим чиқарилиш даврини акс эттиради. Азитромициннинг дозасини тахминан 12% сийдик билан ўзгармаган ҳолда кейинги уч кун давомида чиқарилади. Айниқса ўзгармаган азитромициннинг юқори концентрациялари одам сафросида аниқланган. Шунингдек сафрода, улар Н- ва О-деметилланиш, дезозамин ва агликон ҳалқаларини гидроксилланиши ва конъюгат кладинозани парчаланиши ёрдамида ҳосил бўлган ўнта метаболити аниқланган. Суюқликли хроматография ва микробиологик таҳлилларнинг натижаларини қиёслаш, азитромициннинг метаболитлари микробиологик жиҳатдан фаол эмаслигини кўрсатади.

Азитромицинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцияларда: ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (фарингит/тонзиллит, синусит, ўрта отит);Нафас йўлларининг инфекциялари (бактериал бронхит, касалхонадан ташқари пневмония);Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: кўчиб юрувчи эритема (Лайм касаллигининг бошланғич босқичи), сарамас, импетиго, иккиламчи пиодерматозлар; оддий хуснбузарнинг оғир бўлмаган шаклларини даволаш;Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар: Чламидиа трачоматис томонидан чақирилган асоратланмаган ва асоратланган уретрит/цервицитни даволашда қўлланилади.

Азитромицинни қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ёки эҳтимоли бўлган қуйидаги ножўя реакциялар. Ножўя реакциялар тизимлар синфи ва аъзолар бўйича келтирилган, улар азитромициннинг барча дори шакллари қўлланганда кузатилган. Инфекциялар ва инвазиялар: кандидоз, орал кандидоз, қин инфекциялари, пневмония, замбуруғли инфекциялар, бактериал инфекциялар, фарингит, гастроэнтерит, нафас фаолиятини бузилиши, ринит, сохтамембраноз колит. Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан: лейкопения, нейтропения, эозинофилия; тромбоцитопения, гемолитик анемия. Иммун тизими томонидан: ангионевротик шиш, юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактик реакциялар. Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: анорекция. Руҳият томонидан: асабийлик, уйқусизлик, ажитация, тажовузкорлик, безовталик, делирий, галлюцинациялар. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, парестезия, дисгвезия, хушдан кетиш, тиришишлар, психомотор юқори фаоллик, аносмия, паросмия, агвезия, гравис миастенияси, гипестезия. Кўриш аъзолари томонидан: кўришни бузилиши. Эшитиш аъзолари томонидан: эшитишни бузилиши, вертиго, эшитишни ёмонлашиши, шу жумладан карлик ва/ёки қулоқларни шанғиллаши. Юрак томонидан: палпитация, қоринчаларнинг липиллаши-хилпиллаши (торсаде де поинтес), аритмия, шу жумладан қоринчалар тахикардияси, ЭКГ да ҚТ интервалини узайиши. Қон томирлар томонидан: қизиб кетиш, артериал гипотензия. Респиратор тизими томонидан: диспноэ, бурундан қон кетиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, қусиш, қорин оғриғи, кўнгил айниши, гастрит, қабзиятлар, метеоризм, диспепсия, дисфагия, оғизни қуриши, кекириш, оғиз бўшлиғида яралар, сўлак безлари секрециясини ошиши, панкреатит, тил рангини ўзгариши, ични тез-тез суюқ келиши. Гепатобилиар тизими томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, холестатик сариқлик, жигар етишмовчилиги (у кам ҳолларда ўлимга олиб келган), гепатит, фулминант гепатит, некротик гепатит. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми, дерматит, терини қуриши, гипергидроз, фотосезувчанлик, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема. Суяк-мушак тизими томонидан: остеоартрит, миалгия, орқада оғриқ, бўйинда оғриқ, артралгия. Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия, буйракда оғриқ, ўткир буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит. Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: бачадондан қон кетиши, тестикуляр бузилишлар. Умумий бузилишлар ва махаллий реакциялар: кўкракда оғриқ, шиш, лоҳаслик, астения, кучли толиқиш, юзни шиши, гипертермия, оғриқ, периферик шишлар. Лаборатория кўрсаткичлари: қонда бикарбонатлар даражасини ошиши, базофиллар, моноцитлар, нейтрофиллар сонини ошиши, аспартатаминотрансфераза ва аланинаминотрансфераза даражасини ошиши, қонда билирубин даражасини ошиши, қонда мочевин ва креатинин даражасини ошиши, қонда калий кўрсатгичларини ўзгариши, ишқорий фосфотаза даражасини ошиши, хлорид даражасини ошиши, глюкоза даражасини ошиши, тромбоцитлар даражасини ошиши, гематокритни даражасини пасайиши, натрий даражасидаги силжишлар. Шикастланишлар ва заҳарланишлар: муолажадан кейинги асоратлар.

Азитромицинга, эритромицинга, ҳар қандай бошқа макролидли ёки кетолидли антибиотикка, препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик.Назарий эрготизм мумкинлиги туфайли, азитромицинни шохкуя ҳосилалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Пациентларга азитромицинни ҚТ-интервалини узайтириши мумкин бўлган бошқа дорилар билан бирга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Антацидлар. Антацидларни бир вақтда қўллашни азитромициннинг фармакокинетикасига таъсирини ўрганишда, гарчи азитромициннинг плазмадаги чўққи концентрациялари тахминан 25% га камайса ҳам, умуман биокираолишлигида ўзгаришлар кузатилмаган. Азитромицинни антацидни қабул қилишдан ҳеч бўлмаганда 1 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш керак. Цетиризин. Соғлом кўнгиллиларда азитромицинни 20 мг цетиризин билан 5 кун давомида бир вақтда қўлланганда мувозанат ҳолатида, фармакокинетик ўзаро таъсир кўринишлари ёки ҚТ интервалини аҳамиятли ўзгариши кузатилмаган. Диданозин. Азитромициннинг 1200 мг суткалик дозалари диданозин билан бир вақтда қўлланганда, диданозиннинг фармакокинетикасига таъсири аниқламаган. Дигоксин. Макролид антибиотикларни, шу жумладан азитромицинни, дигоксин каби Р-гликопротеиннинг субстратлари билан бир вақтда қўллаш, қон зардобида Р-гликопротеин субстратининг даражасини ошишига олиб келади. Демак, азитромицин ва дигоксин бир вақтда қўлланганида, қон зардобида дигоксиннинг концентрациясини ошиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Зидовудин. Азитромициннинг 1000 мг ва 1200 мг бир марталик ёки 600 мг кўп марталик дозалари зидовудиннинг ёки унинг глюкуронид метаболитининг плазмадаги фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган. Лекин азитромицинни қабул қилиш, периферик қоннинг мононуклеар хужайраларида клиник фаол метаболити, фосфорланган зидовудиннинг концентрациясини оширган. Бу маълумотларнинг клиник аҳамияти аниқ эмас, лекин пациент учун фойдали бўлиши мумкин. Шохкуя алкалоидлари. Эрготизмни пайдо бўлишини назарий эҳтимолини ҳисобга олиб, азитромицинни шохкуя алкалоидлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Азитромицин жигар цитохром Р450 тизими билан аҳамиятли ўзаро таъсирга эга эмас. Препарат эритромицин ва бошқа макролидлар билан кузатиладиган дориларни фармакокинетик ўзаро таъсирига эга эмас деб ҳисобланади. Азитромицин цитохром-метаболик комплекс орқали цитохром Р450 нинг индукциясини ёки инактивациясини чақирмайди. Азитромицин ва метаболизми ахамиятли даражада цитохром Р450 иштирокида юз берувчи қуйдаги препаратларни қўллаш юзасидан фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилган. Аторвастатин. Аторвастатин (суткада 10 мг) ва азитромицинни (суткада 500 мг) бир вақтда қўллаш, қон зардобида аторвастатиннинг концентрациясини ўзгаришини чақирмаган (ГМГ-КоА-редуктазанинг ингибиция қилиниши таҳлили асосида). Карбамазепин. Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларда, азитромицин карбамазепин ва унинг фаол метаболитларининг плазмасидаги даражаларига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Циметидин. Азитромицинни қабул қилишдан 2 соат олдин қўлланган циметидиннинг бир марталик дозасини азитромициннинг фармакокинетикасига таъсирини ўрганиш юзасидан фармакокинетик тадқиқотларида, азитромициннинг фармакокинетикасини ҳеч қандай ўзгаришлари кузатилмаган. Кумарин туридаги перорал антикоагулянтлар. Фармакокинетик ўзаро таъсирни ўрганиш тадқиқотларда азитромицин соғлом кўнгиллиларга мўлжалланган варфариннинг 15 мг ли бир марталик дозасининг антикоагулянт самарасини ўзгартирмаган. Азитромицин ва кумарин туридаги перорал антикоагулянтлар бир вақтда қабул қилинганидан кейин, антикоагулянт самарани потенцияланиши ҳақида маълумотлар бор. Гарчи сабаб боғлиқлиги аниқланмаган бўлсада, кумарин туридаги перорал антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларга азитромицин буюрилганида, протромбин вақтини мониторингини тез-тез ўтказиш заруратини ҳисобга олиш лозим. Циклоспорин. Бир-бирига яқин макролид антибиотиклардан айримлари циклоспориннинг метаболизмига таъсир қилади. Азитромицин ва циклоспорин бир вақтда қабул қилинганда мумкин бўлган ўзаро таъсири юзасидан фармакокинетик ва клиник тадқиқотлари ўтказилмаганлиги туфайли, бу дориларни бир вақтда қабул қилиш буюрилгунича терапевтик вазиятни синчиклаб баҳолаш керак. Агар мажмуавий даволаш тўғри деб ҳисобланса, циклоспориннинг даражаларини синчков мониторингини ўтказиш ва мувофиқ равишда дозани йўлга солиш керак. Эфавиренц. Азитромициннинг 600 мг ва эфавиренцнинг 400 мг ли бир марталик дозаларини ҳар куни 7 кун давомида бир вақтда қўллаш, қандайдир клиник аҳамиятли фармакокинетик ўзаро таъсирларини чақирмаган. Флуконазол. Азитромициннинг 1200 мг ли бир марталик дозасини бир вақтда қўллаш флуконазолнинг 800 мг ли бир марталик дозасининг фармакокинетикасини  ўзгаришига олиб келмайли. Азитромициннинг умумий экспозицияси ва ярим чиқарилиш даври флуконазол бир вақтда қўлланганида ўзгармаган, лекин бунда азитромициннинг Смах ни аҳамияциз пасайиши (18%) кузатилган. Индинавир. Азитромициннинг 1200 мг ли бир марталик дозасини бир вақтда қўллаш, 800 мг дозада суткада 3 марта 5 кун давомида буюрилган индинавирнинг фармакокинетикасига статистик ишончли таъсир кўрсатмаган. Метилпреднизолон. Фармакокинетик ўзаро таъсир юзасидан тадқиқотларда азитромицин метилпреднизолоннинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Мидазолам. Соғлом кўнгиллиларда азитромицинни суткада 500 мг 3 кун давомида бир вақтда қўллаш, мидазоламнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасини клиник аҳамиятли ўзгаришларини чақирмаган. Нелфинавир. Азитромицин (1200 мг) ва нелфинавирни мувозанатли  концентрацияларда (750 мг дан суткада уч марта) бир вақтда қўллаш, азитромициннинг концентрацияларини ошишига олиб келади. Клиник аҳамиятли ножўя самаралари кузатилмаган, демак дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ. Рифабутин. Азитромицин ва рифабутинни бир вақтда қўллаш, бу препаратларнинг қон зардобидаги концентрациясига таъсир қилмайди. Азитромицин ва рифабутинни бир вақтда қабул қилган разъездларда нейтропения кузатилади. Гарчи нейтропения рифабутинни қўллаш билан боғлиқ бўлса ҳам, бир вақтда азитромицинни қабул қилиш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган. Силденафил. Эркак жинсига мансуб соғлом кўнгиллиларда азитромициннинг (суткада 500 мг хар куни 3 кун давомида) силденафил ва унинг асосий айланиб юрувчи метаболитининг АУC ва Cмах кўрсаткичига таъсири юзасидан далиллар олинмаган. Терфенадин. Фармакокинетик тадқиқотларда азитромицин ва терфенадин орасида ўзаро таъсирлар ҳақида хабар берилмаган. Айрим ҳолларда бундай ўзаро таъсир эҳтимолини бутунлай истисно қилиш мумкин эмас; лекин бундай ўзаро таъсирнинг борлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Теофиллин. Азитромицин ва теофиллин бир вақтда қўлланганда клиник аҳамиятли фармакокинетик ўзаро таъсир ҳақида маълумотлар йўқ. Триазолам. Биринчи куни 500 мг ва иккинчи куни 250 мг азитромицинни 0,125 мг триазоламни бир вақтда қўллаш триазоламнинг ҳамма фармакокинетик кўрсаткичларига  триазолам ва плацебо билан солиштирилганда аҳамиятли таъсир қилмаган. Триметоприм/сулфаметоксазол. Триметоприм/сулфаметоксазолнинг икки баробар концентрациясини (160 мг/800 мг) 7 кун давомида 1200 мг азитромицин билан бир вақтда қўлланганида 7-нчи суткада триметоприм ёки сулфаметоксазолнинг максимал концентрацияга, умумий экспозицияси ёки сийдик билан чиқарилишига аҳамиятли таъсир намоён қилмаган. Азитромициннинг қон зардобидаги концентрациясини қиймати, бошқа тадқиқотларда кузатилган шундай кўрсаткичига тўғри келган.

Аллергик реакциялар. Эритромицин ва бошқа макролид антибиотиклар билан бўлгани каби, кам учрайдиган жиддий аллергик реакциялар, шу жумладан ангионевротик шиши ва анафилакция (якка ҳолларда – ўлим билан якунланган) тўғрисида хабар берилган. Азитромицинга боғлиқ бўлган бу реакциялардан айримлари, қайталанувчи симптомлар чақирган ва давомлироқ кузатиш ва даволашни талаб қилган. Жигар фаолиятини бузилиши. Жигар азитромицинни чиқарилишида асосий йўл эканлиги туфайли, жигарнинг жиддий касалликлари бўлган пациентларга азитромицинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Фулминант гепатит ҳоллари ҳақида хабар берилган, у азитромицин қабул қилинганда жигар фаолиятини ҳаёт учун хавфли бузилишини белгилайди. Эҳтимол, азитромицин қабул қилинганда айрим пациентларнинг анамнезида жигар касалликлари бўлган ёки улар бошқа гепатотоксик дори воситаларини қўллаганлар. Жигар дисфункциялар симптомлари ва белгилари, масалан, тез ривожланувчи ва сариқлик, сийдик рангнини тўқлашиши, қон кетишларга мойиллик ёки жигар энцефалопатияси билан кечувчи астения ривожланган ҳолларда жигар фаолиятининг таҳлиллари/синамаларини ўтказиш керак. Жигар фаолиятини бузилишлари аниқланган ҳолларда азитромицинни қўллашни тўхтатиш керак. Препарат лактоза сақлайди, буни лактаза етишмовчилиги, галактоземияси ёки глюкоза галактозани сўрилишини бузилишлари синдроми бўлган пациентлар ҳисобга олишлари керак. Шохкуя. Шохкуя ҳосилаларини қабул қилаётган пациентларда, макролид антибиотикларни бир вақтда қўллаш эрготизмни тез ривожланишига олиб келади. Шохкуя ва азитромицин орасида ўзаро таъсир бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Лекин назарий жихатдан эрготизм бўлиши мумкинлиги туфайли, азитромицинни шохкуя ҳосилалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Суперинфекциялар. Бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, сезгир бўлмаган организмлар, шу жумладан замбуруғлар томонидан чақирилган суперинфекция белгилари бўйича кузатув ўтказиш тавсия этилади. Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан азитромицин қабул қилинганда, Cлостридиум диффиcиле – ассоциацияланган диарея (CДАД) ҳақида хабар берилган, унинг жиддийлиги кучсиз ифодаланган диареядан, ўлим билан якунланган колитгача бўлган. Антибактериал препаратлар билан даволаш йўғон ичакнинг нормал флорасини ўзгартиради, бу С. диффиcиле ни хаддан зиёд ўсишига олиб келади. С. диффиcиле А ва В токсинларни ишлаб чиқаради, улар CДАД ни ривожланишига ёрдам беради. Токсинларни кўп ҳосил қилувчи С. диффиcиле штаммлари касалланишнинг юқори даражаси ва ўлимнинг сабаби ҳисобланади, чунки бу инфекциялар микробларга қарши даволашга резистент бўлишлари ва колектомия ўтказишни талаб қилишлари мумкин. Антибиотикларни қўллаш оқибатида диареяси бўлган барча пациентларда CДАД ривожланиши мумкинлигини кўриб чиқиш керак. Касаллик тарихини синчиклаб олиб бориш керак, чунки CДАД, антибактериал препаратлар қабул қилгандан кейин 2 ой давомида намоён бўлиши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши. Буйракнинг жиддий дисфункцияси бўлган пациентларда (калава февральациясини тезлиги < 10 мл/мин), азитромициннинг тизимли экспозициясини 33% га ошиши кузатилган. Юрак аритмияси ва қоринчаларнинг липиллаши-хилпиллашини (торсаде де поинтес) ривожланиши хавфини оширувчи юрак реполяризацияси ва ҚТ интервалини узайиши бошқа макролид антибиотиклар билан даволашда ҳам кузатилган. Азитромициннинг бундай самарасини юрак реполяризациясини узайиш хавфи юқори бўлган пациентларда бутунлай инкор этиш мумкин эмас, шунинг учун қуйидаги пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак: ҚТ интервалини туғма ёки қайд этилган узайиши бўлган пациентлар;ҚТ интервалини узайтириши маълум бўлган бошқа фаол моддалар, масалан, ИА (квинидин ва прокаинамид) ва ИИИ (дофетилид, амиодарон ва соталол) синфи антиаритмик препаратлар, цизаприд ва терфенадин, пимозид каби нейролептик воситалар; циталопрам каби антидепрессантлар, шунингдек моксифлоксацин ва левофлоксацин каби фторхинолонларни қўллаш билан ҳозир даволанаётганлар;электролит алмашинувини бузилишлари бўлган, айниқса гипокалиемия ва гипомагниемия бўлганда;клиник релевант брадикардия, юрак аритмияси ёки оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар. Гравис миастенияси. Азитромицин билан даволанаётган пациентларда гравис миастенияси симптомларини зўрайиши ёки миастеник синдромни янги ривожланиши ҳақида хабарлар бор. Стрептококкли инфекциялар. Азитромицин умуман оғиз-халқумнинг стрептококкли инфекциясини даволашда самарали, ревматик атакаларни олдини олишга нисбатан азитромициннинг самарадорлигини намойиш қиладиган ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Агар инфекцияни ривожланишини анаэроб микроорганизмлар чақирган деб тахмин қилинса, азитромицин билан мажмуада анаэроб фаолликка эга бўлган микробларга қарши препаратни қабул қилиш керак. Бошқалар. Болаларда Мйcобаcтериум Авиум Cомплех ни олдини олиш ёки даволаш учун хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Ҳомиладорлик. Ҳайвонларда репродуктив фаолиятга таъсирини текширишлари она организми учун ўртача токсик дозаларга тўғри келувчи дозалар юборилганида бажарилган. Бу текширишларда азитромицинни ҳомилага токсик таъсирини исботлари олинган эмас. Лекин ҳомиладор аёлларда адекват ва яхши назоратли текширишлар йўқ. Ҳайвонларда репродкутив фаолиятига таъсирининг текширишлари ҳамма вақт ҳам одамдаги самарасига тўғри келавермаслиги туфайли, ҳомиладорлик даврида азитромицинни аёлларга фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюриш керак. Эмизиш. Азитромицинни кўкрак сутига ўтиши хабар қилинган, лекин мувофиқ ва азитромицинни кўкрак сутига чиқарилиш фармакокинетикасини характерлаш имкониятини берувчи керакли тарзда назоратли клиник текширишлар ўтказилмаган. Эмизиш даврида азитромицинни фақат она учун кутилаётган фойда, бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Фертиллик. Фертилликнинг текширишлари каламушларда ўтказилган; азитромицин юборилгандан кейин ҳомиладорлик кўрсатгичи пасайган. Бу маълумотларнинг одамга нисбатан релевантлиги номаълум.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Азитромицинни клиник қўллаш тажрибаси, тавсия этилганда юқори дозалар қабул қилганда ривожланувчи ножўя самаралари, одатдаги терапевтик дозаларда қўлланганда кузатиладиганларга ўхшаш, хусусан: улар диарея, кўнгил айниши, қусиш, эшитишни қайтувчи йўқолишини ўз ичига олиши мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолда, зарурати бўлганда, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш ва умумий симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тадбирларни ўтказиш тавсия этилади.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 500 мг дан, 3 тадан блистерда. 1 блистердан қутида.

3 йил.