Азацинрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: азитромицин – 250 мг, 500 мг; ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

азитромицин

Препаратнинг савдо номи:

Азацин

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотик (макролидлар гуруҳи).

Дори шакли:

капсула

оқ ёки деярли оқ рангли кукун билан тўлдирилган, кўк/оқ рангли (250 мг), оқ/оқ рангли (500 мг) қаттиқ желатин капсулалар.

Антибиотик (макролидлар гуруҳи).

J01FA10

Азитромицин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу унинг кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. Бутун организм бўйлаб тез тақсимланади, бунда антибиотик тўқимларда юқори концентрацияга эришилади. 500 мг ичга қабул қилингандан кейин 2,5-2,9 соатдан сўнг азитромициннинг плазмадаги максимал концентрациясига эришилади ва 0,4 мг/л ни ташкил этади. Биокираолишлиги 37% ни ташкил қилади. Азитромицин нафас йўллари, урогенитал йўллари аъзолари ва тўқималари (хусусан простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши киради. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагидан 10-50 марта юқори) ва давомли ярим чиқарилиш даври азитромицинни қон плазмасидаги оқсиллар билан паст даражада боғланиши, шунингдек уни эукариотик хужайраларга кириши ва лизосомалар атрофидаги рН паст бўлган муҳитда тўпланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида юқори тахминий тақсимланиш хажми (31,1 л/кг) ва плазмадаги юқори клиренсини таъминлайди. Азитромицинни асосан лизосомаларда тўпланиш хусусияти, айниқса хужайра ичидаги қўзғатувчиларни элиминацияси учун жуда муҳимдир. Фагоцитлар азитромицинни инфекция ўчоғига етказиши, у ерда у фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган бўлиб, яллиғланиш шишини даражаси билан корреляция қилади. Охирги доза қабул қилингандан кейин, азитромицин 5-7 кун давомида яллиғланиш ўчоғида юқори бактерицид концентрацияларда сақланади, бу қисқа (3-кунлик ва 5-кунлик) даволаш курсларини ишлаб чиқиш имконини берди. Жигарда деметилизацияга учрайди, ҳосил бўлган метаболитлар фаол эмас. Препарат асосан сафро билан ўзгармаган ҳолда, озгина қисми буйрак орқали чиқарилади.

препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликларда;юқори нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, фарингит, ўрта отит);қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бактериал ва атипик пневмония, сурункали пневманияни зўрайиши бронхит);тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит);Лайм касаллиги (боррелиоз), бошланғич даврини (эрйтҳема мигранс) даволаш учун;Ҳелиcобаcтер Пйлори билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак касалликларида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

юқори сезувчанлик (шу жумдадан бошқа макролидлар);жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, лактация даври, 3 ёшгача ва тана вазни 25 кг дан кам болалар;эритромицин, макролид ёки кетолид гуруҳига кирувчи бошқа антибиотик гуруҳларига ўта юқори сезувчанлик;эрготамин ва дигидроэрготамин билан бир вақтда қўллаш;12 ёшгача ва тана вазни ˂45 кг болалар (500 мг капсула учун) қўллаш мумкин эмас.Эҳтиёткорлик биланаритмия (қоринчалари аритмияси ва ҚТ интервалини узайиши мумкин);жигар ёки буйрак фаолиятининг яққол бузилиши бўлган болаларда;ҳомиладорлик;препарат компонентига юқори сезувчанлик;миастения;енгил ва ўрта оғирлик даражасидаги жигар фаолиятини бузилиши;енгил ва ўрта оғирлик даражасидаги буйрак фаолиятини бузилиши (минутига КК>40 мл);аритмияга олиб келиши мумкин омиллари (айниқса кекса ёшда) бўлган пациентларда;ҚТ оралиғини туғма ёки орттирилган узайиши бўлган пациентларда;пациентлар 1А (хинидин, прокаинамид) ва ИИИ (дофетилид, амиодарон ва соталол) синфлари антиаритмик препаратларни, цизаприд, терфенадин, антипсихотик препаратлар (пимозид), антидепрессантлар (циталопрам), фторхинолонларни (моксифлоксацин ва левофлоксацин) қабул қилаётган пациентларда;сув-электролит балансининг бузилишлари бўлган, айниқса гипокалиемия ёки гипомагниемия холида;клиник ахамиятли брадикардияда, юрак аритмияси ёки оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда;дигоксин, варфарин, циклоспорин билан бир вақтда қўллашда эҳтиёткорлик талаб этилади.

Антацид воситалар азитромицинни биокираолишига таъсир қилмайди, аммо қондаги Cмах 30% га камайтиради, шунинг учун азитромицинни қабул қилиш орасидаги интерваллар ушбу дорилар ва овқатни қабул қилишдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейин бўлиши керак. Антацидлар (алюминий ва магний сақловчи), этанол ва овқат азитромицинни сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради. Соғлом кўнгилликларда азитромицинни цетиризин (20 мг) билан 5 кун давомида бир вақтда қўллаш, фармакокинетик ўзаро таъсирга ва ҚТ интервалини ахамиятли ўзгаришига олиб келмаган. ОИТВ-инфекцияланган 6 пациентларда азитромицин (суткада 1200 мг) ва диданозинни (суткада 400 мг) бир вақтда қўллаш, плацебо гурухи билан солиштирганда фармакокинетик кўрсаткичларнинг ўзгаришини аниқламаган. Варфарин ва азитромицин (одатдаги дозаларда) бирга буюрилганида протромбин вақтининг ўзгариши аниқланмаган, бироқ макролидлар ва варфариннинг ўзаро таъсирида антикоагуляцион самаранинг кучайишини ҳисобга олиб, пациентларда протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш керак. Дигоксинни концентрациясини оширади. Эрготамин ва дигидроэрготамин: токсик таъсирини кучайиши (вазоспазм, дизестезия). Триазолам: триазоламнинг клиренсини пасайишини ва фармакологик таъсирини ошишини чақиради. Азитромицин циклосериннинг, билвосита антикоагулянтларнинг, метилпреднизолоннинг, фелодипиннинг, шунингдек микросомал оксидланишга учрайдиган дори воситаларининг (карбамазепин, терфенадин, циклоспорин, гексобарбитал, шохкуя алкалоидлари, валпроат кислотаси, дизопирамид, бромкриптин, фенитоин, перорал гипогликемик воситалар, теофиллин ва бошқа ксантин ҳосилалари) гепатоцитларда микросомал оксидланишини ингибиция қилиниши ҳисобига, чиқарилишини секинлаштиради ва қон плазмасидаги концентрациясини ва заҳарлигини оширади. Линкозаминлар азитромицининг самарадорлигини сусайтиради, тетрациклин ва хлорамфеникол кучайтиради.

Овқат билан қабул қилманг. Препаратнинг дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилганда дозани иложи борича тезроқ қабул қилиш, кейинги дозани эса – 24 соатли интервал билан қабул қилиш керак. Антацидлар бир вақтда қўлланганида 2 соатлик танаффусга риоя қилиш керак. Даволаш бекор қилинганидан кейин айрим пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари сақланиши мумкин, бу шифокорнинг кузатуви остида специфик даволашни талаб этилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши. Препаратни ҳомиладорликда фақат, агар кутилаётган фойда, потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллашг зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш тавсия этилади (кўкрак сути билан ажралади). Катталарда ва болаларда енгил даражадаги буйрак етишмовчилигида (КК >40 мл/мин) Азациннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. Катталарда ва болаларда енгил даражадаги жигар етишмовчилигида Азациннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. Кекса ёшдаги пациентлар учун Азациннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. Кекса ёшдаги пациентларда Азацин препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Барча ушбу тоифадаги пациентларда аритмияга олиб келиши мумкин ҳолатлар бўлсада, аритмияларни, шу жумладан “пируэт” типидаги қоринчалар аритмиясини ривожланиш ҳавфи юқори бўлганлиги сабабли, Азацин препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Азитромицинни қон плазмасидан чиқарилиши 2 босқичдан иборат: препаратни 8 дан 24 соат интервалида қабул қилинганда ярим чиқарилиш даври 14-20 соатни ташкил этади ва 24 дан 72 соат интервалида 41 соатни ташкил этиши, препаратни суткада 1 марта қабул қилиш етарли ҳисобланади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин, яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қолланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, вақтинчалик карлик, қусиш, ич кетиши. Даволаш: даволаш симптоматик; меъдани ювиш.

Рецепт бўйича

3 ёки 6 капсуладан ПВХ/алюмин фолгали контур уяли ўрамда. Контур уяли ўрам қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.