АЗАРГА*рецепт билан

Таркиби:

1 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 10 мг бринзоламид ва 5 мг тимолол (тимолол малеати кўринишида); ёрдамчи моддалар: 0,1 мг бензалконий хлориди (консервант), маннитол (Е421), карбомер 947Р, тилоксапол, динатрий эдетати, натрий хлориди, хлорид кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди (рН ни мувофиқлаштириш учун), тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бринзоламид, тимолол

Препаратнинг савдо номи:

АЗАРГА*

Фармакалогик гуруҳи:

глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар.

Дори шакли:

кўз томчилари, суспензия

оқдан оч-сариқ ранггача бўлган бир хил кўринишдаги суспензия.

глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар.

S01ED51.

Сўрилиши Кўзга маҳаллий қўлланилгандан кейин бринзоламид ва тимолол мугуз парда орқали тизимли қон оқимига сўрилади. Фармакокинетик тадқиқотда соғ одамлар перорал бринзоламидни қабул қилиш вақтини қисқартириш учун суткада икки марта 2 ҳафта мобайнида қабул қилган. АЗАРГА кўз томчиларини кейинги дозаларда иккала кўзга кунига икки марта 13 ҳафта давомида томизилганда эритроцитларда бринзоламид концентрацияси мувофиқ равишда тўртинчи, ўнинчи ва ўн бешинчи ҳафталарда 18,8±3,29 µМ, 18,1±2,68 µМ ва 18,4±3,01 µМ бўлиб, бринзоламид эритроцитлари концентрацияси ҳолатда ушлаб турилганини кўрсатган (эритроцитларнинг СА-ИИ ни ютиш тахминан 20 µМ). Стабил ҳолатда АЗАРГА кўз томчиларини қабул қилгандан кейин тимололнинг Смах ва АУC0-12 cоат нинг ўртача концентрацияси (Смах-0,824±0,453 нг/мл; АУC0-12 cоат нг·соат/мл), мувофиқ равишда 5 мг/мл тимолол қабул қилиш билан солиштирилганда (Смах 1,13±0,494 нг/мл , АУC0-12 cоат – 6,58 ±3,18 нг·соат/мл). 27% ва 28% паст бўлган. АЗАРГА кўз томчиларини қабул қилгандан кейин тимололга нисбатан пастроқ тизимли боғланиш клиник аҳамиятга эга эмас. АЗАРГА кўз томчиларини қабул қилгандан кейин тимололнинг Смах ўртача концентрацияси 0,79±0,45 соатга етган. Тақсимланиши Бринзоламид билан боғланган плазма оқсиллари (тахминан 60% атрофида) ўртача хусусиятга эга. Бринзоламид эритроцитларда унинг СА-ИИ ва камроқ даражада СА-И билан боғланишга мойиллиги туфайли ажралади. Унинг фаол Н-десетил метаболити ҳам эритроцитларда тўпланади ва у ерда асосан СА-И билан боғланади. Бринзоламид ва метаболитининг эритроцитлар ва тўқималар СА га яқинлиги плазмадаги паст концентрацияга олиб келади. Қуёнларда кўз тўқимасида тақсимланиш бўйича маълумотлар шуни кўрсатадики, тимололни АЗАРГА кўз томчилари қабул қилгандан 48 соатдан кейин сув намликда аниқлаш мумкин. Тимололни офталмологик эритмасини қўллагандан кейин одам сувли намлигида аниқлаш мумкин. Турғун ҳолатда АЗАРГА томчиларини қабул қилгандан кейин 12 соат вақт давомида одам плазмасида тимололни аниқлаш мумкин. Метаболизми Бринзоламиднинг метаболизми йўллари ўз ичига Н-деалкилизация, О-деалкилизация ва унинг Н-пропил занжирига оксидланиш жараёнларини олади. Н-дезетил бринзоламид одамда пайдо бўладиган бринзоламиднинг асосий метаболити ҳисобланади ва у ҳам бринзоламид иштирокида СА-И билан ва эритроцитларда тўпланади. Цитохром Р450 изоферментларини ин витро шароитида ўрганилганда бринзоламид метаболизмга CЙП3А4 таъсир кўрсатади ва камида тўртта изоферментлар – CЙП2А6, CЙП2В6, CЙП2С8 ва CЙП2С9 иштирок этади. Тимолол икки йўл орқали метаболизмга учрайди. Бир йўл тиадиазол ҳалқадаги этаноламинли ён занжирини карбонил гуруҳига беради. Тимолол метаболизми асосан CЙП2Д6 орқали амалга ошади. Чиқарилиши Бринзоламид асосан буйраклар орқали чиқариб юборилади (тахминан 60%). Дозанинг тахминан 20% сийдикда метаболит кўринишида бўлади. Бринзоламид ва Н-дезетил-бринзоламид сийдикда аниқланадиган устунлик қиладиган компонент ҳисобланади ва Н-дезметоксил пропил ва О-дезметил каби метаболитлар изи ҳам (<1%) аниқланади. Тимолол ва унинг метаболитлари асосан буйрак орқали чиқарилади. Тимолол дозасининг тахминан 20% сийдикка ўзгармаган кўринишида чиқарилади, қолганлари сийдикка метаболитлар кўринишида чиқарилади. Тимололнинг плазма т1/2 си АЗАРГА кўз томчилари қабул қилинганидан кейин 4,8 соатга тенг.

Монотерапия кўз ички босимини пасайтириш учун етарли бўлмаганда очиқ бурчакли глаукома ёки кўз ичи гипертензияси бўлган катта пациентларда кўз ички босими (КИБ) ни пасайтиришда қўлланади.

Катталар, шу жумладан кексаларда қўллаш Доза шикастланган кўз конъюнктива қопига кунига икки марта бир томчи АЗАРГА кўз томчиларини ташкил этади. Агар доза ўтказиб юборилган бўлса, кейинги дозани одатдаги схема бўйича давом эттирилади. Доза суткада 2 марта 1 томчидан ошмаслиги керак. Агар АЗАРГА кўз томчилари бошқа глаукомага қарши препарат ўрнига буюрилган бўлса, АЗАРГА кўз томчиларини олдинги препаратини бекор қилгандан кейинги куни ишлатиш бошланади. Педиатрик пациентларда қўлланилиши АЗАРГА кўз томчиларининг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар бўлмаганлиги туфайли 18 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Кекса пацентларда қўлланилиши Кекса пациентлар ва бошқа катта пациентлар орасида хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича хеч қандай тафовут кузатилмаган. Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши АЗАРГА кўз томчилари ёки тимолол кўз томчилари 5 мг/мл ни жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Жигар етишмовчилиги ёки енгил ўрта даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Жигар етишмовчилиги ёки енгил ёки ўрта даражадаги бўйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритишга эхтиёж йўқ. АЗАРГА кўз томчиларини кучли буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) ёки гиперхлоремик ацидози бўлган пациентларда қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бринзоламид ва унинг асосий метаболити асосан буйраклар орқали чиқарилгани туфайли, АЗАРГА кўз томчилари кучли даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Офталмологияда фойдаланиш учун. Пациентларни препаратни ишлатишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатиш тўғрисида огоҳлантириш керак. Бурун-кўз йўли окклюзияси ёки қовоқни ёпиб турганда 2 минут давомида тизимли сўрилиш камаяди. Бу эса тизимли нохуш ҳолатларни камайтиришга ёрдам беради ва маҳаллий таъсирини оширади. Агар биттадан ортиқ офталмологик препарат қўллаш зарур бўлиб қолса, препаратларни камида 5 минут оралаб қабул қилиш керак. Кўз суртмаларини охирида қўллаш керак. Томчилагич учи ва суспензия ифлосланишни олдини олиш учун томчилагич учи билан қовоқ, юз ёки бошқа юзаларга тегиб кетмаслиги ахамият бериш керак. Пациентларга флакон ишлатилмаганда зич ёпилган ҳолда сақлаш кераклиги тўғрисида тушунтириш керак. Қопқоқни олиб ташлагандан кейин, агар очилиб кетишдан ҳимоя тиқин халқаси бўшалган бўлса, препаратни ишлатишдан олдин олиб туриш керак.

Даволаш сифатида АЗАРГА кўз томчиларини қабул қилган 394 нафар пациентда 6 ва 12 ой давом этган икки клиник синовларда энг тез-тез қайд қилинган реакциялар инстилляциядан кейин бир неча секунддан тортиб то бир неча минутгача давом этган кўринишнинг ноаниқлиги бўлган.

Тиббий препаратларнинг АЗАРГА кўз томчилари билан ўзаро таъсири бўйича хеч қандай алоҳида тадқиқотлар ўтказилмаган.АЗАРГА кўз томчилари карбоангидраза ингибитори бўлган бринзоламид сақлайди ва маҳаллий қўлланилганда, тизимли сўрилади. Перорал карбоангидраза ингибиторлари қўлланилганда кислота-ишқор мувозанатини бузилишлари қайд қилинган. АЗАРГА кўз томчилари қабул қилаётган пациентларда шундай таъсир бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.Бринзоламид метаболизми учун жавоб берадиган цитохром Р450 изоферментларига CЙП3А4 (асосий), CЙП2А6, CЙП2В6, CЙП2С8 ва CЙП2С9 киради. Кетоконазол, итраконазол, клотримазол, ритонавир ва тромендомицин каби CЙП3А4 ингибиторлари CЙП3А4 ёрдамида бринзоламид метаболизми амалга ошишини сусайиши кутилади. Агар CЙП3А4 ингибиторлари бир вақтда қабул қилинаётган бўлса, эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Лекин, бринзоламидни тўпланиши эҳтимолдан узоқ, чунки у асосан буйраклар орқали чиқарилади. Бринзоламид цитохром Р450 изоферментлари ингибитори эмас.Офталмологик бета-блокатор перорал калций каналчалари блокаторлари, бета-блокаторлар, аритмияга қарши препаратлар (шу жумладан амиодарон), дигиталисли гликозидлар, парасимпатомиметиклар ёки гуанетидин билан бир вақтда қўлланилганда гипотензия ва/ёки яққол брадикардия каби қўшимча нохуш кўринишлар ривожланиши эҳтимоли бор.Перорал карбоангидраза ингибиторлари ва бринзоламид сақлайдиган кўз томчиларини қабул қилаётган пациентларда карбоангидразанинг тизими ингибиция қилиниши таъсири каби қўшимча нохуш кўринишлар ривожланиши эхтимоли бор. АЗАРГА кўз томчилари ва перорал карбоангидраза ингибиторларини бир вақт қабул қилиш ўрганилмаган ва тавсия этилмайди.Тизимли бета-блокатор қабул қилаётган пациентлар АЗАРГА кўз томчиларини қабул қила бошласа, тизимли бета-блокаторларнинг кўз ички босимига таъсири эҳтимоли мавжуд. Ушбу пациентлар синчиклаб кузатилиб туришлари керак. Бир вақтда иккита маҳаллий бета-блокаторлар ёки иккита карбоангидраза блокаторини қўллаш тавсия этилмайди.Бета-блокаторларни қабул қилганда клонидин тўсатдан ажралиб чиқишига гипертензив реакция ривожланиши мумкин.CЙП2Д6 ингибиторлари (масалан, хинидин, флуоксетин, параксетин) ва тимолол билан мажмуавий даволашда тизимли бета-блокада (масалан, юрак қисқариши сонини камайиши, депрессия) келиб чиқиши мумкинлиги қайд қилинган.Бета-блокаторлар диабетга қарши препаратларининг гипогликемик самарасини ошириши мумкин. Бета-блокаторлар гипогликемиянинг белгилари ва симптомларини яшириш мумкин.Офталмологик бета-блокаторлар ва адреналин (эпинефрин)ни бир вақтда қўлланганда мидриаз ривожланиши қайд қилинган.

Педиатрия: АЗАРГА кўз томчилари педиатрияда ўрганилмаган. Кекса пациентлар: Хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича кекса ва бошқа катта пациентларда хеч қандай фарқ кузатилмаган. Жинс: АЗАРГА кўз томчилари маҳаллий офталмологик қўлланилганда бринзоламид ёки тимололнинг Н-дизетилга хеч қандай клиник аҳамиятига эга бўлмаган тизимли тегишли жинс бўйича фарқи аниқланмаган. Ирқ: АЗАРГА кўз томчилари қўлланилганда, хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича пациентнинг ирққа тегишлилиги билан боғлиқ хеч қандай фарқи аниқланмаган. Жигар етишмовчилиги: АЗАРГА кўз томчилари жигар касаллиги бўлган пациентларда ўрганилмаган. Буйрак етишмовчилиги: АЗАРГА кўз томчилари буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўрганилмаган.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароартда сақлансин. Биринчи марта очилгандан 4 ҳафтадан кейин йўқотилсин.

АЗАРГА кўз томчилари дозани ошириб юборилишни кўзларни илиқ сувда ювиб ташлаш орқали бартараф қилиш мумкин. Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари қайд этилмаган. Беҳосдан ютиб юборилган ҳолларда, бета-блокаторлар билан дозани ошириб юборилиши симптомларига брадикардия, гипотензия, юрак етишмовчилиги ва бронхоспазм киради. Бринзоламид таъсирида электролит дисбаланс, ацидотик холат ривожланиши ва марказий нерв тизими томонидан бузилишлар келиб чиқиши мумкин. Беҳосдан ютиб юборилганда симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказиши керак. Зардобда электролитлари (асосан калий) ва қон рН ни назорат қилиб туриш лозим. Тадқиқотлар тимолол осон диализланмаслигини кўрсатади.

Шифокор рецепти бўйича

5 мл дан тиниқ, (ЛДПE) паст зичликдаги полиетилен ва оқ полипропилен қопқоқли (РР) флаконда. 1 флакондан йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.