АЦЦ rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ацетилцистеин – 20мг/мл; ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е 218), натрий бензоати (Е 211), динатрий эдетати, натрий сахаринати, натрий кармеллоза (Е 466), натрий гидроксиди, 10 % ли сувли эритмаси, тозаланган сув, олча ароматизатори.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетилцистеин

Препаратнинг савдо номи:

АЦЦ

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун эритма

тиниқ, рангсиз, бироз қовушқоқ, олча таъмли эритма

R05CB01

АЦЦ – қовушқоқ балғамни суюлтириш учун ва болалар ҳамда катталарда нафас йўлларидан чиқарилишини енгиллаштириш учун муколитик воситадир. АЦЦ нафас аъзоларининг барча касалликларида, қуюқ ва оғир ажраладиган балғам ҳосил бўлиши билан кузатиладиган, ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, трахеит, грипп, бронхиал астма, шунингдек муковисцидозда, синусит кабиларда қўлланади.

Агар бошқача буюрилмаган бўлса, препаратни қуйидаги дозаларда қўллаш буюрилади. Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирлар 10 мл суткада 2-3 марта (суткада 400-600 мг ацетилцистеинга мувофиқ); 6-14 ёш болалар 10 мл суткада 2 марта (суткада 400 мг ацетилцистеинга мувофиқ); 2-5 ёш болалар 5 мл суткада 2-3 марта (суткада 200-300 мг ацетилцистеинга мувофиқ);

Нажўя самараларни баҳолаш уларни пайдо бўлиш қуйидаги тез- тезлиги ҳақида маълумотларга асосланган: Жуда тез–тез (≥1/10), тез–тез (≥1/100 ва <1/10), тез–тез эмас (≥1/1000 ва < 1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам (<1/10000), тез–тезлиги номаълум (бор маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).

Ацетилцистеинга, метилпарагидроксибензоатга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.Фаол пептик яра.2 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

АЦЦ ва йўталга қарши препаратларни мажмуавий қўлланганда йўтал рефлексини сусайиши натижасида секретни димланиб қолиш хавфи пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун мажмуавий даволаш  буюриш учун ташҳисни аниқ қўйиш лозим. Ҳозирги вақтгача олинган маълумотларга кўра ацетилцистеин билан антибиотиклар фаолсизлантирилиши ин витро шароитидаги экспериментларга асосланади, унда мувофиқ моддалар бир бири билан билвосита аралашган. Шунга қарамай, хавфсизлик мақсадида перорал антибиотикларни АЦЦ дан алоҳида камида икки соатлик оралиққа риоя қилган ҳолда қабул қилиш керак. Бу цефиксимга ва лоракарбефга тааллуқли эмас. АЦЦ нитроглицеринни қон томирларни кенгайтирувчи самарасини кучайтиради. Эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Бронхиал астмаси бўлган пацентларга ва анамнезида яраси бўлган пациентларга ушбу препарат билан даволаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиниши керак. АЦЦ қўллаш бронхиал секретни суюлишига, демак ҳажмини ошишига олиб келиши мумкин (айниқса даволаш бошида). Йўталиб чиқариб ташлаш мумкин бўлмаганида (етарлича йўталиб ташланаолмаганда) мувофиқ чоралар (дренаж ва аспирация каби) қўлланиши керак. Ацетилцистеин қўлланган вақтида жуда кам ҳолларда оғир тери реакциялари, Стивенс – Джонсон ва Лаелл синдроми кабилар кузатилган. Тери ва шиллиқ қавати томонидан ўзгаришлар пайдо бўлган ҳолларда АЦЦ қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. 3 ёшдан кичик болалар препаратни фақат шифокор тавсиясига мувофиқ қабул қилишлари мумкин. Препарат метилпарагидроксибензоат сақлайди ва аллергик реакциялар (шу жумладан кечиккан) чақириши мумкин.

Ҳомиладор аёлларда ацетилцистеинни қўлланиши ҳақида маълумотлар етарли эмас. Ацетилцистеинни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратни фақат қатъий фойда ва хавф нисбатини баҳолагандан кейин қўллаш мумкин.

25°С дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача ацетилцистеинни перорал қабул қилиш шакли билан чақирилган дозани ошириб юборилишни токсик ҳолатлари кузатилган. Соғлом кўнгиллиларда уч ой давомида суткада 11,6 г дозада ацетилцистеин олувчиларда ҳеч қандай оғир ножўя самаралар кузатилмаган. Ичга қабул қилинган ацетилцистеин дозалари, 500 мг/кг тана вазнига эришганлар ҳеч қандай интоксикация симптомларисиз ўзлаштирилган. Доза ошириб юборилганда меъда–ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш ва диария симптомлари пайдо бўлиши мумкин. Болаларда ҳаётининг биринчи даврида гиперсекреция хавфи мавжуд. Зарур бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

Жигар ранг рангли шиша флакон қалпоқчаси ва пломбали халқаси билан. 2,5 ва 5 мл градацияли ва ўлчов стаканчаси билан 2,5, 5 ва 10 мл дозаланган шприц ўрамига жойлашган. 1 флакондан 100 ёки 200 мл эритма ўрам иловаси ва ўлчов мосламаси билан қутида жойланган.

2 йил. Очилгандан кейин яроқлилик муддати: 11 кун (25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда).