Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ацикловир 200 мг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
ацикловир
Препаратнинг савдо номи:
Ацикловир-РНП
Фармакалогик гуруҳи:
вирусларга қарши восита
Дори шакли:
таблеткалар
оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, икки томонлама қавариқ, четлари аниқ таблеткалар.
вирусларга қарши восита
J05AV01
Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги 15-30% ни ташкил қилади.
Тўқима ва биологик суюқликларга яхши киради.
Плазма оқсиллари билан боғланиши 9-33% ни ташкил қилади.
Жигарда метаболизмга учрайди.
Ичга қабул қилинганида ярим чиқарилиш даври тахминан 3,3 соатни ташкил қилади.
Асосан буйраклар орқали, кўп бўлмаган миқдорда -ахлат массалари билан чиқарилади.
Ҳерпес симплех нинг 1 ва 2 турлари чақирган тери ва шиллиқ қаватларнинг бирламчи ва қайталанувчи герпетик шикастланишларини, шу жумладан генитал герпесни даволаш.Иммун ҳолати меъёрида бўлган пациентларда Ҳерпес симплех нинг 1 ва 2 турлари чақирган қайталанишларини профилактика қилиш.Иммунтанқислиги бўлган беморларда Ҳерпес симплех нинг 1 ва 2 турлари чақирган бирламчи ва қайталанувчи герпетик шикастланишларини профилактика қилиш.Вариcэлла зостер, Ҳерпес зостер чақирган инфекцияларини даволаш.
Препарат ичга, овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан сўнг дарҳол, етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.
Препаратнинг дозаси касалликнинг оғирлигига қараб танланади.
Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ турлари чақирган тери ва шиллиқ қаватларнииг бирламчи ва қайталанувчи герпетик шикастланишларини даволашда катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга 200 мг дан суткада 5 марта 5 кун давомида 4 соатлик интервал билан кундузи ва 8 соатлик интервал билан тунда буюрилади.
Касалликни оғир кечишида даволаш курси шифокор кўрсатмаси бўйича узайтирилиши мумкин.
Иммун ҳолати нормада бўлган беморларда Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ турлари чақирган қайталанишларини профилактика қилиш ва даволаш учун 200 мг дан суткада 4 марта, 6 соатлик интервал билан қабул қилинади.
Иммунтанқислиги бўлган беморларда Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ турлари чақирган бирламчи ва қайталанувчи герпетик шикастланишларини профилактика қилиш учун, катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга препаратни 200 мг дан суткада 4 марта, 6 соатлик интервал билан, буюрилади, максимал доза – 400 мг гача суткада 5 марта, касалликнинг оғирлигига қара буюрилади тавсия қилинади.
Вариcэлла зостер чақирган инфекцияларни даволаш учун катталарга – 800 мг дан суткада 5 марта, ҳар 4 соатда кундузи ва 8 соат интервал билан кечаси буюрилади.
Даволаш курсининг давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади.
2 ёшдан катта болаларга – 20 мг/кг дан суткада 4 марта 5 кун давомида, тана вазни 40 кг дан ортиқ бўлган болаларга эса-катталарга буюрилган дозада буюрилади.
Ҳерпес зостер чақирган инфекцияларни даволаш учун катталарга – 800 мг дан суткада 4 марта, ҳар 6 соатда 5 кун давомида буюрилади.
Бош оғриғи, толиқиш, тана ҳароратини ошиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, ичак санчиқлари, тери тошмаси, кам ҳолларда – алопеция, жигар трансаминазалари фаоллигини ўткинчи ошиши, қон плазмасида билирубин ва креатининнинг даражасини ошиши.
Препаратга юқори сезувчанлик, неврологик бузилишлар
Пробенецид ацикловирнинг Т 1/2 оширади ва клиренсини пасайтиради, нефротоксик моддалар буйрак фаолиятини бузилишини ривожланиш хавфини оширади.
Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда асоратларни олдини олиш учун ичга шифокорнинг қатъий тавсиясига кўра қўлланади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ва катта ёшдаги пациентларда (Т1/2 ни ошиши туфайли) эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Даволаш вақтида буйрак фаолиятини (қон плазмасида мочевина ва креатинин миқдори) мунтазам назорат қилиш лозим.
Кристаллурияни олдини олиш учун ацикловирнинг хар бир граммига 500 мл суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланиши Ацикловирни ҳомиладорлик вақтида фақат она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғлиқдан ҳимояланган жойда, 25°С дан паст ҳароратда сақлансин.