Ацикловир НИКАПҲАРМрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: ацикловир – 200 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарат, лактоза, ПВП К30.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацикловир

Препаратнинг савдо номи:

Ацикловир-НИКАПҲАРМ

Фармакалогик гуруҳи:

Вирусларга қарши воситалар. АТХ коди: Ж05АБ01 Фармакологик хусусиятлари Вирусларга қарши препарат бўлиб, герпес вирусларига нисбатан юқори танлаб таъсир қилиш хусусиятига эга бўлган ациклик пурин нуклеозидининг синтетик аналогидир. Вирус билан инфекцияланган ҳужайра ичида вирус тимидинкиназаси таъсири остида ацикловирни моно-, ди- ва трифосфат ацикловир ҳосил бўлгунича қатор кетма-кет кечувчи трансформация реакциялари юз беради. Ацикловир фосфати вирус ДНК си занжирига қўшилиб олиб, вирус ДНК-полимеразасини рақобатли ингибиция қилиб, унинг синтезини блоклайди. Ин витро шароитида ацикловир оддий герпеснинг вируси – Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ турлари, Вариcэлла зостер вирусига ва цитомегаловирусга нисбатан самаралидир; Эпштейн-Барр вирусини ингибиция қилиш учун эса, юқорироқ концентрациялари талаб қилинади. Ин виво шароитида ацикловир энг аввало терапевтик ва профилактик жиҳатдан Ҳерпес симплех вируслари чақирган инфекцияларда самаралидир.

оқ рангли ясси цилиндрик фаскали ва рискаси бўлган таблеткалар.

Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги 15-30% ни ташкил қилади. Ацикловир барча аъзолар ва тўқималарга, шу жумладан бош мия ва терига ҳам киради. Плазма оқсиллари билан боғланиши 9-33% ни ташкил қилади ва унинг плазмадаги концентрациясига боғлиқ эмас. Орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг 50% ни ташкил қилади. Ацикловир йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутида тўпланади. Ичга 200 мг суткада 5 марта буюрилганидан сўнг қондаги максимал концентрацияси (Смах) – 0,7 мкг/мл, Смах га эришиш вақти – 1,5-2 соат. Жигарда фармакологик нофаол 9-карбоксиметоксиметилгуанин бирикмасини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Буйраклар фаолияти нормал бўлган катта одамларда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2-3 соатни ташкил қилади. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда Т1/2 20 соат, гемодиализда – 5,7 соат (бунда ацикловирнинг плазмадаги концентрацияси дастлабки миқдорига қараганда 60% гача камаяди). Препаратнинг 84% буйраклар орқали ўзгармаган холда ва 14% метаболитлари ҳолида чиқарилади. Ацикловирнинг буйрак клиренси умумий плазма клиренсининг 75-80% ни ташкил қилади. Ацикловирнинг 2% дан камроғи организмдан ичак орқали чиқарилади.

Ҳам бирламчи Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ турлари ҳам иккиламчи вируслари, шу жумладан генитал герпесни чақирган тери ва шиллиқ қаватларнинг даволаш. Иммун статуси нормал бўлган беморларда Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ тур вируслари чақирган қайталануви инфекцияларни зўрайишини олдини олиш. Иммун танқислиги бўлган беморларда Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ тур вируслари чақирган бирламчи ва қайталанувчи инфекцияларни олдини олиш. Иммун танқислиги яққол бўлган пациентларни ОИТВ-инфекциясида (ОИЦ босқичи, эрта клиник кўринишлари ва ривожланган клиник манзараси) ва суяк кўмиги кўчириб ўтказилган пациентларда мажмуавий даволаш таркибида. Вариcэлла зостер (сувчечак) ва Ҳерпес зостер – (ўраб олувчи темиратки) вируси чақирган бирламчи ва қайталанувчи инфекцияларни даволашда қўлланади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Меъда-ичак йўллари томонидан: якка ҳолларда – қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея. Қон томонидан: жигар ферментларининг фаоллигини бироз ўткинчи ошиши, кам – мочевина ва креатинин даражасини бироз ошиши, гипербилирубинемия, лейкопения, эритропения, тромбоцитопения. Марказий нерв тизими томонидан: кам – бош оғриғи, ҳолсизлик; алоҳида ҳолларда қалтираш, бош айланиши кучли толиқиш, уйқучанлик, галлюцинациялар. Аллергик реакциялар: тери тошмалари. Бошқалар: кам – алопеция, иситма.

Ацикловир, ганцикловир ёки препаратнинг бирон-бир ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Дегидратация, буйрак етишмовчилиги, неврологик бузилишларда (шу жумладан анамнездаги), кекса ёшдаги беморлар, болаларда (2 ёшгача) эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда асоратлардан сақланиш учун шифокорнинг қатъий маслаҳати бўйича қўллаш керак. Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган, ацикловирнинг Т1/2 узайган кекса ёшдаги беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препарат қўлланганида етарли миқдорда суюқлик қабул қилинишини таъминлаш лозим. Препаратни қабул қилишда буйраклар фаолиятини (қондаги мочевина ва қон плазмасидаги креатинин даражасини) назорат қилиш керак. Ҳомиладорлик даврида қўллаш фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Ацикловир йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида йиғилади. Лактация даврида ацикловирни қабул қилишнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: бош оғриғи, неврологик бузилишлар, ҳансираш, кўнгил айниши, қусиш, диарея, буйрак етишмовчилиги, летаргия, тиришишлар, кома. Даволаш: симптоматик даво, ҳаётий муҳим фаоллиятларни сақлаб туриш, етарли даражадаги гидратация, гемодиализ (айниқса ўткир буйрак етишмовчилиги ва анурияда).

Рецепт бўйича

200 мг таблеткалар. 10 таблеткадан контур уяли ўрамларда, 1, 2, 3 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланади.

3 йил.