Ацетилкардио rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: ацетилсалицил кислотаси 50 мг ва 150 мг. ёрдамчи моддалар: крахмал 1500, микрокристалик целлюлоза, стеарин кислотаси.

Препаратнинг савдо номи:

Ацетилкардио

Фармакалогик гуруҳи:

Антиагрегант восита.

Дори шакли:

Таблеткалар.

Антиагрегант восита.

АСК меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. АСК нинг ярим чиқарилиш даври тахминан 15 минутни ташкил қилади, чунки ферментлар иштирокида АСК ичакда, жигарда ва қон плазмасида салицил кислотасига (СК) тез гидролизланади. СК нинг ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соатни ташкил қилади, аммо у АСК нинг катта дозалари (3,0 г дан кўпроқ) бир вақтда юборилганида фермент тизимларининг тўйиниши натижасида аҳамиятли ошиши мумкин. АСК нинг биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил қилади, лекин бу катталик аҳамиятли даражада ўзгариб туради, чунки АСК ферментлар таъсири остида СК га тизим олди (меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қавати, жигар) гидролизига учрайди. СК нинг биокираолишлиги 80-100% ни ташкил қилади.

Хавф омиллари (масалан, қандли диабет, гиперлипидемия, артериал гипертензия, семириш, чекиш, кексалик ёши) мавжудлигидаги тромбоз ва ўткир юрак етишмовчилиги каби юрак-қон томир касалликларини бирламчи олдини олиш. Такрорий миокард инфаркти ва қон томирларининг тромбозини олдини олиш. Томирлардаги хирургик аралашувлардан (аортокоронар шунтлаш, тери орқали транслюминал коронар ангиопластика) кейинги тромбоэмболияни олдини олиш. Ностабил стенокардияда қўлланади.

Таблеткалар бутунлигича сув билан ютилади. Хоҳишга қараб, таблеткани иккига бўлиш, чайнаш ёки олдиндан майдалаш мумкин.

Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидагиларга мувофиқ аниқланган: – жуда тез-тез ³1/10; – тез-тез >1/100, <1/10; – ba’zida >1/1000, <1/100; – kam >1/10000, <1/1000; – жуда кам <1/10000, шу жумладан алоҳида хабарлар. Аллергик реакциялар: эшакеми (тез-тез), Квинке шиши (тез-тез). Иммун тизими: анафилактик реакциялар (баъзида). Меъда-ичак йўллари: кўнгил айниши (тез-тез), жиғилдон қайнаши (жуда тез-тез), қусиш (тез-тез), қорин соҳасида оғриқ ҳис қилиш, меъда ва ўникки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг яралари (баъзида), шу жумладан перфоратив (кам), меъда-ичак қон кетишлари (баъзида), “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши (кам), стоматит (жуда кам), эзофагит (жуда кам), меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини эрозив шикастланиши (жуда кам), стриктуралар (жуда кам), колит (жуда кам), ичакнинг таъсирланиш синдроми (жуда кам). Нафас тизими: бронхоспазм (тез-тез) Қон яратиш тизими: юқори қоновчанлик (жуда кам), анемия (кам), гипопротромбинемия (жуда кам), тромбоцитопения (жуда кам), нейтропения, апластик анемия (жуда кам), эозинофилия (жуда кам), агранулоцитоз (жуда кам). Марказий нерв тизими: бош айланиши (баъзида), бош оғриғи (тез-тез), уйқусизлик (тез-тез), уйқучанлик (баъзида), қулоқлардаги шовқин, мия ичига қон қуйилиши (кам).

Бир вақтда қўлланганида АСК қуйидаги дори воситаларининг таъсирини кучайтиради: метотрексатнинг – буйрак клиренсини пасайиши ва оқсиллар билан боғидан уни сиқиб чиқарилиши ҳисобигагепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг – тромбоцитлар фаолиятини бузилиши ва билвосита антикоагулянтларни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилиши ҳисобигатромболитик ва антитромбоцитар препаратларни (тиклопиридинни)дигоксиннинг – унинг буйрак экскрециясини пасайиши оқибатидагипогликемик воситаларнинг (инсулин ва сулфонилмочевина ҳосилаларининг) -АСКнинг ўзини юқори дозаларда гипогликемик хусусиятлари ва сулфонилмочевина ҳосилаларини оқсиллар билан боғидан чиқиб чиқарилиши ҳисобига.валпроат кислотасининг – уни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилиши ҳисобига таъсирини кучайтиради. АСК ни ибупрофен билан бир вақтда қўллаш АСК нинг кардиопротектив самарасини пасайтиради. АСК этанол (алкогол) билан бир вақтда қўлланганида аддитив самара кузатилади. Сийдик кислотасининг рақобатли тубуляр элиминацияси ҳисобига АСК урикозурик воситаларнинг (бензбромон) таъсирини сусайтиради. Салицилатларнинг элиминациясини кучайтириб, тизимли глюкокортикостероидлар (ГКС) уларнинг таъсирини сусайтиради. Антацидлар ва колестирамин препаратнинг сўрилишини пасайтиради.

Препаратни шифокор буюрганидан кейин қўллаш керак. АСК бронхоспазмни қўзғатиши, шунингдек бронхиал астма хуружларини ва юқори сезувчанликнинг бошқа реакцияларини чақириши мумкин. Хавф омиллари анамнезда бронхиал астма, тошмали иситма, бурун полипози, нафас тизимининг сурункали касалликлари, шунингдек бошқа препаратларга (масалан, тери реакцияси, қичишиш, эшакеми) аллергик реакцияларнинг бўлишидир. АСК хирургик аралашувлар вақтида ва кейин яққоллиги турли даражадаги қон кетишларини чақириши мумкин. АСК нинг паст дозаларини қабул қилаётган беморларда режали жарроҳлик аралашувидан бир неча кун олдин қон кетиши хавфини ишемик асоратларни ривожланиш хавфига нисбатан баҳолаш керак. Агарда қон кетишини ривожланиш хавфи юқори бўлса, препаратни вақтинча бекор қилиш керак. АСК ни антикоагулянтлар, тромболитиклар ва антитромбоцитар препаратлар билан бирга қўлланиши, қон кетишини ривожланишини юқори хавфи билан бирга кечади. АСК паст дозаларда мойил шахсларда (сийдик кислотасининг пасайган экскрециясига эга бўлганларда) подаграни ривожланишини  қўзғатиши мумкин. АСК ни метотрексат билан бирга қўлланиши қон яратиш аъзолари томонидан ножўя самараларни ривожланишини юқори тез-тезлиги билан бирга кечади. АСК нинг юқори дозалари гипогликемик самара кўрсатади, буни гипогликемик воситаларни олаётган қандли диабети бўлган пациентларга препаратни буюришда назарда тутиш керак. Тизимли ГКС ва салицилатлар бирга қўлланганида, даволаш вақтида қонда салицилатларнинг даражаси пастлигини, ГКС бекор қилинганидан кейин эса салицилатларнинг дозасини ошиб кетиши мумкинлигини унутмаслик керак. Юрак – қон томир касалликларини ривожланишини юқори хавфи бўлган пациентларда АСК ни ибупрофен билан қўшиш тавсия қилинмайди, ибупрофен билан бир вақтда қўлланганида 300 мг гача дозаларда АСК нинг антиагрегант таъсирини камайиши кузатилади, бу АСК нинг кардиопротектив самараларини пасайишига олиб келади. АСК дозасини тавсия қилинган терапевтик дозалардан ошириш, меъда-ичакдан қон кетишлари хавфини ошишига олиб келади. АСК ни паст дозаларда антиагрегант даволаш сифатида узоқ муддат қабул қилинганда кекса пациентларда, меъда-ичакдан қон кетишини ривожланиш хавфи туфайли эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. АСК алкогол билан бирга қўлланганда меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини шикастланиши ва қон кетиши вақтини узайиши хавфи юқори бўлади.

Ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида салицилатларнинг катта дозаларини қўллаш ҳомилани ривожланиш нуқсонларининг юқори тез-тезлиги билан ассоциацияланади. Ҳомиладорликнинг ИИ уч ойлигида салицилатларни, фақат хавф ва фойдани қатъий ҳисоблаган ҳолда буюриш мумкин. Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида салицилатлар юқори дозада (суткада 300 мг дан кўп) туғруқ фаолиятини тормозланишини, ҳомилада артериал йўлини муддатидан олдин бекилишини, она ва ҳомилада юқори қоновчанликни чақиради, бевосита туғруқ олдидан буюриш эса, айниқса чала туғилган болаларда бош мияда ички қон қуйилишини чақириши мумкин. Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида салицилитларни буюриш мумкин эмас. Эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлаш учун клиник маълумотлар етарли эмас. Эмизиш даврида ацетилсалицил кислотасини буюришдан олдин эмизикли болалар учун потенциал хавф ва фойдани баҳолаш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Оғирлик даражаси ўртача дозани ошириб юборишнинг белгилари кўнгил айниши, қусиш, қулоқларни шанғиллаши, эшитишни ёмонлашиши, бош айланиши, онгни чалкашиши. Даволаш: меъдани ювиш, фаолланган кўмир қабул қилиш. Даволаш симптоматик. Оғир даражадаги дозани ошириб юборишнинг белгилари иситма, гипервентиляция, кетоацидоз, респиратор алколоз, кома, юрак-томир ва нафас етишмовчилиги, яққол гипогликемия.

Рецепциз

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар 75 мг и 150 мг.

2 йил.