Ацеллбиярецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл концентрат қуйидагиларни сақлайди: таъсир этувчи модда: ритуксимаб – 10,0 мг; ёрдамчи моддалар: натрий цитрати дигидрати – 7,35 мг, полисорбат-80 – 0,70 мг, натрий хлориди – 9,00 мг, хлорид кислотаси – рН 6,5 гача, инекция учун сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ритуксимаб (ритухимаб)

Препаратнинг савдо номи:

Ацеллбия

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши ва иммунитетни рағбатлантирувчи восита – моноклонал антителалар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

тиниқ, рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган суюқлик.

ўсмаларга қарши ва иммунитетни рағбатлантирувчи восита – моноклонал антителалар.

L01XC02

Ноходжкин лимфомаси Монотерапия кўринишида ёки СНОР (циклофосфамид, доксорубицин, винкристин, преднизолон) схемаси бўйича химиотерапия билан мажмуада ритуксимаб бир марта ёки кўп марта юборилганда ноходжкин лимфомаси бўлган пациентларда популяцион фармакокинетик таҳлил натижалари бўйича носпецифик клиренси (CЛ1), специфик клиренси (CЛ2) (эҳтимол, В-хужайралар ёки ўсма юкламаси билан боғлиқ) ва плазмада тақсимланиш хажми (В1) мувофиқ равишда кунига 0,14 л, кунига 0,59 л ва 2,7 л ни ташкил қилган. Терминал ярим чиқарилиш даврининг (Т1/2) медианаси 22 кунни ташкил этади. CД19-мусбат хужайраларнинг дастлабки даражаси ва ўсма ўчоғининг ўлчами 4 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта 375 мг/м2 дозада вена ичига юбориладиган ритуксимабнинг CЛ2 га таъсир кўрсатади. CД19-мусбат хужайраларнинг сони юқорироқ ва ўсма ўчоғининг ўлчами каттароқ пациентларда CЛ2 кўрсаткичи юқорироқ бўлади. Ўсма ўчоғининг ўлчами ва CД19-мусбат хужайраларнинг даражаси мувофиқлаштирилгандан кейин ҳам CЛ2 кўрсаткичининг индивидуал ўзгарувчанлиги сақланади. В1 нинг нисбатан юқори бўлмаган кўрсаткичлари тана юзасининг майдони (1,53-2,32 м2) ва СНОР схемаси бўйича химиотерапияга боғлиқ ва мувофиқ равишда 27,1% ва 19,0% ни ташкил этади. Беморнинг ёши, жинси, ирқий мансублиги, ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) шкаласи бўйича умумий ҳолати ритуксимабнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Шундай қилиб, юқорида санаб ўтилган омилларга қараб ритуксимабнинг дозасига тузатиш киритиш фармакокинетик вариабелликка аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Ўртача максимал концентрация (Смах) ҳар бир инфузиядан кейин ошади: биринчи инфузиядан кейин 243 мкг/мл, тўртинчи инфузиядан кейин – 486 мкг/мл, саккинчи инфузиядан кейин эса – 550 мкг/мл ни ташкил қилади. Препаратнинг максимал ва минимал концентрациялари CД19-мусбат хужайраларнинг дастлабки даражаси ва ўсма юкламаси билан тескари пропорционалдир. Самарали даволаганда препаратнинг мувозанат концентрациясининг медианаси юқори бўлади. Ўсманинг гистологик А кичик типига (ИWФ таснифи) нисбатан В, С ва Д кичик типи бўлган пациентларда мувозанат концентрациясининг медианаси юқори бўлади. Охирги инфузиядан кейин 3-6 ой давомида организмда ритуксимабнинг изларини аниқлаш мумкин. СНОР химиотерапиянинг 6 цикли билан мажмуада ритуксимабнинг (375 мг/м2 дан 6 инфузия) фармакокинетик профили монотерапиядагига ўхшаш бўлган. Хавфлилик даражаси паст бўлган ноходжкин лимфомаси бўлган беморларда ритуксимабнинг фармакокинетикасини шахсий қиёсий ўрганишнинг маълумотлари бўйича “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон кўрсаткичи 16170,57 (мкг/мл)*соат. Максимал концентрацияси Смах 172,19 мкг/мл, унга эришиш вақти эса – 31,17 соатга тенг бўлган. Ярим чиқарилиш даври 49,60 соатни ташкил этади. Сурункали лимфолейкоз 500 мг/м2 дозада ритуксимабнинг бешинчи инфузиясидан кейин ўртача максимал концентрацияси (Смах) 408 мкг/мл ни ташкил этади. Ревматоид артрит Икки ҳафталик танаффус билан 1000 мг дан иккита в/и инфузиядан кейин ритуксимабнинг Смах 369 мкг/мл, ўртача Т1/2 – 19,2-20,8 кун, ўртача тизимли клиренси – суткада 0,23 л ва мувозанат холатидаги тақсимланиш хажми – 4,6 л ни ташкил қилган. Биринчи инфузияга нисбатан иккинчи инфузия ўтказилгандан кейин ўртача Смах 16% га юқори бўлган. Такрорий даволаш курси ўтказилгандан кейин ритуксимабнинг фармакокинетик кўрсаткичлари биринчи даволаш курсига ўхшаш бўлган. Полиангиит (Вегенер гранулематози) ва микроскопик полиангиит билан кечувчи гранулематоз Популяцион фармакокинетик таҳлил натижаларига кўра ҳафта 1 марта 375 мг/м2 дозада ритуксимабнинг тўрт инфузиясидан кейин Т1/2 медианаси – 23 кун, ўртача клиренси – суткада 0,313 л ни ва тақсимланиш ҳажми – 4,5 л ни ташкил қилган. Полиангиит ва микроскопик полиангиит билан кечувчи гранулематозда ритуксимабнинг фармакокинетик кўрсаткичлари ревматоид артритдагига ўхшаш бўлган.

Ноходжкин лимфомаси Хавфсизлик даражаси паст ёки фолликуляр В-хужайрали, CД20-мусбат қайталанувчи ёки химио-чидамли ноходжкин лимфомаси.Аввал даволанмаган пациентларда химиотерапия билан мажмуада ИИИ-ИВ босқичдаги фолликуляр лимфома.Индукцион даволашга жавобдан кейин самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида фолликуляр лимфома.СНОР схемаси бўйича химиотерапия билан мажмуада CД20-мусбат диффуз В-йирик хужайрали ноходжкин лимфомаси. Сурункали лимфолейкоз Аввал стандарт даволанмаган пациентларда химиотерапия билан мажмуада сурункали лимфолейкоз.Химиотерапия билан мажмуадақайталанувчи ёки химио-чидамлисурункали лимфолейкоз. Ревматоид артрит Катталарда ўзлаштираолмаслик ёки ўсма некрози омили (ЎНО-а) бирини ёки кўпроқ ингибитори ўз ичига олувчи даволашнинг тегишли тартибига ноадекват жавобда метотрексат билан мажмуада ўртача оғирликдаги ва оғир даражадаги ревматоид артрит (фаол шакли), шу жумладан рентгенологик тасдиқланган бўғимларнинг деструкциясини тормозлаш учун. Полиангиит (Вегенер гранулематози) ва микроскопик полиангиит билан кечувчи гранулематоз Глюкокортикостероидлар билан мажмуада полиангиит (Вегенер гранулематози) ва микроскопик полиангиит билан кечувчи фаол гранулематознинг оғир шаклларини даволашда қўлланади.

Ацеллбия® препаратининг керакли миқдори асептик шароитда тортилади ва инфузия учун натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси ёки декстрозанинг 5% ли эритмасини (эритмалар стерил ва апироген бўлиши керак) сақловчи инфузион флакон (пакет) да ҳисобланган концентрациягача (1-4 мг/мл) суюлтирилади. Аралаштириш учун кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш учун флакон (пакет) эҳтиёткорлик билан айлантирилади. Юборишдан олдин эритмани ёт заррачалар мавжудлиги ёки рангини ўзгариши юзасидан кўздан кечирилиши керак. Шифокор эритмани тайёрлаш, тайёр эритмани сақлаш шароити ва уни ишлатишгача сақлаш вақтига жавоб беради. Ацеллбия® препарати консервант сақламаганлиги туфайли, тайёрланган эритмани дарҳол ишлатиш керак. Тайёрланган инфузион эритма хона ҳароратида 12 соат давомида ёки 2°С дан 8°С гача ҳароратда 24 соатгача физик ва кимёвий жиҳатдан барқарор.

Ножўя реакцияларнинг тез-тезлигини аниқлаш учун қуйидаги мезонлар қўлланади: жуда тез-тез ≥10%, тез-тез ≥1% – <10%, тез-тез эмас ≥0,1% – <1%.

Ритуксимаб, Ацеллбия® препаратининг ҳар қандай компоненти ёки сичқонлар оқсилларига ўта юқори сезувчанлик.Ўткир инфецион касалликлар, яққол бирламчи ёки иккиламчи иммунтанқислик.18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.Ревматоид артритда оғир даражадаги юрак етишмовчилигида (Ню-Ёрк кардиологлар ассоциацияси (НЙҲА)таснифи бўйича ИВ синф) қўллаш мумкин эмас.

Ритуксимабнинг дорилар билан ўзаро таъсири ҳақидага маълумотлар чекланган. Сурункали лимфолейкози бўлган пациентларда ритуксимаб, флударабин ва циклофосфамидни бир вақтда қўллаганда фармакокинетик кўрсаткичлар ўзгармайди. Метотрексатни бир вақтда қабул қилиш ревматоид артрити бўлган пациентларда ритуксимабнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Ацеллбия® препаратини химиотерапия билан мажмуада, шу жумладан интерферон препаратларини қўллашни ўз ичига олувчи химиотерапия тартиблари билан мажмуада қўллаганда синергик самарани мавжудлиги ҳақида клиник тадқиқотлар маълумотлари йўқ. Сичқон оқсилларига қарши антителалар ёки антихимер антителаларга эга беморларда диагностик ёки даволаш мақсадида бошқа моноклокал антителалар билан бирга буюрилганда аллергик реакциялар хавфи ошади. Ревматоид артрити бўлган пациентларда ритуксимаб билан даволаш вақтида жиддий инфекцияларнинг тез-тезлиги (бошқа биологик базис яллиғланишга қарши препаратлар (БЯҚП) билан даволашдан олдин) 100 пациент-йилга 3,1 ни ташкил этади, айни вақтда бошқа БЯҚП билан кейинги даволаш вақтида 100 пациент-йилга 4,9 ни ташкил этади. Ацеллбия® препаратини юборганда метериални препарат билан мутаносиблигига қараб поливинилхлорид ёки полиетилен инфузион тизимлар ёки пакетлар ишлатилиши мумкин.

Ацеллбия® препарати зарур реанимацион чораларни ўтказиш шароитлари бўлганда онколог, гематолог ёки ревматологнинг синчков кузатуви остида юборилади.

Г иммуноглобулинлари (ИгГ) йўлдош тўсиғи оқрали ўтиш қобилиятига эга. Ҳомиладорлик вақтида аёлларга ритуксимаб буюрилганда янги туғилган чақалоқларда В-хужайраларнинг сони ўрганилмаган. Ҳомиладорлик вақтида ритуксимаб қабул қилган оналарнинг айрим янги туғилган чақалоқларида В-хужайралар пулини вақтинча камайиши ва лимфоцитопения кузатилган. Ҳомиладор аёлларда препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланмаган. Ацеллбия® препарати билан даволаш даврида ва даволаш якунлангандан кейин 12 ой давомида туғруқ ёшидаги аёллар контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари керак. Ритуксимаб кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Она қонида аяниб юрувчи ИгГ синфига мансуб иммуноглобулинлар кўкрак сути билан ажралишини ҳисобга олиб, Ацеллбия® препаратини эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

2°С дан 8°С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда. Музлатилмасин.

Одамда дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган. Ритуксимабнинг 1000 мг дан юқори бир марталик дозалари ўрганилмаган. 5000 мг максимал доза сурункали лимфолейкози бўлган пациентларга буюрилган, хавфсизлик бўйича қўшимча маълумотлар олинмаган. В-лимфоцитлар пулини камайишида инфекцион асоратлар хавфини ошиши туфайли инфузияни бекор қилиш ёки тезлигини камайтириш, қоннинг кенгайтирилган умумий таҳлилини ўтказиш заруратини кўриб чиқиш керак.

Рецепт бўйича берилади

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 10 мг/мл. 10 мл, 30 мл ёки 50 мл дан препарат резина тиқин ва алюмин қопқоқ билан беркитилган И гидролитик синф рангсиз нейтрал шиша флаконларда. 2 флакондан (10 мл препаратдан) ПВХ плёнкали контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамдан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 1 флакондан (30 мл ёки 50 мл препаратдан) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йилу 6 ой.