АЦ ФС rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 200 мг ацетилцистеин; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати (таблетоза), маккажўхори крахмали, магний стеарати, қобиқ учун қоплама Опадрй ИИ Wҳите (полиетиленгликол, поливинил спирти, талк, титан диоксиди (Е 171)). Асосий физик-кимёвий хусусиятлари: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблеткалар ўзига хос ҳидга эга.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетилцистеин;

Препаратнинг савдо номи:

АЦ-ФС

Фармакалогик гуруҳи:

муколитик воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

муколитик воситалар.

R05CB01.

Ацетилцистеин перорал қабул қилинганда яхши сўрилади. Препарат жигарда цистеингача деацетилизацияга учрайди. Қонда эркин ва плазма оқсиллари билан боғланган ацетилцистеин ва унинг метаболитларининг (цистеин, цистин, диацетилцистеин) ҳаракатдаги мувозанати кузатилади. Жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси туфайли ацетилцистеиннинг биокираолишлиги тахминан 10% ни ташкил қилади. Ацетилцистеин хужайралараро бўшлиққа киради, асосан жигарда, буйракларда, ўпкада, бронхиал секретда тақсимланади. 600 мг ацетилцистеин соғлом кўнгиллилар томонидан перорал қабул қилингандан кейин плазмадаги максимал концентрациясига тахминан 1 соатдан кейин эришилади ва 15 ммол/л ни ташкил қилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври – 2 соат. Ацетилцистеин ва унинг метаболитлари организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Балғамнинг қовушқоқлигини камайтириш, уни ажралишини ва балғам кўчишини яхшилашни талаб этувчи бронх-ўпка тизимининг ўткир ва сурункали касалликларини даволаш учун қўлланади.

АЦ-ФС катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга 200 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади. 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга – 200 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Қўллаш давомийлигини касалликнинг оғирлик даражаси ва даволашга клиник жавобга қараб шифокор белгилайди. Касалликнинг ўткир асоратланмаган шаклларида даволаш давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади. Препарат овқатдан кейин қабул қилинсин, таблеткаларни чайнамасдан ва етарли миқдордаги сув билан қабул қилинсин. Ацетилцистеин билан даволаш вақтида суюқликни қўшимча қабул қилиш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлар тез-тезлигини таърифлаш учун қуйидаги классификация ишлатилади:жуда тез-тез (≥ 10%), тез-тез (≥ 1%, < 10%), тез-тез эмас (≥ 0,1%, < 1%), якка ҳолларда (≥ 0,01%, < 0,1%), кам ҳолларда (< 0,01%). Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – тахикардия, артериал гипотензия. Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи. Эшитиш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – қулоқларда шанғиллаш/шовқин. Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – қичишиш, эшакеми, экзантема, экзема, тошма, ангионевротик шиш. Ацетилцистеинни қўллаганда тери томонидан оғир реакция (Стивенс-Джонсон синдроми ва Лаелл синдроми) нинг айрим ҳолатлари ҳақида хабар берилган, кўпинча ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши билан боғлиқ қон кетишнинг кам ҳолатлари кузатилган. Тромбоцитлар агрегациясини сусайиши ҳолатлари кузатилган, лекин клиник тасдиғи йўқ. Анафилактик реакция ёки ҳатто шок, анемия ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Тери ёки шиллиқ қаватлар томонидан ўзгаришлар пайдо бўлган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат этиш ва АЦ-ФС ни қабул қилишни тўхтатиш керак. Нафас тизими томонидан: якка ҳолларда – диспноэ, бронхоспазм (асосан бронхиал астма билан боғлиқ бронхиал тизимнинг гиперреактивлиги бўлган пациентларда), ринорея. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез эмас – жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш, абдоминал оғриқ, диарея, диспепсия, оғиздан ёқимсиз ҳид, стоматит. Умумий бузилишилар: тез-тез эмас – иситма, кам ҳолларда – геморрагия. Ҳар қандай нохуш кўринишлар пайдо бўлган ҳолларда препаратни кейинчалик қўллаш мумкинлиги юзасидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ацетилцистеин ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, ўпкадан қон кетиши, қон тупуришда қўллаш мумкин эмас.

АЦ-ФС ни йўталга қарши воситалар билан бир вақтда қабул қилиш йўтал рефлексини сусайтириши натижасида балғамни димланишини кучайтириши мумкин. Антибиотиклар (шу жумладан тетрациклинлар (доксициклиндан ташқари), ампициллин, амфотерицин В, цефалоспоринлар, аминогликозидлар) билан бир вақтда қўлланилганда ацетилцистеиннинг тиол гуруҳи билан ўзаро таъсирлашиши мумкин, бу иккала препаратларнинг фаоллигини пасайишига олиб келади. Шунинг учун АЦ-ФС ва антибиотиклар перорал қўлланилганда уларни қабул қилиш орасида камида икки соатли интервалга риоя қилиш керак. Фаоллаштирилган кўмир ацетилцистеиннинг самарадорлиги камайтиради. Ацетилцистеинни нитроглицерин билан бир вақтда қабул қилганда нитроглицериннинг қон томирларни кенгайтирувчи самарасини кучайишига олиб келиши мумкин. Ацетилцистеинни бронхолитиклар билан синергизми кузатилади. Ацетилцистеин парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини бартараф этади.

Бронхиал астмаси ва обструктив бронхити бўлган пациентларда АЦ-ФС ни бронхиал ўтқазувчанликни вақти-вақти билан назорати остида эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Ацетилцистеинни қўллаш бронхиал секретни суюлишига олиб келади. Агар пациент балғамни самарали чиқара олмаса, постурал дренаж ва бронхоаспирацияни таъминлаш керак. Организмда азот сақловчи моддаларни тўпланишидан сақланиш учун буйрак усти бези касалликлари, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларга АЦ-ФС ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Анамнезида меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак, айниқса меъда шиллиқ қаватини таъсирловчи бошқа дори воситаларини бирга қабул қилганда. Ацетилцистеин гистаминнинг метаболизмига таъсир кўрсатади, шунинг учун гистаминни ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларга узоқ вақт даволашни буюриш мумкин эмас, чунки бу ўзлаштираолмаслик симптомларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. АЦ-ФС қўлланилганда препаратни металлар ва резина билан контактига йўл қўймаслик керак. Ацетилцистеин билан даволаш вақтида суюқликни қўшимча қабул қилиш тавсия этилади, бу муколитик самарани кучайтиради. Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани ўзлаштираолмасликнинг наслий шакллари, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоза малабсорбция синдроми бўлган пациентларда АЦ-ФС ни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида АЦ-ФС ни қўллашни мақсадга мувофиқлигини она учун кутилаётган фойда ва ҳомила ёки бола учун бўлиши мумкин бўлган хавфни баҳолашга қараб шифокор аниқлайди.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ацетилцистеинни перорал қабул қилинганда дозани ошириб юборилиши ҳақидаги маълумотлар йўқ. Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея. Болаларда гиперсекреция хавфи мавжуд. Даволаш: симптоматик даволаш.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда, 2 блистердан картон қутида.

3 йил.