Барча дори воситалари каби, АТРОВЕНТ ҳам ножўя таъсирга эга бўлиши мумкин.
Қуйида санаб ўтилган кўпчилик ножўя таъсирлар АТРОВЕНТ нинг антихолинергик хусусиятлари билан боғлиқ.
Ингаляция ҳолида қўлланадиган хар қандай дори воситаси каби, АТРОВЕНТ ҳам оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг маҳаллий таъсирланишини чақириши мумкин.
Клиник тадқиқотларда энг кўп тарқалган нохуш самаралари бош оғриғи, томоқни таъсирланиши, йўтал, оғизни қуриши, меъда-ичак йўллари моторикасини бузилиши (шу жумладан қабзият, ич кетиши ва қусиш), кўнгил айниши ва бош айланиши бўлган.
Ножўя таъсирларинни пайдо бўлиш тезлиги қуйдагича: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан ≤1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан ≤1/100 гача), кам холларда (≥1/10000 дан ≤1/1000 гача), жуда кам холларда (≤1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тезлигини аниқлаш мумкин эмас).
Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – анафилактик реакциялар, ўта юқори сезувчанлик.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши.
Кўриш аъзоси томонидан: тез-тез эмас – кўришни ноаниқлиги, мидриаз, юқори кўз ички босими (баъзида кўзларда оғриқ билан), кўрув ореоллари, камалак доиралар, конъюнктива гиперемия, шох парданинг шиши, глаукома; кам холларда– аккомодацияни бузилиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – юрак уришини хис қилиш (суправентрикуляр тахикардия); кам холларда– юрак бўлмачалари фибрилляцияси.
Нафас тизими томонидан: тез-тез – йўтал, томоқни таъсирланиши; тез-тез эмас – (парадоксал) бронхоспазм, ларингоспазм, халқумни шиши, томоқни қуриши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – оғизни қуриши, таъм сезишни бузилиши, меъда-ичак йўллари мотроикасини бузилиши, кўнгил айниши; тез-тез эмас – диарея, қабзият, қусиш, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тошма, қичишиш, ангионевротик шиш; кам холларда– эшакеми.
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – сийдикни тутилиши.