Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: атропин судьяи – 1 мг; ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
атропин.
Препаратнинг савдо номи:
Атропина судья.
Фармакалогик гуруҳи:
М-холиноблокатор.
Дори шакли:
инекция учун эритма.
тиниқ, рангсиз суюқлик.
М-холиноблокатор.
A03VA01.
Организмда кенг тақсимланади.
Жигарда ферментатив гидролиз йўли билан метаболизмга учрайди.
Плазма оқсиллри билан боғланиши – 18%.
Гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади.
0,5-1 соатдан кейин МНТ аҳамиятли концентрацияларда аниқланади.
Ярим чиқарилиш даври – 2 соат.
Буйраклар орқали – 50% ўзгармаган холда, қолган қисми – гидролиз ва конъюгация маҳсулотлари кўринишида чиқарилади.
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши; ўткир панкреатит; пилороспазм; ичак, ўт қопи, ўт чиқариш йўллари, сийдик чиқариш йўлларининг спазмлари; ларингоспазм (олдини олиш); гиперсаливация (паркинсонизм, оғир металл тузлари билан заҳарланиш); брадикардия; АВ блокада; холиномиметик ва антихолинестераз воситалар билан заҳарланиш; жарроҳлик операциялар олдидан премедикацияда қўлланади.
Меъда ва 12-бармоқ ичак яраси ва панкреатитдаги ўткир оғриқларни, буйрак, жигар санчиқлари ва бошқаларни бартараф қилиш учун препарат тери остига ёки мушак ичига 0,25–1 мг дан (0,25–1 мл эритма) юборилади.
Брадикардияни йўқотиш учун – вена ичига 0,5–1 мг дан, зарурати бўлганида 5 минут ўтгач юборишни такрорлаш мумкин.
Премедикация мақсадиди – мушак ичига 0,4–0,6 мг анестезиядан 45-60 минут олдин юборилади.
Болаларга препарат 0,01 мг/кг дозада юборилади.
М-холиноблокаторлар ва антихолинестераз воситалар билан заҳарланишда 1,4 мл 0,1% ли эритма вена ичига (шприц-тюбик) юборилади, афзалроғи холинестераза реактиваторлари билан мажмуада.
Оғизни қуриши, тахикардия, бош оғриғи, бош айланиши, ичак ва қовуқнинг атонияси, қабзият, сийишни қийинлашиши, фотофобия, мидриаз, аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши, ксеростомия, тактил сезувчанликни бузилиши.
М-холиномиметиклар ва антихолинестераз воситаларнинг таъсирини сусайтиради.
Дифенгидрамин ёки прометазин – атропиннинг таъсирини кучайиши.
Нитратлар кўз ички босимини ошиш эҳтимолини оширади.
Прокаинамид – антихолинергик таъсирини кучайиши.
Гуанетидиннинг таъсири остида атропиннинг гипосекретор таъсири камайиши мумкин.
Атропин йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Ҳомиладорлик вақтида атропинни қўллаш хавфсизлиги бўйича назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Ҳомиладорлик вақтда ёки бевосита туғруқдан олдин препарат вена ичига юборилганда ҳомилада тахикардия ривожланиши мумкин.
Гестоз билан асоратланган ҳомиладорлик вақтда буюрилмайди, чунки артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин.
Препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Атропин йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Ҳомиладорлик вақтида атропинни қўллаш хавфсизлиги бўйича назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Ҳомиладорлик вақтда ёки бевосита туғруқдан олдин препарат вена ичига юборилганда ҳомилада тахикардия ривожланиши мумкин.
Гестоз билан асоратланган ҳомиладорлик вақтда буюрилмайди, чунки артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин.
Препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°С дан 30°С гача ҳароратда сақлансин.
Симптомлари.
Оғиз бўшлиғи ва бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг қуруқлиги, ютиш ва нутқни бузилиши, тери қопламаларининг қуруқлиги, гипертермия, мидриаз ва ҳоказо (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг); ҳаракат ва нутқ қўзғалиши, хотирани бузилиши, галлюцинациялар, психоз.
Даволаш.
Антихолинестераз ва седатив воситалар.
Рецепт бўйича
Инекция учун 0,1% ли эритма 1 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.
Ўйиқчаси, синдириш ҳалқаси ва нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификаторини жойламасликка йўл қўйилади.
5 ампуладан поливинилхлорид плёнка ва лакланган алюмин фолгали ёки фолгасиз контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.