Атосар Нрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 50 мг лозартанга эквивалент бўлган лозартан калий ва 12,5 мг гидрохлортиазид; ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон, магний стеарати, тозаланган талк, натрий крахмал гликоляти, сувсиз коллоид кремний, натрий лаурилсулфати, оқ Инстаcоат ИC-С-223, Инстаcоат ИC-С-4017.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лозартан калий. гидрохлортиазид

Препаратнинг савдо номи:

Атосар-Н

Фармакалогик гуруҳи:

антигипертензив восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

тўқ сариқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, ҳар икки томони силлиқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антигипертензив восита.

S09DA

Лозартан – ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги тахминан 33% ни ташкил этади. Жигар орқали “биринчи марта ўтиш” самарасига эга. Яққол ифодаланган антигипертензив фаолликка (10-40 марта юқори) эга бўлган фаол карбоксил метаболити ЭХП-3174, шунингдек нофаол метаболитлар, шу жумладан гидроксилланиш йўли билан ҳосил бўладиган иккита асосий метаболитларни ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди. Қон плазмасида лозартаннинг максимал концентрацияси қабул қилингандан сўнг 1 соатдан кейин аниқланади; фаол метаболитининг максимал концентрацияси – 3-4 соатдан кейин аниқланади. Лозартан ва фаол метаболитининг 98% дан ортиқ қисми плазма оқсиллари, асосан албумин билан боғланади. Лозартан гематоэнцефалик тўсиқдан (ГEТ) деярли ўтмайди. Якуний босқичида лозартан ва фаол метаболитининг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) мувофиқ равишда тахминан 1,5-2,5 соат ва 6-9 соатни ташкил этади. Лозартан сийдик ва ахлат билан ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар ҳолида чиқарилади. Тахминан 35% сийдик билан, тахминан 60% – ахлат билан (сафро билан) чиқарилади. 100 мг бир марталик суткалик дозада қўлланганида на лозартан, на унинг фаол метаболити қон плазмасида аҳамиятли даражада тўпланмайди. Гидрохлортиазид – ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан нотўлиқ, аммо етарлича тез сўрилади. Дозанинг 60-80% МИЙ дан сўрилади. Қон плазмасида Смах га эришиш вақти – 1,5-3 соатни ташкил этади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. ГEТ орқали ўтмайди. Жигарда аҳамияциз даражада метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилинган дозанинг 61% дан камроқ қисми 24 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак орқали тез чиқарилади. Т1/2 5,6 соатдан 14,8 соатгача тебранади.

Артериал гипертензия (мажмуавий даволаш оптимал ҳисобланган пациентларда);артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда юрак қон-томир касалликларини ривожланиш хавфини ва ўлимни камайтириш учун қўлланади;

Препарат ичга овқатланишдан қатъий назар қабул қилинади. Артериал гипертензия Препаратнинг одатдаги бошланғич ва самарасини тутиб турувчи доза кунига 1 таблеткани ташкил этади. Ушбу дозада қўлланганида АБ ни адекват назорат қилишга эришиш имкони бўлмаган пациентлар учун препаратнинг дозаси кунига 1 марта 2 таблеткагача оширилиши мумкин. Максимал дозаси 2 таблеткани ташкил этади, кунига 1 марта қабул қилинади. Умуман олганда, максимал гипотензив самарасига даволаш бошлангандан сўнг 3 ҳафта давомида эришилади. Кекса ёшдаги пациентларга бошланғич дозани танлаш зарурати йўқ. Артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда юрак-қон томир касаликлари ва ўлимни ривожланиш хавфини пасайиши Лозартаннинг стандарт бошланғич дозаси – 50 мг ни ташкил этади, суткада 1 марта қабул қилинади. Лозартанни суткада 50 мг қабул қилиш фонида АБ кутилган даражасига эришиш имкони бўлмаган пациентларга лозартанни гидрохлортиазиднинг кичик дозалари (12,5 мг) мажмуада қўллаш йўли билан даволаш талаб этилади, ёки зарурат бўлганида препаратнинг дозасини суткада 2 таблеткагача ошириш (жами суткада 100 мг лозартан ва 25 мг гидрохлортиазидни бир марта қабул қилиш) керак.

Ножўя реакциялар илгари лозартан калий ва/ёки гидрохлортиазид қўлланганида кузатилган ножўя реакциялар билан чекланади. Эссенциал гипертензияни даволашда энг кўп кузатиладиган ножўя самараларга бош айланиши киради. Аллергик реакциялар: лозартанни қабул қилганда кам ҳолларда ангионевротик шиш, жумладан хиқилдоқ ва/ёки тилни шиши, бу ҳолат нафас йўллари обструкциясига ва/ёки юз, лаб, халқум ва/ёки тилни шишига олиб келган. Бу пациентларнинг баъзиларида илгари бошқа препаратлар, шу жумладан ААФ ингибиторлари қўлланганида ривожланган. Жуда кам ҳолларда лозартанни қабул қилганда васкулитни кўринишлари ривожланган. Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: лозартанни қабул қилганда гепатитни жуда кам ҳоллари (< 1%), диарея қайд этилган. Нафас аъзолари томонидан: лозартанни қабул қилганда – йўтал. Тери қопламлари томонидан: эшакеми. Лаборатор кўрсаткичлари: кам ҳолларда (< 1%) гиперкалиемия (зардобдаги калий 5,5 ммол/л дан ортиқ), “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши бўлиши мумкин.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;анурия;яққол ифодаланган артериал гипотензия;жигар ва буйрак фаолиятини яққол ифодаланган бузилишлари;гиповолемия (шу жумладан, диуретикларни юқори дозалари фонида);ҳомиладорлик ва лактация;18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган). Эҳтиёткорлик билан: буйрак артериясини билатерал стенози ёки ягона буйрак артериясини стенози бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қандли диабет, гиперкалциемия, гиперурикемия ва/ёки подагра, шунингдек аллергологик анамнези оғир бўлган ва бронхиал астмаси бўлган пациентларга, шу билан бирга бириктирувчи тўқимани тизимли касалликлари (шу жумладан, тизимли қизил югурик) бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Лозартан бошқа гипотензив воситаларнинг самарасини кучайтиради. Лозартанни гидрохлоротиазид, дигоксин, билвосита антикоагулянтлар, циметидин, фенобарбитал, кетоконазол ва эритромицин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кузатилмаган. Ангиотензин ИИ ва унинг таъсирини блоклайдиган бошқа препаратлар каби, лозартанни калийни тежовчи диуретиклар (масалан, спиронолактон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари, таркибида калий сақловчи тузлар билан бир вақтда буюриш гиперкалиемияга олиб келиши мумкин. Гидрохлортиазид Қуйидаги дори воситалари бир вақтда қўлланганида тиазид диуретиклари билан ўзаро таъсир қилиши мумкин: Барбитуратлар, наркотик аналгетиклар, этанол – ортостатик гипотензияни кучайтириши мумкин. Гипогликемик воситалар (перорал воситалар ва инсулин) – гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Бошқа гипотензив воситалар – аддитив самара кузатилиши мумкин. Колистирамин гидрохлортиазиднинг сўрилишини пасайтиради. Кортикостероидлар, АКТГ – электролитлар, айниқса калийни йўқотилишини кучайиши. Прессор аминлар – прессор аминларнинг самараси бироз пасайиши мумкин, бу ҳолат уни қўллашга тўсқинлик қилмайди. Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (масалан, тубокурарин) – миорелаксантларнинг таъсири кучайиши мумкин. Литий препаратлари – диуретиклар литийнинг буйрак клиренсини камайтирадилар ва литий билан заҳарланиш ҳавфини оширадилар, шунинг учун бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) – баъзи пациентларда, НЯҚП ни қўллаш диуретикларнинг диуретик, натриюретик ва гипотензив самараларини камайтириши мумкин. Лаборатор текширув натижаларига таъсири – калцийни экскрециясига таъсир қилиши туфайли, тиазидлар қалқонсимон без олди безлари фаолиятининг таҳлил натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Препаратни бошқа гипотензив воситалар билан бирга буюриш мумкин. Кекса ёшдаги беморларга бошланғич дозани танлаш зарурати йўқ. Препарат буйрак артерияларини икки томонлама стенози ёки ягона буйрак артериясини стенози бўлган пациентларнинг плазмасида мочевина ва креатининнинг концентрациясини ошириши мумкин. Гидрохлортиазид артериал гипотензияни кучайтириши ва сув-электролитлар мувозанатини издан чиқариши (қон-томирларда айланиб юрган қон ҳажмини камайиши, гипонатриемия, гипохлоремик алкалоз, гипомагниемия, гипокалиемия), глюкозага бўлган толерантликни бузиши, Са2+ ионларини сийдик билан чиқарилишини пасайтириши ва қон плазмасида Са2+ ионларининг концентрациясини ўз-ўзидан ўтиб кетувчи ошишини чақириши, холестерин ва триглицеридларнинг концентрациясини ошириши, гиперурикемия ва/ёки подаграни ривожланишини қўзғатиши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида қўлланиши Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойликларида бевосита ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи дори воситаларни қабул қилиш, ҳомилани нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик ривожланганида препаратни бекор қилиш кўрсатилган. Ҳомилада ва янги туғилган чақалоқда сариқликни ривожланиши, онада тромбоцитопенияни ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли, одатда ҳомиладор аёлларга диуретикларни қўллаш тавсия этилмайди. Диуретиклар билан даволаш ҳомиладорлик токсикози ривожланишини олдини олмайди. Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятга таъсири Ательени ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши юзасидан маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари: лозартан – АБ ни яққол пасайиши ва тахикардия; брадикардия (вагусни қўзғалиши оқибатида ривожланиши мумкин). Гидрохлортиазид – электролитларни йўқотилиши (гипокалиемия, гиперхлоремия, гипонатриемия), шунингдек ҳаддан ташқари диурез оқибатида ривожланувчи дегидратация. Даволаш: симптоматик ва самарасини тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Агар препарат яқин вақтда қабул қилинган бўлса, меъдани ювиш керак; зарурат бўлганида сув-электролитлар мувозанатига тузатиш киритилади. Лозартан ва унинг фаол метаболитлари гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди.

Шифокор рецепти бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар; 10 таблеткадан алюмин блистерда; 3 алюмин блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.