Атенололрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 50 мг, 100 мг атенолол, ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, қуйимолекуляр повидон, лактоза (сут қанди), этанол (этил спирти), магний стеарати, талк, коллоид кремний диоксиди, кросскармеллоза натрий (примеллоза).

Тасир этувчи модда(ХПН):

атенолол

Препаратнинг савдо номи:

Атенолол

Фармакалогик гуруҳи:

селектив бета1-адреноблокатор.

Дори шакли:

таблеткалар.

думалоқ, оқ ёки қўнғирсимон ёки кремсимон тусли оқ рангли, фаска ва рискали (100 мг дозали таблеткалар учун) ёки рискасиз (50 мг дозали таблеткалар учун) таблеткалар. Бироз “мармарликка” йўл қўйилади.

селектив бета1-адреноблокатор.

S07AV03.

артериал гипертензия;стенокардия хуружларини олдини олиш (Принцметал стенокардиясидан ташқари);юрак ритмини бузилиши: синусли тахикардия, қоринчалар устки тахикардиясини олдини олиш, қоринчалар экстрасистолиясида қўлланади.

Ичга, овқатдан олдин буюрилади, чайнамасдан озгина миқдордаги суюқлик билан ичилади. Артериал гипертензия. Даволаш 50 мг атенололни суткада 1 марта қабул қилишдан бошланади. Турғун гипотензив самарага эришиш учун 1-2 ҳафта қабул қилиш талаб қилинади. Гипотензив самараси етарлича бўлмаганида доза бир қабулга 100 мг гача оширилади. Дозани янада ошириш тавсия этилмайди, чунки бу клиник самарасини ошиши билан бирга кечмайди. Юрак ишемик касаллигида, юрак ритмини тахисистолик бузилишларида – 50 мг суткада 1 марта. Стенокардия. Бошланғич доза суткада 50 мг ни ташкил қилади. Агар ҳафта давомида оптимал терапевтик самарага эришилмаса, доза суткада 100 мг гача оширилади. Кекса ёшдаги пациентларда ва буйракларнинг чиқариш фаолияти бузилган беморларда дозалаш тартибини тўғрилаш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлганида дозани креатинин клиренсига қараб тўғрилаш тавсия қилинади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда креатинин клиренси 35 мл/мин/1,73 м2 дан юқори бўлганида (нормал кўрсатгичи          100-150 мл/мин/1,73м2 ни ташкил қилади) атенололни сезиларли кумуляцияси бўлмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун қуйидаги минимал дозалар тавсия этилади: Креатинин клиренси (мл/мин/1,73 м2)Атенололнинг ярим чиқарилиш даври (соат)Максимал доза15-3516-27Суткада 50 мг ёки кун ора 100 мг15 дан кам27 дан кўпКун ора 50 мг ёки 4 кунда 1 марта 100 мг Гемодиализда бўлган беморларга ҳар бир диализ ўтказилганидан кейин дарҳол атенолол суткада 50 мг дозада буюрилади, буни стационар шароитида ўтказиш керак, чунки артериал босим тушиб кетиши мумкин. Кекса пациентларда бошланғич бир марталик доза – 25 мг (артериал босим, юрак қисқаришлари частотасини назорати остида оширилиши мумкин). Суткалик дозани 100 мг дан ошириш тавсия қилинмайди, чунки терапевтик самараси кучаймайди, ножўя таъсирларини ривожланиш эҳтимоли эса ошади.

Юрак-қон томир тизими: сурункали юрак етишмовчилигининг белгиларини ривожланиши (ёмонлашиши) (тўпиқларни, оёқ панжаларини шиши; ҳансираш), атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, аритмия, брадикардия, артериал босимини (АБ) яққол пасайиши, юрак уриши, миокарднинг қисқарувчанлигини, сусайиши, ортостатик гипотензия, ангиоспазм кўринишлари (оёқларнинг совуши, Рейно синдроми), васкулит, кўкракда оғриқ. Марказий нерв тизими: бош айланиши, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши, реакция тезлигини пасайиши, уйқучанлик ёки уйқусизлик, депрессия, галлюцинациялар, юқори чарчоқлик, бош оғриғи, бўшашиш, “даҳшатли” туш кўришлар, безовталик, онгни чалкашиши ёки қисқа муддатли хотирани йўқотиш, оёқ-қўлларни парестезияси (“ўзгарувчан” чўлоқлик ва Рейно синдроми), мушакларни бўшашиши, тиришишлар. Меъда-ичак йўллари: оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, ични кетиши, қорин оғриқлари, қабзият ёки диарея, таъмни ўзгариши. Нафас тизими: диспноэ, бронхоспазм, апноэ, бурунни битиши. Гематологик реакциялар: тромбоцитар пурпура, анемия (апластик), тромбоз. Эндокрин тизими: потенцияни пасайиши, либидони пасайиши, гипергликемия (инсулинга қарам бўлмаган қандли диабетли беморларда), гипогликемия (инсулин қабул қилаётган беморларда), гипотиреоид ҳолат. Тери реакциялари: эшакеми, дерматитлар, тери қичишиши, фотосезувчанлик, тер чиқишини кучайиши, тери гиперемияси, псориазнинг кечишини зўрайиши, қайтувчи алопеция. Сезги аъзолари: кўришни бузилиши, кўз ёши суюқлигининг секрециясини камайиши, кўзларни қуруқлиги ва оғриқлилиги, конъюнктивит. Ҳомилага таъсири: она қорнида ўсишни сусайиши, гипогликемия, брадикардия. Лаборатория кўрсатгичлари: агранулоцитоз, лейкопения, “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, тромбоцитопения (одатдаги бўлмаган қон кетишлари ва қон қуйилишлар). Бошқалар: орқада оғриқ, артралгия, “бекор қилиш” синдроми (тахикардия, стенокардия хуружларини тезлашиши, артериал босимни ошиши ва бошқ.). Ножўя кўринишларининг тез-тезлиги препаратнинг дозаси оширилганида ошади.

Препаратга юқори сезувчанлик, кардиоген шок, ИИ-ИИИ даражали атриовентрикуляр (АВ) блокада, яққол брадикардия (ЮҚС минутига 40 зарбдан кам), синус тугунини кучсизлиги синдроми, синоаурикуляр блокада, декомпенсация босқичидаги ўткир ёки сурункали юрак етишмовчилиги, юрак етишмовчилигининг белгиларисиз кардиомегалия, Принцметал стенокардияси, артериал гипотензия (миокард инфарктида ишлатилган ҳолда, систолик артериал босим 100 мл сим. уст. дан паст), лактация даври, бир вақтда МАО ингибиторларини қабул қилиш, 18 гача бўлган ёш – препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Атенололни бир вақтда инсулин, ичга қабул қилиш учун гипогликемик воситалар билан бир вақтда қўлланганда – уларнинг гипогликемик таъсири кучаяди. Турли гуруҳ антигипертензив воситалар ёки нитратлар билан бирга қўлланганида, гипотензив таъсирини кучайиши содир бўлади. Атенолол ва верапамил (ёки дилтиазем) бир вақтда қўлланганида, кардиодепрессив таъсирини ўзаро кучайишини чақириши мумкин. Эстрогенлар (натрий тутилиши) ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, глюкокортикостероидлар гипотензив таъсирини сусайтиради. Атенолол ва юрак гликозидлари бир вақтда қўлланганида брадикардия ривожланиши ва атриовентрикуляр ўтказувчанликнинг бузилишини хавфи ошади. Атенолол бир вақтда резерпин, метилдопа, клонидин, верапамил билан буюрилганида, яққол брадикардия пайдо бўлиши мумкин. Бир вақтда верапамил ва дилтиаземни вена ичига юбориш юракни тўхтаб қолишини чақириши мумкин; нифидепин – артериал босимни анча пасайишига олиб келиши мумкин. Атенолол эрготамин, ксантин ҳосилалари билан бир вақтда қабул қилинганида, унинг самарадорлиги пасаяди. Атенолол ва клонидинни бирга қўллаш тўхтатилганида, атенолол бекор қилинганидан кейин, яна бир неча кун клонидин билан даволаш давом эттирилади. Лидокаин билан бир вақтда қўллаш, унинг чиқарилишини камайтириши ва лидокаиннинг заҳарли таъсири хавфини ошириши мумкин. Фенотиазин ҳосилалари билан бирга қўллаш, қон зардобида ҳар бир препаратнинг концентрациясини ошишига ёрдам беради. Фенитоин вена ичига юбориганида, умумий анастезия учун дори воситалари (карбонводородларнинг ҳосилалари) кардиодепрессив таъсири яққоллигини ва АБ пасайиши эҳтимолини оширади. Эуфиллин ва теофиллин билан бирга қўлланганида, терапевтик самарасини ўзаро сусайтириши мумкин. МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш, гипотензив таъсирини аҳамиятли кучайиши оқибатида тавсия қилинмайди. МАО ингибиторлари ва атенололни қабул қилиш орасида даволашдаги танаффус 14 кундан кам бўлмаслиги керак. Иммунотерапия учун ишлатиладиган аллергенлар, ёки тери синамалари учун аллерген экстрактлари, оғир тизимли аллергик реакциялар ёки анафилакция пайдо бўлиши хавфини оширади. Ингаляцион наркоз учун воситалар (углеводородларнинг ҳосилалари) миокард фаолиятини сусайиши ва артериал гипотензия ривожланиши хавфини оширади. Амиодарон брадикардия ривожланиши ва АВ ўтказувчанлигини сусайиши хавфини оширади. Циметидин қон плазмасида концентрациясини оширади (метаболизмини тормозлайди). Вена ичига юбориш учун ёд сақловчи ренгеноконтраст моддалар анафилактик реакциялар ривожланиши хавфини оширади. Деполяризацияламайдиган миорелаксантлар таъсирини, кумаринларнинг антикоагуляцион самарасини узайтиради. Три- ва тетрациклик антидепрессантлар, антипсихотик, седатив, уйқу воситалари ва этанол марказий нерв тизимининг сусайишини кучайтиради. Шохкуянинг гидратланмаган алкалоидлари периферик қон айланишини бузилишлари ривожланиши хавфини оширади.

Атенолол қабул қилаётган беморларнинг назорати юрак қисқаришлари тез-тезлиги ва артериал босимни (даволаш бошида – ҳар куни, сўнгра 3-4 ойда 1 марта), қандли диабети бўлган беморларда қондаги глюкоза миқдорини (4-5 ойда 1 марта) кузатишни ўз ичига олиши керак. Кекса пациентларда буйрак фаолиятини кузатиш (4-5 ойда 1 марта) тавсия қилинади. Беморга юрак қисқариши тез-тезлигини ҳисоблаш усулини ўргатиш керак ва юрак қисқариш тез-тезлиги минутига 50 дан кам бўлганида шифокор маслаҳати зарурлиги ҳақида хабар бериш лозим. Тиреотоксикозда атенолол гипертиреознинг айрим клиник белгиларини (масалан, тахикардияни) ниқоблаши мумкин. Тириотоксикози бўлган беморларда бирдан бекор қилиш мумкин эмас, чунки белгиларини кучайтириши мумкин. Қандли диабетда гипогликемия чақирган тахикардияни ниқоблаши мумкин. Носелектив бета-адреноблокаторлардан фарқли равишда, инсулин чақирган гипогликемияни деярли кучайтирмайди ва қондаги глюкоза концентрациясини нормал даражагача тикланишига тўсқинлик қилмайди. Юрак ишемик касаллиги (ИБС) бўлган беморларда бета-адреноблокаторларни бирдан бекор қилиш, ангинал хуружлар тез-тезлиги ёки оғирлигини кўпайишини чақириши мумкин, шунинг учун юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда атенолол қабул қилишни аста-секин тўхтатиш керак. Носелектив бета-адреноблокаторлар билан солиштирганда, кардиоселектив бета-блокаторлар ўпка фаолиятига камроқ таъсир қилади, шунга қарамасдан нафас йўлларининг обструктив касалликларида, атенололни фақат мутлоқ кўрсатмалар бўлганидагина буюриш керак. Уларни буюришнинг заруратини айрим ҳолларида, бета2-адреномиметикларни қўллашни тавсия этиш мумкин. Бронхоспастик касалликлари бўлган беморлар бошқа гипотензив препаратларни ўзлашитираолмаганида ва/ёки самарасизлигида, кардиоселектив адреноблокаторларни буюриш мумкин, бироқ бунда қатъий дозасини кузатиш керак. Дозани ошириб юбориш бронхоспазм ривожланиши билан хавфли. Атенолол қабул қилаётган беморларда, агар наркоз остида жарроҳлик аралашув талаб қилинган ҳолларда, махсус эътибор зарур. Жарроҳлик аралашувидан 48 соат олдин препарат қабул қилишни тўхтатиш керак. Анестетик сифатида имкони борича минимал манфий инотроп таъсирли препарат танлаш керак. Атенолол ва клонидин бир вақтда қўлланганида, атенолол қабул қилиш клонидиндан бир неча кун олдин тўхтатилади, клонидин бекор қилиш белгиларидан сақланиш мақсадида. Оғирлашган аллергологик анамнез фонида эпинефринни одатдаги дозаларидан самара бўлмаслиги ва ўта юқори сезучанлик реакциясининг яққоллигини кучайиши мумкин. Катехоламинлар заҳирасини камайтирувчи препаратлар (масалан, резерпин), бета-адреноблокаторларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун бундай дори воситаларини бирга қабул қилаётган беморлар, артериал гипотензия ёки брадикардияни вақтида аниқлаш учун доимий шифокор назорати остида бўлишлари керак. Кекса ёшдаги беморларда яққол брадикардия (минутига 50 дан кам), артериал гипотензия (артериал босим 100 мм сим. уст. дан паст), АВ блокада, бронхоспазм, юрак қоринчалари аритмияси, жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари пайдо бўлган ҳолларида, дозани камайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак. Бета-адреноблокаторларни қабул қилиш чақирган депрессия ривожланганда даволашни тўхтатиш тавсия қилинади. Верапамилни вена ичига юборишни зарурати бўлган ҳолда, буни атенолол қабул қилгандан кейин 48 соатдан кам бўлмаган вақт ўтгач амалга ошириш керак. Атенолол қўлланганида кўз ёши суюқлигини ишлаб чиқарилиши камайиши мумкин, бу контакт линзаларидан фойдаланувчи пациентлар учун аҳамиятга эга. Оғир аритмиялар ва миокард инфаркти ривожланиши хавфи туфайли даволашни кескин бекор қилиш мумкин эмас. Дозани икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида аста-секин камайтириб бориб бекор қилиш ўтказилади (3-4 кунда доза 25% камайтирилади). Қон ва сийдикда катехоламинлар, норметанефрин ва ванилилминдал кислотаси миқдорини, антинуклеар антителалар титрини текшириш олдидан препаратни бекор қилиш керак. Чекувчиларда бета-адреноблокаторларни самарадорлиги паст бўлади.

Атенолол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва киндик қонида аниқланади. Биринчи уч ойликда атенололни қўллаш бўйича текширишлар ўтказилмаган ва шунинг учун ҳомилага шикастловчи таъсири бўлиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида артериал гипертензияни даволаш учун препарат синчков шифокор назорати остида қўлланади. Ҳомиладорликда атенололни қўллаш ҳомиланинг ўсишини бузилишини сабаби бўлиши мумкин. Атенололни ҳомиладор ёки ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга атенололни фақат она учун фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда, айниқса ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида буюриш керак, чунки бета-адреноблокаторлар плацентар перфузия даражасини пасайтиради, бу ҳомилани она қорнидаги ўлимига ёки уни етилмаслигига ва муддатидан олдин туғилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, гипогликемия ва брадикардия каби ножўя самаралари, ҳомилада ҳам, янги туғилган чақалоқда ҳам кузатилиши мумкин. Ҳомиладорларга атенололни фақат она учун бўладиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда буюриш керак. Атенолол кўкрак сути билан чиқади, шунинг учун эмизиш даврида уни жуда зарур ҳолларда жуда эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Машина ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири. Даволаниш даврида диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: яққол брадикардия, ИИ ва ИИИ даражали атриовентрикуляр блокада, юрак етишмовчилиги белгиларини кўпайиши, артериал босимни ҳаддан зиёд пасайиши, нафасни қийинлашиши, бронхоспазм, бош айланиши, хушдан кетиш, аритмия, юрак қоринчалари экстрасистолияси, бармоқларнинг тирноқларини ёки кафтларни кўкариши, тиришишлар. Даволаш: меъдани ювиш ва адсорбцияловчи дори воситаларини буюриш, бронхоспазм пайдо бўлганида бета2-адреномиметик салбутамолни ингаляцион ёки вена ичига юбориш кўрсатилган. АВ ўтказувчанлик бузилганида, брадикардияда – вена ичига 1-2 мг атропин, эпинефрин юбориш ёки вақтинчалик кардиостимулятор ўрнатиш; юрак қоринчалари экстрасистолиясида – лидокаин (И А синф препаратлари қўлланмайди); артериал гипотензияда – бемор Тренделенбург ҳолатида бўлиши керак. Агар ўпкалар шишининг белгилари бўлмаса – плазма ўрнини босувчи эритмалар вена ичига, самараси бўлмаганида – эпинефрин, допамин, добутамин юбориш; сурункали юрак етишмовчилигида – юрак гликозидлари, диуретиклар, глюкагон; тиришишларда – вена ичига диазепам. Диализ ўтказиш мумкин.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 50 мг, 100 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.