Асвитол rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: аскорбин кислотаси – 200 мг; ёрдамчи моддалар: сахароза (қанд) – 177,9 мг, аспартам – 3,0 мг, магний стеарати – 3,0 мг, стеарин кислотаси – 1,0 мг, талк – 6,7 мг, қуйи молекуляр повидон (тиббий қуйи молекуляр поливинилпирролидон) – 5,7 мг, этилцеллюлоза – 1,3 мг, сариқ шафақ бўёвчиси – 1,0 мг, апелсин ароматизатори – 0,4 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аскорбин кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Асвитол

Фармакалогик гуруҳи:

витамин

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар

оч-сариқ рангдан сариқ ранглигача бўлган, яссицилиндрик, доғлари бўлган, кучсиз мева ҳидли таблеткалар.

витамин

A11GA01

С витаминини гипо- ва авитаминозини олдини олиш ва даволаш. Ёрдамчи восита сифатида: геморрагик диатез, бурун, бачадон, ўпка ва бошқа аъзолардан қон кетишлари, шу жумладан нур касаллиги чақирган қон кетишлар; антикоагулянтларнинг дозасини ошириб юборилиши, суст битувчи жарохатлар ва синишлар, дистрофиялар, юқори жисмоний ва ақлий юкламалар, оғир, давомли касалликлардан кейинги тузалиш даври.

Препарат ичга, овқатдан кейин қабул қилинади. Таблеткани чайнаш ва катта бўлмаган миқдордаги сув билан ютиш керак. Профилактика учун: катталарга суткада 200 мг (1 таблетка) дан. Даволаш мақсадида: катталарга 1-2 таблеткадан суткада 1-2 марта (максимал даволаш дозаси – суткада 1 г).

Марказий нерв тизими томонидан (МНТ): бош оғриғи, чарчоқлик хисси, катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида – МНТ юқори қўзғалувчанлиги, уйқуни бузилиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши, кўнгил айниши, диарея, меъдада спазмлар. Эндокрин тизими томонидан: меъда ости бези инсуляр аппаратининг фаолиятини сусайиши (гипергликемия, глюкозурия). Сийдик чиқариш тизими томонидан: катта дозаларда қўлланганида гипероксалатурия ва калций оксалатидан сийдик тошларини ҳосил бўлиши. Юрак-қон томир тизими томонидан: тромбоз, юқори дозаларда қўлланганида артериал босимни ошиши, микроангиопатияларни ривожланиши, миокардиодистрофия. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда – анафилактик шок Лаборатория кўрсаткичлари: тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, эритропения, нейтрофил лейкоцитоз, гипокалиемия. Бошқалар: гипервитаминоз, қизиш хисси, катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида натрийни (На+) ва суюқликни тутилиши, рух (Зн2+) ва мис (Cу2+) алмашинувини бузилиши. Чайналадиган таблеткаларни кўп миқдорда истеъмол қилиш ёки перорал шаклларини сўриш, тиш эмалини шикастланишини чақириши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, тромбофлебитлар, тромбозларга мойиллик, қандли диабет, буйрак-тош касаллиги, болалар. Эҳтиёткорлик билан: Гипероксалатурия, буйрак етишмовчилиги, гемохроматоз, талассемия, полицитемия, лейкемия, сидеробласт анемия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ўроқсимон хужайрали анемия, авж олиб борувчи хавфли ўсма касалликлари, ҳомиладорлик.

Қонда бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади; суткада 1 г дозада этинилестрадиолнинг биокираолишлигини оширади. Ичакда темир препаратларини сўрилишини яхшилайди (уч валентлик темирни икки валентликка ўтказади); дефероксамин билан бир вақтда қўлланганида темирни чиқарилишини ошириши мумкин. Ацетилсалицил кислотаси (АСК), перорал контрацептивлар, янги шарбатлар ва ишқорий ичимликлар сўрилиши ва ўзлаштирилишини пасайтиради. АСК билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилиши ошади ва АСК ни чиқарилиши пасаяди. АСК аскорбин кислотасини сўрилишини тахминан 30% га пасайтиради. Салицилатлар ва қисқа таъсирга эга сулфаниламидлар билан даволанишда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, буйраклар орқали кислоталарни чиқарилишини секинлаштиради, ишқорий реакцияга эга бўлган препаратларни (шу жумладан алкалоидларни) чиқарилишини кучайтиради, қонда перорал контрацептивларнинг концентрациясини пасайтиради. Этанолнинг умумий клиренсини оширади, у ўз навбатида организмда аскорбин кислотасининг концентрациясини пасайтиради. Хинолон қатори препаратлари (фторхинолонлар ва бошқалар), калций хлориди, салицилатлар, глюкокортикостероидлар давомли қўлланганида аскорбин кислотасининг заҳираларини камайтирадилар. Бир вақтда қўлланганида изопреналиннинг хронотроп таъсирини камайтиради. Узоқ муддат ва катта дозаларда қўлланганида дисулфирам-этанол ўзаро таъсирини бузиши мумкин. Юқори дозаларда мексилетинни буйраклар орқали чиқарилишини оширади. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради. Антипсихотик воситаларнинг (фенотиазин ҳосилаларининг) терапевтик таъсирини, амфетамин ва трициклик антидепрессантларнинг найчалар реабсорбциясини камайтиради. Гепарин, билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини камайтиради.

Аскорбин кислотасини кортикостероид гормонларнинг синтезига рағбатлантирувчи таъсири туфайли, буйрак усти безларининг фаолияти ва артериал босимни кузатиш керак. Катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида  уни мунтазам назорат қилиш керак. Организмида темир миқдори юқори бўлган пациентларда аскорбин кислотасини минимал дозаларда қўллаш керак. Аскорбин кислотасини тез пролиферацияланувчи ва жадал метастазланувчи ўсмалари бўлган пациентларга буюриш, жараённи кечишини ёмонлаштириши мумкин. Аскорбин кислотаси қайтарувчи сифатида турли лаборатория тестларининг (қонда глюкоза, билирубиннинг миқдорини, трансаминазалар, ЛДГ фаоллигини) натижаларини бузиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойликларида аскорбин кислотасига бўлган кундалик минимал эҳтиёж тахминан 60 мг. Эмизиш даврида кундалик минимал эҳтиёж 80 мг. Аскорбин кислотасини адекват миқдорда сақловчи онанинг парҳези, эмизикли болада С витаминининг танқислигини олдини олиш учун етарлидир (эмизувчи онанинг аскорбин кислотасига бўлган ҳар ойлик эҳтиёжнинг максимумини ошириш тавсия қилинмайди). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кунига 1 г дан ортиқ қабул қилинганида жиғилдон қайнаши, диарея, сийишни қийинлашиши ва/ёки сийдикни қизил рангга бўялиши, гемолиз (глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда) кузатилиши мумкин. Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Рецепциз

Чайналадиган таблеткалар 200 мг. 10 ёки 20 таблеткадан контур уяли ўрамда. 20, 30 ёки 50 таблеткадан полимер банкада. 1, 2 ёки 3 контур уяли ўрамлар ёки 1 банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

3 йил.