Асвикап ЛИК

Тасир этувчи модда(ХПН):

аскорбин кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Асвикап-ЛИК

Фармакалогик гуруҳи:

витаминлар.

Дори шакли:

ичга қабул килиш учун томчилар

оч-сариқ ёки сариқ рангли, нордон-ширин таъмли тиниқ суюқлик.

витаминлар.

A11GA01

Перорал қабул қилинганидан сўнг аскорбин кислотаси меъда ичак юлларидан яхши сўрилади. Тахминан 25% плазма оқсиллари билан боғланади ва албуминлар билан бирикмалар кўринишида ташилади. Қондан деярли барча тўқималарга ва биологик суюқликка (шу жумладан, йўлдош тўсиғи орқали ва эмизикли аёллар сутига) тез ўтади. Соғлом инсоннинг қон плазмасида аскорбин кислотасининг концентрацияси 0,8-1,5 мг/100 мл ни ташкил килади. Лейкоцитлар ва тромбоцитларда концентрацияси эритроцитлар ва плазмага қараганда юкори. Организмдаги танқис холатларда лейкоцитлардаги концентрацияси кечроқ ва секинроқ пасаяди ва плазмадаги концентрациясига қараганда, танқисликни бахолаш учун энг яхши мезон сифатида қаралади. Аскорбин кислотаси қайтар оксидланади ва натижада дегидроаскорбин кислотаси хосил бўлади, унинг бир қисми метаболизмга учраб, аскорбат-2-судьяни (нофаол) ва шовул кислотасини хосил қилади ва сийдик билан чиқарилади. Аскорбин кислотасини чиқарилиши буйрак клиренси билан-белгиланади ва бу С-витамини учун 1,5 мг/100 мл ни ташкил килади. Меъёрдан ортиқ микдорда қабул қилинган С витамини тез ўзгармаган шаклда сийдик билан чиқарилади

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланилганда яхши ўзлаштирилади. Катта дозалари узоқ муддат қўлланганида қуйидагилар пайдо булиши мумкин: шовул кислотасини сийдик билан кўп миқдорда чиқарилиши, урат ва цитратларни кристалланиши, бу сийдик чиқариш тизимида буйрак тошларини ҳосил бўлиши хавфини оширади; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган шахсларда гемолиз чақириши мумкин; гипергликемия, глюкозурия; диспепсик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш); геморрагияларга олиб келиши мумкин.

Темир. Аскорбин кислотаси овқат ҳазм қилиш йўлларидан, айниқса тўқималарда унинг паст захираси бўлган шахсларда, гемсиз темирни сўрилишини 2-4 марта оширади. Деферроксамин. Организмида темир миқдори меъёридан ортиқ пациентларда детоксикация ва даволашнинг бошланғич босқичларида аскорбин кислотасини деферроксамин билан бирга қўллаш темирнинг заҳарлилигини кучайтириши мумкин. Ацетилсалицил кислотаси. Ацетилсалицил кислотасининг катта дозалари аскорбин кислотанинг биокиришаолишлигини сусайтиради. Е витамини. Иккала витамин хам оксидланишга қарши таъсир синергизмини намоён килади. Аскорбин кислотаси токоферолни хам ин витро, хам ин виво шароитида инактивациясини бартараф қилиб, уни қайта фаоллаштиради. Ко-тримоксазол. Аскорбин кислотасининг катта дозалари ко-тримоксазолнинг сулфаниламид компонентини кристаллурия хавфини кучайтириши мумкин. Кислота ва ишқорий характерга эга дори воситалари. Аскорбин кислотасининг катта дозалари (суткада 2 г ва ундан ортиқ) сийдикни нордонлаштиради, бу эса кислотали характерга эга дориларни сийдик билан ҳам чиқарилишига таъсир этиши мумкин, демак уларнинг таъсирини (масалан нитрофурантонин, салицилатлар) кучайтириши, шунингдек ишқорий характерга эга дориларни (масалан, антидепрессант дорилар, фенотиазин ҳосилалари), уларни тез чиқарилиши туфайли, таъсирини кучсизлантириши мумкин.

Унинг кимёвий жиҳатдан қайтарувчи ҳусусиятлари туфайли темир ва мис сақловчи препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас. Буйрак тош касаллиги, гипероксалатурия ёки буйрак тошларини (айниқса оксалат ёки сийдик кислотаси) ҳосил бўлишига мойиллиги бўлган пациентлар, шунингдек организмда темир ортиқча бўлса, яъни гемохроматоз, ўроқ ҳужайрали анемия, талассемия ва темир препаратлари билан заҳарланган пациентлар, гипероксалурия мавжуд бўлган ёки уни ҳосил бўлишига мойиллиги бўлган шахслар, шунингдек қайталанадиган буйрак тош касаллиги ёки шовул ва аскорбин кислотасини алмашинувида метаболик нуксон билан кечадиган буйрак етишмовчилиги булган пациентларда, аскорбин кислотасини суткада кўпи билан 100 мг қабул қилиш тавсия қилинади. Катта дозаларда қабул қилинаётган аскорбин кислотаси оксидланиш-кайтарилиш усуллари билан амалга ошириладиган лаборатория тадқиқотларининг (масалан, ахлатда яширий қон борлигини текшируви, қонда ва сийикда глюкоза ва креатининни концентрациясини аниқлаш) натижаларини ўзгартириши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация Препаратни ҳомиладорлик даврида қабул килиш мумкин. Ҳомиладор аёлларда С витаминини тавсия этилган кундузги истеъмол қилиниши (шу жумладан пархезда сақланадиган доза билан) 80 мг ни ташкил қилади. Ҳомиладор аёллар томонидан С витаминини катта дозаларда қўлланиши, С витаминининг катта дозаларининг таъсирида метаболик жараёнларнинг индукцияси оқибатида, чақалоқларда унинг етишмаслиги симптомларини намоён бўлишига олиб келади. Препаратни эмизиш даврида кўллаш мумкин. Эмизаётган аёллар томонидан С витаминини тавсия этилаётган кундузги қабул қилиниши (шу жумладан пархезда сақланаётган дозаси билан) 100 мг ни ташкил қилади. Она сутида аскорбин кислотасининг миқдори 30-55 мг/л ни ташкил қилади, бу эса, эмизилаётган чақалоқ учун етарлидир. Эмизикли болаларда бу бирикманинг дозасини ошириб юборилиш хавфи туфайли, С витаминининг катта дозаларини қўллашга йўл қўймаслик лозим. Транспорт воситаларини бошқариш ва механик мосламаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири. Таъсир этмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилишига оид маълумотлар йўқ. С витаминининг юқори дозаларини (суткада 1000 мг=200 томчидан ортиқ) қўлланиши ножўя таъсирларини кучайишига олиб келиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун томчилар 100 мг/мл 10 мл ёки 30 мл дан, ичида томчилагич ва кафолат халқали бураладиган қопқоқли тўқ шиша флаконларда. флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.