Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: ацетилцистеин – 200 мг, 600 мг; ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, сахароза ёки қанд-шакар, олчали ароматизатори.
Тасир этувчи модда(ХПН):
ацетилцистеин
Препаратнинг савдо номи:
Асцеин АТМ
Фармакалогик гуруҳи:
Балғам кўчирувчи восита.
Дори шакли:
ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.
оқдан оч сариқ ранглигача бўлган ўзига хос ҳидли грануляция қилинган кукун.
Балғам кўчирувчи восита.
R05CB01
Ичга қабул қилинганда препарат МИЙ дан яхши сўрилади.
Сўнгра диацетилцистеин ва цистеин – фаол метаболит хосил бўлиши орқали ацетилцистеин метаболизми жигарда амалга ошади.
Метаболизмни якуний маҳсулоти – аралаш дисулфидлар.
Биокираолишлиги 10% ни ташкил қилади.
Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 50% (ичга қабул қилингандан 4 соатдан кейин).
Ичга қабул қилинганда максимал концентрацияси (Смах) тахминан 1-3 соатдан кейин эришилади.
Гематоплацентар тўсиғи орқали ўтади ва ҳомила олди сувида тўпланиши мумкин.
Фаол бўлмаган метаболитлари сийдик билан чиқарилади (органик бўлмаган судьялар, диацетилцистеин), аммо ацетилцистеинни оз миқдори ўзгармаган ҳолатда ахлат билан чиқарилади.
Ацетилцистеиннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) жигардаги биотрансформациясига боғлиқ.
Жигар етишмовчилигида у 8 соатни, нормада эса 1 соатни ташкил қилади.
Нафас аъзоларининг касалликлари ва қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан кечувчи ҳолларда: ўткир ва сурункали бронхит, шу жумладан обструктив бронхит;трахеит;бронхилит;пневмония;бронхоэктатик касаллиги;бронхиал астма;бронх йўлларини шиллиқ тиқин билан тиқилиши натижасидаги ателектаз;ўткир ва сурункали синусит (секретни ажралишини енгиллашиши учун);ўрта отит;муковисцидоз (мажмуавий даволаш билан);ларингит;жароҳатдан кейин ва операциядан кейин нафас йўлларида қовушқоқ секретни мавжудлиги;парацетамол билан заҳарланишда антидот сифатида қўлланади.
Препаратни ичга қабул қилиш учун эритма сифатида қабул қилинади.
Бунинг учун кукунли пакетчани ярим стакан сувда (тахминан 100 мл), шарбат ёки совуқ чойда эритилади ва овқатдан кейин қабул қилинади.
Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирларга преперат 200 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади.
6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 100 мгдан (½ пакетчадан) суткада 3-4 марта ёки 200 мг (1 пакетча) суткада 2 марта, 2 ёшдан 5 ёшгача бўлганларга 100 мг дан (½ пакетчадан) суткада 2-3 марта қабул қилиш тавсия этилади.
Муковисцидозда 6 ёшдан катта болаларга преперат 200 мг дан (1 пакетча) суткада 3 марта, 2 ёшдан 6 ёшгача бўлганлар болаларга 100 мг дан (½ пакетча) суткада 4 марта буюрилади.
2 ёшгача бўлган болаларга ва янги туғилган чақалоқларга (ҳаётининг 10 кундан бошлаб) 50 мг дан суткада 2-3 марта.
Муковисцидозда тана вазни 30 кг дан кўп бўлган пациентларга зарурат бўлганида дозани суткада 800 мг гача (4 пакетча) ошириш мумкин.
Ўткир шамоллаш касалликларида қабул қилиш давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади.
Сурункали касалликларда ва муковисцидозда инфекцияни олдини олиш учун препаратни узоқроқ (бир неча ҳафтагача) қабул қилиши керак.
Асоратлар бўлган ҳолларда ёки сурункали кечишида даволаш курси (6 ойгача) бўйича амалга оширилиши мумкин.
Суюқликни қўшимча қабул қилиш препаратни муколитик самарасини кучайтиради.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъдани тўлиб кетиши ҳисси, стоматит, Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, бронхоспазм.
Кўпгина препаратга юқори сезувчанликни сабаби таркибида пропил- ва метилпарагидроксибензоатни мавжудлигидир.
Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: ацетилцистеинни юқори дозаларда буюрилиш фонида протромбин вақтини пасайиши мумкин (қон ивиши тизими холатини кузатиш керак), салицилатларни миқдорий аниқлаш тести (колориметрик тест) ва кетонларни миқдорий аниқлаш тести (натрий нитропруссид билан тест) натижаларини ўзгариши.
Бошқалар: кам ҳолларда – қулоқларда шовқин, юрак уришини тезлашиши, артериал гипотензия, бош оғриғи.
Ацетилцистеин ва йўталга қарши воситалар бир вақтда қўлланганида, йўтал рефлексини бостирилиши туфайли, балғамнинг димланиши пайдо бўлиши мумкин.
Препарат бронхолитикларни самарасини (ўзаро) оширади.
Пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар сўрилишини камайтиради (қабул қилиш орасидаги интервал камида 2 соат бўлиши керак).
Ацетилцистеин парацетамол, фенитоиннинг гепатотоксик таъсирини камайтиради.
Нитроглицерин билан бирга қўлланганда нитроглицериннинг қон томирларни кенгайтирувчи таъсирини кучайтириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни фақат кўрсатмаларга бўлганда, шифокор кузатуви остида ва она учун кутиладиган фойда ҳомила ёки чақалоқ учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина буюриш мумкин.
Препаратни янги туғилган чақалоқарда ва 1 ёшгача бўлган болаларда фақат шифокор тавсияси бўйича қўллаш керак.
Ацетилцистеин бронхиал астмаси бўлган пациентларда қўлланганида балғамнинг дренажини таъминлаш керак.
Узоқ қўлланганда буйрак, жигар ва буйрак усти безлари фаолиятини назорат қилиш керак, қонда ферментлар кўрсаткичини текшириш керак.
Қандли диабети бўлган пациентларга препаратни буюрганда препарат сахароза сақлашини эътиборга олиш керак.
Ацетилцистеин ва антибиотикни қабул қилиш орасида 2 соатлик интервалга риоя қилиш керак.
Препаратни эритишда шиша идишдан фойдаланиш керак, резина, металл билан контактдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Тайёр эритмани совутгичда 12 кундан кўп бўлмаган вақтда (2-8°С ҳароратда) сақлаш мумкин.
Симптомлари: диарея, қусиш, меъдада оғриқ, жиғилдон қайнаши ва кўнгил айниши; Даволаш: симптоматик даволаш.
Педиатрия амалиётида эмизикли болаларда гиперсекреция холатлари бўлиши мумкин.
Хаёт ва соғлиққа хавф туғдирувчи ножўя таъсирлар таърифланмаган.
Рецепциз
3,0 г дан дориларни жойлаш учун қоғозли пакетчаларда.
10 ёки 20 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон коробкали қутига жойланади.