Астимин 3рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир мл эритма сақлайди: Л-Аргинин гидрохлориди – 8,0 мг Л- Гистидин гидрохлорид моногидрати – 4,0 мг Л-Изолейцин – 5,5 мг Л-Лейцин – 12,3 мг Л-Лизин гидрохлориди – 22,3 мг Л-Метионин – 7,1 мг Л-Фенилаланин – 8,7 мг Л-Треонин – 5,4 мг Л-Триптофан – 1,8 мг Л-Валин – 6,1 мг Глицин – 10,0 мг Сорбитол – 50,0 мг Инекция учун сув – қ.с.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аминокислоталар

Препаратнинг савдо номи:

Астимин-3

Фармакалогик гуруҳи:

Парентерал озиқлантириш учун восита. Аминокислоталар.

Дори шакли:

инекция/инфузия учун эритма, 20 мл (ампула), 200 мл (флаконлар)

тиниқ ва рангсиз эритма.

Парентерал озиқлантириш учун восита. Аминокислоталар.

A16AA

Вена ичига юбориладиган аминокислоталарнинг фармакокинетик характеристикалари овқат билан тушувчи аминокислоталар каби бир хил. Аммо овқат оқсилларининг аминокислоталари аввал жигарнинг портал венасига сўнгра тизимли айланиб юрувчи қонга ўтади, венага юборилувчи аминокислоталар эса тўғридан тўғри айланиб юрувчи қон тизимига ўтади. Аминокислоталар томир ичи бўшлиғидан ҳужайралараро суюқликка тақсимланади ва турли тўқималар ҳужайраси ичига ўтади. Қон плазмаси ва тўқималардаги эркин аминокислоталар концентрацияси беморнинг ёши, озуқланиш ҳолатига ва клиник ҳолатига боғлиқ тор доирадаги эндоген механизмлар билан бошқарилади. “Астимин-3” секин юборилганда аминокислоталарнинг физиологик захирасини аҳамиятли даражада ўзгартирмайди. Инфузия йўли орқали юборилган аминокислоталарнинг фақат кўп бўлмаган қисми буйраклар орқали чиқарилади.

Тўлиқ ёки қисман парентерал озуқланиш;Агар перорал ёки энтерал озуқланишни иложиси бўлмаганда, мумкин бўлмаганда ёки етарлича бўлмаганда оқсил йўқотилишини даволаш ва профилактикаси;Хуш йўқотилганда, кома ҳолатида овқат қабул қилиш мумкин бўлмаганда;Операциядан олдин ва кейинги даврда: операция давридаги турли асоратлар (кўп қон йўқотиш, клиник ўлим ва бошқалар) ва операциядан кейинги (йирингли-септик асоратлар, чок етишмовчилиги, тромбоэмболия; ўртача оғирликдаги ва оғир жарохатлар: кўп плазмореяли ва йиринглаш билан кузатилувчи ҳамма даражадаги куйишлар; қизилўнгач ёки меъдани заҳарли моддалар билан жароҳатланиши; меъда-ичак йўлларининг стенози; диффуз перитонит; остеомиелит; оқсил-энергетик етишмовчилиги билан операциядан кейинги ЎСВ аппаратида узоқ бўлган беморларда (тана вазнини нормадан камлиги, суякларни кўп синиши);Одатий озуқланишни истисно қилувчи неврологик ва психик касалликлар;Яққол интоксикация, юқори иситма, давомий диарея синдроми, носпецифик ярали колит, малабсорбция синдроми ҳолатлари билан оғир кечувчи инфекцион касалликлар.Нефропатия, амилоидоз;ОИЦ-инфекцияси;Трансплантация;Оғир даражали оқсил-энергетик етишмовчилигининг ҳамма этиологик ва клиник шакллари (алиментар, эндокрин, психоген, ракли кахекция ва бошқалар).Бош мия жароҳатлари;Жигар циррози.

Парентерал юборилганда шишлар, мочевинани ошиши ва аҳамияциз ацидоз кузатилади. Нотўғри юборилганда иситма пайдо бўлиши, юбориш жойида яллиғланиш, флебит ва тромбозлар, транссудация ва гиперволемия пайдо бўлиши мумкин. Юборилганда иссиқлик ҳисси ва эритема каби махаллий реакциялар кам пайдо бўлади. Юборилган жойга бошқа дори препарати юборилганда аллергик реакциялар, тромбозлар ва флебитлар пайдо бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, кўкрак соҳасида ёқимсиз ғислар, тахикардия, қалтираш, иссиқлик ёки бош оғриши пайдо бўлиши мумкин. Оғир ножўя реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш ва тез ёрдам муолажаларини ўтказиш керак.

Аминокислоталар метаболизмини бузилишида, анурия, буйрак комаси, оғир жигар ва буйрак етишмовчилигида, уремияда. Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Метаболик ацидозда ва юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан  қўллаш керак.

Парентерал озуқлантириш учун препаратни антибиотиклар билан, гормонал препаратлар, гипертензив воситалар билан аралаштириш мумкин эмас, уларни алоҳида ҳар хил венага ёки Й-шаклли коннектор ёрдамида юбориш керак. Қон қуйиш учун препарат инфузиясини ва қон препаратларини бир система орқали ўтказиш мумкин эмас, чунки псевдоагглюцинация ривожланиши мумкин. Инсулинни аминокислоталар эритмаси билан аралаштирилганда инсулин фаоллиги пасаймайди, 20-50 ТБ инсулинни 1000 мл препарат эритмаси билан аралашмаси 24 соат давомида турғун бўлиб қолади. Бу вақт давомида эритма юзасида инсулин кристаллари пайдо бўлади. Инсулинни кам дозасини қўллаш эритмани турғунлигига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик даврида қўлланилиши (С хавфи тоифаси): ҳомиладорлик даврида қўлланилиши хавфсизлиги бўйича ҳайвонларда ва одамларда махсус текширувлар ўтказилмаган. “Астимин-3” ни ҳомиладор аёлларга юборишдан олдин “хавф-фойда”нисбатини баҳолаш керак. Эмизиш даврида қўлланиши: Лактация даврида қўллашдаги хавфсизлиги бщйича махсус текширувлари ўтказилмаган. “Астимин-3” ни эмизикли аёлларга юборишдан олдин “хавф-фойда”нисбатини баҳолаш керак. Болалар: “Астимин -3” ни болаларда қўлланилиши хақида клиник текширувлар ўтказилмаган. Кекса ёш: Буйрак фаолиятини узлуксиз мониторинги, сув ва электролит баланси назорати талаб қилинади. Клиник ҳолатига боғлиқ ҳар бир кекса пациентга шахсий доза танлаш керак. Автотранспортни бошқариш реакция тезлигига  ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири: Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: Ножўя реакцияларини кучайиши. Даволаш: Курсни тўхтатиш керак ва симптоматик даволашни бошлаш керак.

Рецепт бўйича

Тегишли маркировка билан таъминланган 20 мл дан (шиша ампула) ёки 200 мл дан (шиша флакон). Ампула ёки флакон ва қўллаш бўйича йўриқнома сақловчи картон қутида.

2 йил.