Аспаркам Фармакрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: магний аспарагинати 40 мг (3,37 мг магний), калий аспарагинати 45,2 мг (10,33 мг калий); Ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Аспаркам-Фармак

Фармакалогик гуруҳи:

минерал препаратлар. микроэлементлар

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли эритма

минерал препаратлар. микроэлементлар

A12SS30.

Ўрганилмаган.

Сурункали юрак касалликларида (юрак етишмовчилигида, миокард инфарктидан кейинга даврда), юрак ритмини бузилишларида, энг аввало юрак қоринчалари аритмияларида қўшимча даволаш учун. Юрак гликозидлари билан даволашда қўшимча даволаш учун қўлланади.

Препарат фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Аспаркам-Фармак®  катталарга 10-20 мл дан вена ичига аста-секин томчилаб юборилади (ампула ичидагиси 0,9% ли натрий хлориди ёки 5% ли глюкозанинг стерил эритмасининг 50-100 мл да суюлтириш керак). Зарурати бўлганида 4-6 соатдан кейин такрор юбориш мумкин. Препарат мажмуавий даволаш учун яроқлидир. Даволаш курсини шифокор белгилайди.

Препаратни тез юборилганда гиперкалиемия ёки гипермагниемия симптомлари намоён бўлиши мумкин.

Препаратнинг таъсир этувчи моддаларига ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик. Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, ИИ-ИИИ даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шок (систолик аретриал босим <90 мм.сим.уст.), болалар.

Аспаркам-Фармак®  препаратини калийни тежовчи диуретиклар ёки ААФ (ангиотензинга айлантирувчи фермент) ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда гиперкалиемияни ривожланиш хавфи ошади (қон плазмасида калийнинг миқдорини назорат қилиш керак). Аспаркам-Фармак® юрак гликозидларига сезувчанликни пасайтиради. Номутаносиблик. Препаратни “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида келтирилган эритувчилардан ташқари, бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Тез юбориш юзни гиперемиясини чақириши мумкин. Аспаркам-Фармак® ни, калий ва магний сақловчи препарат сифатида, миастения гравис билан хасталанган пациентларда; ўткир дегидратация, тўқималарни тарқалган шикастланиши, хусусан оғир куйишлар каби гиперкалиемияга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай тоифа пациентларда қон зардобида электролитлар даражасини мунтазам текшириб туриш тавсия этилган. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни бу тоифа пациентларда қўлланганда бирон-бир хавфни юз берганлиги тўғрисида ҳозирги вақтгача хабар берилмаган. Препаратни фақат аёл учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин. Болалар. Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси етарли эмас, шунинг учун Аспаркам-Фармак® ни бу тоифа пациентларда қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Транспортни бошқаришга таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин.

Препаратни оқим билан тез юборилганда ёки препаратни терапевтик дозадан анча юқори дозаларда юборилганда гиперкалиемия ва гипермагниемия ривожланади. Гиперкалиемия симптомлари: умумий ҳолсизлик, парестезиялар, миокард ўтказувчанлигини бузилиши, фалаж, брадикардия. Плазмада калийнинг жуда юқори концентрацияси юрак фаолиятини сусайиши, аритмия ёки юракни тўхтаб қолиши натижасида ўлимга олиб келиши мумкин. Гипермагниемия симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, уйқучанлик, гипотензия, ҳолсизлик, ноаниқ нутқ, иккита кўриш, дезориентация, бош айланиши, брадикардия. Плазмада магнийнинг концентрацияси жуда юқори бўлганида гипорефлекция, нерв-мушак блокадаси, нафасни сусайиши ва юракни тўхтаб қолиши ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда калций глюконати ёки калций хлоридининг 10% ли эритмасини 10- 40 мл (дозани ошириб юборилишининг оғирлик даражасига қараб) юбориш, нафас ва гемодинамикани тутиб туришга қаратилган чора-тадбирларни, симптоматик даволашни ўтказиш керак. Оғир заҳарланишларда санаб ўтилган чораларнинг самарадорлиги самарасиз бўлганида гемодиализни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

5 мл ёки 10 мл, ёки 20 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қутида.

2 йил.