АСКОЦИН rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди: Аскорбин кислотаси                                                       100 мг; Натрий аскорбати аскорбин кислотасига эквивалент 400 мг; Рух оксиди рухга эквивалент                                         15 мг; ёрдамчи моддалар: маннит (Э421), повидон К 30, кросповидон, ФCФ (Э110) сариқ шафақ бўёғи, этилцеллюлоза, аспартам (Э951), магний стеарати, 844763 апелсинли ароматизатори ва изопропил спирти.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аскорбин кислотаси ва рух.

Препаратнинг савдо номи:

АСКОЦИН

Фармакалогик гуруҳи:

аскорбин кислотаси бошқа дори препаратлари билан мажмуада.

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар.

оч-тўқ сариқ рангли, бир текис доғли, думалоқ, икки томони қавариқ таблеткалар.

аскорбин кислотаси бошқа дори препаратлари билан мажмуада.

A11GB

Аскорбин кислотаси ингичка ичакда фаол сўрилади. Ичга қабул қилинганидан кейин 4 соат ўтгач плазмада максимал концентрациясига эришилади. Организмда заҳира даражаси тахминан 1,5 г ни ташкил этади. Тахминан 25% плазма протеинлари билан боғланади. Метаболизмга учрамаган аскорбат ва метаболитлар буйраклар, ичак, шунингдек тер ва кўкрак сути орқали чиқарилади. Меъда-ичак йўллари касалликларида (гастрит, яра, қабзият, ич кетиши, гижжа инвазияси, лямблиозда), янги тайёрланган мева ва сабзавот шарбатлари истеъмол қилинганида, ишқорли сув ичилганида С витаминининг сўрилиши бузилиши мумкин. Плазмада препарат концентрацияси 1,4 мг/100 мл дан ортиқ ошганида унинг чиқарилиши ортади. Препаратнинг сўрилиши янги тайёрланган мева ва сабзавот шарбатлари истеъмол қилинганида, ишқорли сув ичилганида камаяди. Чекиш ва этил спиртини суистеъмол қилиш организмда аскорбин кислотаси захираларини кескин камайтиргани ҳолда унинг парчаланишини жадаллаштиради. Рух ичакдан сўрилади, тўқималарда тақсимланади ва қатор ферментлар ва биологик фаол моддалар таркибига киради. Организмдан чиқарилган рухнинг 90% ахлат билан, 2–10% сийдик билан чиқарилади. Калций препаратлари ва калцийга бой рацион рух ўзлаштирилишини деярли 50% пасайтиришга қодир, кофеин ва алкогол эса уни жадал равишда организмдан чиқаради.

Аскоцин® шамоллаш, инфекция ва иммун танқислиги касалликларига мойиллик бўлганида, С витаминининг гипо- ва авитаминозида, қон кетишларида (бачадон, ўпка, бурундан қон кетишларида, нур касаллигида), жигар касалликларида (А гепатити, сурункали гепатит, циррозда), ҳомиладорлар нефропатиясида, Аддисон касаллигида, антикоагулянтлар дозаси ошириб юборилганида, суяк синишларида ва узоқ муддат битмайдиган яраларда, дистрофияда буюрилади. Аскоцин® иммунитет пасайиши, бириктирувчи тўқималар шикастланиши, углевод, ёғ алмашинуви бузилишлари, ички секреция безлари фаолияти бузилишлари, қон томирларининг юқори ўтказувчанлиги ва мўртлиги билан кечадиган касалликларни комплекс даволашда, шунингдек простата безининг гипофункциясида қўлланилиши мумкин. Препарат атеросклероз, бронхиал астма, бириктирувчи тўқималар касалликларида (ревматоид артрит, тизимли қизил югурик, склеродермияда) буюрилиши мумкин.

Аскоцин® овқатдан кейин қабул қилинади; таблеткани чайналади ва кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичилади. Катталарга бир кунда 1 марта 1 тадан таблетка буюрилади. Яққол ифодаланган авитаминозда ва инфекция касалликларини даволашда қисқа муддатда (5-7 сутка давомида) бир кунда 2 марта 1 тадан таблетка қабул қилиниши мумкин. Даволаш муддати касаллик табиати ва кечишига боғлиқ. Болалар Аскоцин® болаларга буюрилмайди.

Препарат одатда, яхши ўзлаштирилади. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганида қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, ич кетиши. МНТ томонидан: марказий нерв тизими қўзғалувчанлигининг ошиши, бош оғриғи. Сийдик чиқариш тизими томонидан: конкрементларнинг ҳосил бўлиши. Тери ва яқин орада жойлашган тўқималар томонидан: аллергик реакциялар. Қон тизими томонидан: қон таначаларининг глюкозо-6-фосфатдегидрогеназаси етишмовчилиги бўлган беморларда эритроцитлар гемолизини келтириб чиқариши мумкин.

Аскоцин® қонда салицилатлар, этинилестрадиол, бензилпенициллин ва тетрациклин концентрациясини оширади, перорал контрацептивлар концентрациясини пасайтиради. Кумарин ҳосилаларининг антикоагуляция таъсирини камайтиради. Ичакда темир препаратлари сўрилишини яхшилайди. Этил спиртининг умумий клиренсини оширади. Хинолон қатори препаратлари, калций хлориди, салицилатлар, кортикостероидлар узоқ вақт қўлланилганида С витамини захираларини камайтиради. Кортикостероидлар С витамини ва рух даражасини камайтиради. Аскорбин кислотаси ва дефероксаминни бир вақтда қўлланилиши темирнинг тўқималарда, айниқса юрак мушагида токциклигини оширади, бу қон айланиши тизимининг декомпенсациясига олиб келиши мумкин. Уни дефероксамин инекциясидан кейин фақат 2 соат ўтгач қабул қилиш мумкин. Препаратнинг юқори дозалари трициклик депрессантлар самарадорлигини камайтиради.

Аскоцин® юқори дозаларда қўлланилганида буйрак функцияси ва артериал босимни, шунингдек меъда ости бези функциясини назорат қилиш зарур. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, буйрак функциясини бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланилади; сийдик-тош касалликларида С витаминининг суткалик дозаси суткалик дозаси 1 г дан ошмаслиги керак. Препарат турли хил лаборатория тестлари (қонда глюкоза, билирубин миқдори, трансаминазалар, лактатдегидрогеназа фаоллиги) натижаларини ўзгартириши мумкин. Узоқ вақт даволанганда глюкоза даражасини назорат қилиш зарур. Аскорбин кислотаси темир сўрилишини ошириши туфайли, гемохроматози, талассемия, полицитемия, лейкемия ва сидеробласт анемияси бўлган пациентларда уни юқори дозаларда қўлланилиши хавфли бўлиши мумкин. Организмда темир миқдори юқори бўлган пациентларда аскорбин кислотаси минимал дозаларда қўлланилиши зарур. Аскоцин® ни рак касаллиги ривожланиб бораётган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюриш зарур, чунки уни қўлланилиши жараённинг кечишини тезлаштириши мумкин.

Ҳомиладорлик даврида С витаминини юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилиши ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун келадиган хавфдан устун бўлганида қўлланилиши мумкин. Аскорбин кислотаси кўкрак сутига ўтади, шу сабабли лактация даврида препаратни шифокор назорати остида қўллаш зарур. Ательени бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Препарат ҳайдовчиларга ёки мураккаб техника билан ишловчи одамларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги кўрсатмалар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, ичак спазмлари, диарея; эҳтимол аллергик реакциялар, буйрак функциясини бузилиши, артериал босимнинг ошиши, марказий нерв тизимининг юқори қўзғалувчанлиги, уйқунинг бузилиши. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

3 йил.