Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юрак уришини хис этиш, артериал гипертензия.
Қон ва лимфа тизими томонидан: анемия, судьягемоглобинемия ва метгемоглобинемия (цианоз, ҳансираш, юрак соҳасида оғриқ), гемолитик анемия, тромбоцитларга антиагрегант таъсир қилиши оқибатида ацетилсалицил кислотаси қон кетишлари хавфини ошириши мумкин.
Интраоперацион геморрагиялар, гематомалар, сийдик жинсий тизими аъзолари томонидан қон кетишлари, бурундан қон кетишлар, микрофильмклардан қон кетиши, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар ва бош мия геморрагиялари каби қон кетишлари кузатилган.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, парестезиялар, қўрқув хисси, безовталик, қўзғалиш, жиззакилик, уйқуни бузилиши, уйқусизлик, хавотирлик, умумий ҳолсизлик, қулоқларни шанғиллаши.
Овқат-ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик бузилишлар, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда дискомфорт ва оғриқ, жиғилдон қайнаши абдоминал оғриқ, меъда ичак йўлларини яллиғланиши, меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари, улар ягона ҳолларда мувофиқ лаборатор ва клиник кўринишлар билан кечувчи меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ва перфорацияни чақириши мумкин.
Тери ва тери ости ёғ тўқимаси томонидан: терини қичишиши, тери ва шиллиқ қаватларда тошмалар, шу жумладан эритематоз тошмалар, эшакеми, ангионевротик шиш, кўп шаклли экссудатив эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Эндокрин тизими томонидан: хатто гипогликемик комага қадар ривожланиши мумкин бўлган гипогликемя.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилакция, анафилактик шок, ринит, бурун битиши.
Гепатобилиар тизими томонидан: жигар ферментлари фаолиятини ошиши, одатда сариқлик ривожланмайди, гепатонекроз (дозага боғлиқ самараси).
Бошқалар: қон кетишлари, астения, терини очариши (рангпарлиги), гиперперфузия каби клиник симптомлар ва лаборатор ўзгаришлар билан кечувчи ўткир ва сурункали постгеморрагик анемия/темир танқислиги анемиясига (яширин микро қон кетиши оқибатида) олиб келиши мумкин, нокардиоген ўпка шиши бўлиши мумкин.