Артишока экстракт Здорове rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 100 мг ёки 300 мг артишокнинг янги ўтидан (экстрагент – тозаланган сув) қуюқ экстракти (7,5:1); Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, калций стеарати, кросповидон; капсула қобиғи титан диоксиди (Е 171), сариқ шафақ ФCФ (Е 110), желатин (100 мг ли доза) ёки титан диоксиди (Е 171), темир (ИИИ) оксиди (Е 172), темир (ИИ, ИИИ) оксиди (Е 172), желатин (300 мг ли доза) сақлайди.

Препаратнинг савдо номи:

Артишока экстракт-Здорове

Фармакалогик гуруҳи:

Жигар ва ўт чиқариш йўлларининг касалликларида қўлланадиган воситалар. Билиар патологияда қўлланадиган воситалар.

Дори шакли:

капсулалар.

тўқ сариқ рангли қопқоқча ва корпусли () ёки тўқ сариқ-жигаррангдан жигарранггача рангли () қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – кул ранг тусли оч-жигаррангдан кул ранг тусли тўқ жигарранг ранглигача бўлган майда гранулаланган кукун. Оқ рангли киритмалар, кукун ва кукун заррачаларининг агрегатлари бўлишига йўл қўйилади.

Жигар ва ўт чиқариш йўлларининг касалликларида қўлланадиган воситалар. Билиар патологияда қўлланадиган воситалар.

A05A X.

Ўт йўлларининг гипотоник-гипокинетик тур дискинезияси, сурункали тошсиз холесцистит, турли этиологияли сурункали гепатит, сурункали буйрак етишмовчилиги, сурункали интоксикациялар (гепатотоксик моддалар, нитробирикмалар, алкалоидлар, оғир металл тузлари билан), диспептик бузилишлар (эпигастрияда оғирлик, метеоризм, кўнгил айниши, кекириш) да қўлланади.

Доза ва қўллаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига қараб шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади. Овқатдан 15-30 минут олдин қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 200-300 мг дан суткада 3 марта буюрилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг дан суткада 3 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Даволашни 1-2 ойлик танаффусдан кейин шифокор билан келишилган ҳолда такрорлаш мумкин.

Препарат юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида диарея, қориннинг юқори қисмида оғриқ, кўнгил айниши ва жиғилдон қайнаши, аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан шифокор билан албатта маслаҳатлашинг.

Препаратнинг компонентларига/мураккаб гулдошлар оиласига мансуб бошқа ўсимликларга юқори сезувчанлик, ўт йўлларининг ёки сийдик чиқариш йўлларини тутилиши, ўт қопини йиринглаши (эмпиема), ўт-тош касаллиги, ўткир гепатит, оғир жигар етишмовчилиги, буйракнинг ўткир касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз қандай бирон-бир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта препаратни қўллаш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг! Препарат кумарин туридаги антикоагулянтларнинг (фенпрокумон, варфарин) таъсирини сусайтириши мумкин, бу антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритишни талаб қилади. Препарат гипоазотемик ва гипохолестеринемик воситалар билан бир вақтда қўлланганида гипоазотемик ва гипохолестеринемик самаралар кучайиши мумкин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Препаратнинг ножўя самаралари кучайиши мумкин. Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ.

Рецепциз

Капсулалар 100 мг дан №10х2, №10х6 блистерлар қутида ёки 300 мг дан №10х3, №10х6 блистерлар қутида.

3 йил (100 мг ли доза), 2 йил (300 мг ли доза).