Eторикоксибни қўллаш хавфсизлиги 9295 иштирокчини, шу жумладан ОА, РА ва белдаги сурункали оғриқ бўлган 5774 пациент (ОА ва РА бўлган тахминан 600 пациентлар 1 йил давомида ёки кўпроқ даво олганлар) ўз ичига олган клиник тадқиқотларда баҳоланган.
Клиник тадқиқотларда ножўя реакцияларининг профили 1 йил давомида ёки кўпроқ вақт давомида эторикоксиб қабул қилган ОА ва РА бўлган пациентларда бир хил бўлган.
Клиник тадқиқотларда ўткир подагрик артрити бўлган пациентлар 8 кун давомида суткада 120 мг дозада эторикоксиб олганлар.
Ушбу тадқиқотдаги ножўя реакцияларнинг профили, умуман олганда, ОА, РА ва белдаги сурункали оғриқлар бўйича бирлаштирилган тадқиқотлардагидек бўлган.
3 фаол назорат қилинувчи тадқиқот натижаларини ўз ичига олган юрак-қон томирлари тизими учун хавфсизлик дастурида ОА ёки РА бўлган 17 412 нафар пациент ўртача 18 ой давомида эторикоксиб (60 мг ёки 90 мг) билан даволанганлар.
Стоматологик операцияни ўтказиш билан боғлиқ операциядан кейинги ўткир оғриқни ўрганиш бўйича клиник тадқиқотларда 612 пациент АРКОКЦИА (90 мг ёки 120 мг) препарати билан даволанганлар ва ножўя реакциялар профили, умуман ОА, РА ва белдаги сурункали оғриқни биргаликда ўрганилган тадқиқотлардаги профилга ўхшаш бўлган.
ОА, РА, белдаги сурункали оғриқ ёки АС билан оғриган, 12 ҳафта давомида эторикоксибни 30 мг, 60 мг ёки 90 мг дозада пациентлар иштирок этган тадқиқотларда, ўткир оғриқни қисқа муддатли ўрганиш юзасидан МЕБЕЛЬ дастури тадқиқотларида, шунингдек постмаркетинг даври давомида плацебога нисбатан, препарат қўлланилганда кўпроқ учраган қуйидаги ножўя реакциялар тўғрисида хабар берилган.
Частота қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаб бўлмайди).
Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез – алвеоляр остит; тез-тез эмас – гастроэнтерит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.
Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – анемия (асосан меъда-ичакдан қон кетиши натижасида), лейкопения, тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик – реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, анафилактик/анафилактоид реакциялар, шу жумладан шок.
Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар: тез-тез – шишлар/суюқликни тутилиши; тез-тез эмас – иштаҳани пасайиши ёки кучайиши, тана вазнини ошиши.
Руҳият томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – хавотирлик, депрессия, ақлий фаолиятни ёмонлашиши; жуда кам ҳолларда – идрокни хиралашиши, галлюцинациялар; номаълум – хавотирлик.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи; тез-тез эмас – дисгевзия, уйқусизлик, парестезия/гипестезия, уйқучанлик.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – кўришни ноаниқлиги, конъюнктивит.
Эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – қулоқда жаранглаш, вертиго.
Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез – палпитация; кам ҳолларда – юрак бўлмачаси фибрилляцияси, димланган юрак етишмовчиги, ЭКГ да носпецифик ўзгаришлар, стенокардия, миокард инфаркти*; номаълум – тахикардия, аритмия.
Томир тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – гипертензия; кам ҳолларда – қон қуйилишлари, импульс*, миядаги қон айланишининг транзиторлик ишемик бузилишлари; жуда камдан-кам – гипертоник криз.
*плацебо – ва фаол назорат қилинувчи узоқ давом этган клиник тадқиқотлар таҳлилидан шундай хулоса қилиш мумкинки, ЦОГ-2 селектив ингибиторлари қўлланилганда жиддий артериал тромбозлар, жумладан миокард инфаркти ва импульсни вужудга келишининг орттирилган хавфи мавжуд бўлади.
Мавжуд бўлган маълумотлардан келиб чиқиб, бундай ҳолатларни абсолют юз бериш хавфини йилига 1% дан ошиши (камроқ) эҳтимоли кам.
Респиратор тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – йўтал, диспноэ, бурундан қон кетиши; жуда кам ҳолларда – бронхоспазм.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – гастроинтестинал бузилишлар (абдоминал оғриқ, метеоризм, жиғилдон қайнаши каби), диарея, диспепсия, эпигастрал соҳадаги дискомфортни ҳис этиш, кўнгил айниши; тез-тез эмас – қорин дам бўлиши, кислотали рефлюкс, ичак перисталтикаси хусусиятини ўзгариши, қабзият, оғиз қуриши, гастродуоденал яралар, таъсирланган ичак синдроми, эзофагит, оғиз бўшлиғидаги яралар, қусиш, гастрит; жуда кам ҳолларда – пептик яралар, шу жумладан гастроинтестинал перфорация ва қон кетиши (кўпинча кекса ёшларда); тез-тезлиги номаълум – панкреатит.
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар: тез-тез – АСТ даражасини ошиши, АЛТ даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – гепатит; тез-тезлиги номаълум – сариқлик.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар: тез-тез – экхимоз; тез-тез эмас – юз шишиши, қичишиш, тошма; кам ҳолларда – эритема; жуда кам ҳолларда – эшакеми, Стивенс–Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз; номаълум – турғун дори эритемаси.
Скелет-мушак тизими, бириштирувчи тўқима ва суяклар томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – мушак спазмлари/тортишишлари, суяк-мушак оғриғи/қотиб қолиши.
Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – протеинурия, қон зардобида креатинин даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши, шу жумладан буйрак етишмовчилиги.
Умумий ҳолатни ва дори воситасини қўллаш усули билан боғлиқ бўлган бузилишлари: тез-тез – астения/лоҳаслик, гриппга ўхшаш симптомлар; тез-тез эмас – кўкрак қафасидаги оғриқ.
Тадқиқотлар: тез-тез эмас – қонда азот мочевина даражасини ошиши, креатинфосфокиназа даражасини ошиши, гиперкалиемия, сийдик кислотаси даражасини ошиши; кам ҳолларда – қондаги натрий даражасини камайиши.
НЯҚП қўлланилгандаги қуйидаги жиддий ножўя реакциялар тўғрисида хабар қилинган, шунинг учун эторикоксиб қўлланилганда уларни юз беришини инкор қилиш мумкин эмас: нефротокциклик, шу жумладан нефрит ва нефротик синдром; гепатотокциклик, шу жумладан жигар етишмовчилиги.