Арикстрарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

2,5 мг/0,5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: фондапаринукс натрий – 2,5 мг; ёрдамчи моддалар: 4,2 мг натрий хлориди, натрий гидроксиди агарда рН<6 bo‘lsa, 0,005 M eritma 0,005 M eritma ko‘rinishida ishlatiladi, xlorid kislotasi agarda rN>6 бўлса, 0,01 М эритма кўринишида ишлатилади, 0,5 мл гача инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фондапаринукс натрий

Препаратнинг савдо номи:

Арикстра

Фармакалогик гуруҳи:

антитромботик восита.

Дори шакли:

вена ичига ва тери остига юбориш учун эритма.

тиниқ ёки деярли тиниқ, рангсиз эритма.

антитромботик восита.

V01AX05

Сўрилиши Фондапаринукс натрий тери остига юборилганидан кейин тўлиқ ва тез сўрилади (мутлоқ биокираолишлиги 100%). Ёш, соғлом кўнгиллиларга фондапаринукс натрий 2,5 мг дозада тери остига бир марта юборилганида плазмадаги максимал концентрацияга (ўртача Смах = 0,34 мг/л) доза юборилганидан кейин 2 соат ўтгач эришилган. Юқорида келтирилган максимал концентрациянинг ярмини ташкил қилувчи плазмадаги концентрацияга, юборилганидан кейин 25 минут ўтгач эришилган. Кекса ёшдаги соғлом шахсларда фондапаринукс натрийнинг фармакокинетикаси 2-8 мг доза диапазонида тери остига юборилганида тўғри чизиқлидир. Суткада бир марта юборилганида плазмадаги мувозанатли концентрацияга Смах қиймати ва “концентрация-вақт” (АУC) фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдон 1,3 марта ошганида 3-4 кундан кейин эришилади. Чаноқ-сон бўғимида субституцион операцияларни ўтказган ва суткада 2,5 мг дозада “Арикстра” препаратини тери остига олган беморларда мувозанат ҳолатида фондапаринукс натрийнинг ўртача фармакокинетик кўрсаткичлари: Смах – 0,39 мг/л (31%), тмах – 2,8 соат (18%) ва Cмин – 0,14 мг/л (56%) бўлган. Чаноқ-сон бўғимининг синиши бўйича операция ўтказган кекса ёшли беморларда фондапаринукс натрийнинг мувозанатли концентрациялари: Cмах – 0,50 мг/л (32%), Cмин – 0,19 мг/л (58%) бўлган. Чуқур веналар тромбози ва ўпка артериясининг эмболияси бўлган, фондапаринукс натрийни 5 мг (тана вазни 50 кг дан камроқ бўлганида), 7,5 мг (тана вазни 50 кг дан 100 кг гача бўлганида) ва 10 мг (тана вазни 100 мг дан кўпроқ бўлганида) суткада 1 марта тери остига олган беморларда; барча оғирлик тоифаларида тана вазни билан мувофиқ равишда доза танланганида плазмада максимал ва минимал мувозанатли концентрацияларнинг қийматларини ўхшашлиги қайд қилинган. Плазмада препаратнинг максимал мувозанатли концентрациялари 1,20 мг/л дан 1,26 мг/л гача ўзгариб турган. Бу пациентларда плазмада ўртача минимал мувозанатли концентрациялари 0,46 мг/л дан 0,62 мг/л гача ўзгариб турган. Тақсимланиши Соғлом кўнгиллиларда фондапаринукс натрий вена ичига ёки тери остига юборилганида, асосан, қонга ва фақат жуда оз даражада хужайралараро суюқликка тақсимланади, чунки назарий тақсимланиш ҳажми мувозанатли ва нотурғун ҳолатда 7-11 л ни ташкил қилган. Ин витро шароитида фондапаринукс натрий антитромбин ИИИ (АТ ИИИ) билан юқори даражада (камида 94%) ва ўзига хос боғланади. Фондапаринукс натрийни плазманинг бошқа оқсиллари билан боғланиши, шу жумладан тромбоцитар омил ИВ ёки эритроцитлар билан жуда суст боғланади. Метаболизми Фондапаринукс натрийнинг метаболизми ин виво шароитида ўрганилмаган, чунки препаратнинг юборилган дозасини катта қисми, буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларда сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Чиқарилиши Фондапаринукс натрий ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади. Соғлом шахсларда тери остига ёки вена ичига юборилган препаратнинг бир дозасининг 64-77% 72 соат давомида сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ёш соғлом шахсларда тахминан 17 соатни, соғлом кекса шахсларда тахминан 21 соатни ташкил қилади. Буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда фондапаринукс натрийнинг клиренсини ўртача қиймати минутига 7,82 мл ни ташкил қилади.

Қуйидаги оёқларнинг “катта” ортопедик операцияларига дучор бўлган беморларда веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш: чаноқ-сон бўғимининг суякларини синишида, шу жумладан операциядан кейинги даврда узоқ вақт олдини олиш;тизза бўғимини ўзгартириш бўйича операцияларда;чаноқ-сон бўғимини ўзгартириши бўйича операцияларда. Тромболитик асоратларнинг хавф омиллари борлигида қорин бўшлиғида ўтказиладиган операцияларга дучор бўлган пациентларда веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш; Касалликнинг ўткир даврида ҳаракатни чекланиши туфайли веноз тромбоэмболик асоратларнинг хавф омиллари борлигида хирургик бўлмаган профилдаги пациентларда бундай асоратларни олдини олиш; Чуқур веналар тромбозини даволаш. Ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш; Қуйидагилар билан намоён бўладиган ўткир коронар синдромни даволаш: юрак-қон томир касалликларидан ўлим, миокард инфаркти ёки рефрактер ишемияни олдини олиш мақсадида СТ сегментини кўтарилишисиз миокард инфаркти ёки ностабил стенокардия;тромболитик даволанаётган ёки аввал реперфузион даволанмаган пациентларда такрорий миокард инфарктидан кузатиладиган ўлимни олдини олиш мақсадида СТ сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфаркти. Оёқларнинг чуқур веналарини ёндош тромбози бўлмаган юза веналарнинг ўткир симптоматик тромбозини даволашда қўлланади.

Тери остига юбориш жойлари қорин деворининг олдинги юзасининг ўнг ва чап олдинги ён юзаси бўлиши керак. Препаратни йўқолишидан сақланиш учун инекция қилишдан олдин шприцдан ҳаво пуфакларини чиқариб ташлаш керак эмас. Игна катта ва кўрсаткич бармоқлар орасига сиқилган тери бурмасига перпендикуляр бутун узунлиги бўйлаб киритилиши керак; тери бурмаси юбориш давомида ёзилмайди. “Арикстра” препарати фақат шифокор назорати остида ишлатиш учун мўлжалланган. Агар шифокор кейинчалик мажбурий кузатуви билан ва фақат тери остига инекция қилиш техникасига тегишли ўрганиш ўтказилганидан кейин зарур деб ҳисобласа, пациентга тери остига ихтиёрий равишда инекция қилишга рухсат берилади. Вена ичига юбориш (биринчи дозаси фақат СТ сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктили пациентларда) препарат олдиндан суюлтирилган натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси (25 ёки 50 мл) бўлган мини контейнерлар ёрдамида ёки бевосита катетерга юборилади. Препаратни йўқотилишидан сақланиш учун инекциядан олдин шприцдан ҳаво пуфакчаларини чиқариб ташлаш керак эмас. Инекциядан кейин препаратнинг барча дозаси киришишини таъминлаш учун катетерни етарли миқдордаги физиологик эритма билан ювиш керак. мини контейнерлар ёрдамида юборилганида инфузия 1-2 минут давомида ўтказилиши керак.

Учраш тез-тезлигига қараб, нохуш реакцияларнинг қуйидаги таснифи ишлатилади: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10), tez-tez emas (>1/1000, <1/100), kam hollarda (>1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000). Ушбу нохуш реакцияларни кўрсатмаларга қараб, хирургик ва терапевтик йўналишда қараш керак. Инфекциялар ва инвазиялар: кам ҳолларда – операциядан кейинги жароҳатларни инфекцияланиши. Қон ва лимфа тизими томонидан: тез-тез – анемия, қон кетиши (турли локализацияли, шу жумладан бош мияга/бош мия қоринчаларига ва қорин парда орқасига қон қуйилишлар/қон кетиши), пурпура; баъзида – тромбоцитопения, тромбоцитемия, тромбоцитларнинг аномалиялари, ивишни бузилиши. Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – аллергик реакциялар. Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гипокалиемия. Нерв тизими томонидан: баъзида – бош оғриғи, кам ҳолларда – хавотирлик, онгни чалкашиши, бош айланиши, уйқучанлик. Юрак-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – артериал гипотензия. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари: кам ҳолларда – ҳансираш, йўтал. Меъда-ичак йўллари томонидан: баъзида – кўнгил айниши, қусиш; кам ҳолларда – қоринда оғриқ, диспепсия, гастрит, қабзият, диарея. Жигар ва ўт-сафро чиқариш йўллари томнидан: баъзида – жигар синамаларининг аномал натижалари, қонда жигар ферментларининг концентрацияларини ошиши; кам ҳолларда – қонда билирубиннинг концентрациясини ошиши. Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: баъзида – тошма, қичишиш, жароҳатдан ажралма ажралиши. Умумий ва маҳаллий реакциялар: тез-тез – шиш; баъзида – иситма; кам ҳолларда – инекция қилинган жойда реакциялар, кўкрак қафасида оғриқ, оёқларда оғриқ, чарчоқлик, юзнинг гиперемияси (қон оқимини ошиши), цингаопал ҳолатлар.

Фондапаринукс натрий ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик Клиник аҳамиятли фаол қон кетиши Ўткир бактериал эндокардит Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <20 мл/мин) да қўллаш мумкин эмас.

Фондапаринукс натрий ин витро шароитида цитохром Р450 гуруҳининг изоферментларини (CЙП1А2, CЙП2А6, CЙП2C9, CЙП2C19, CЙП2Д6, CЙП2Э1 ёки CЙП3А4) ингибирламайди. Демак, ин виво шароитида CЙП тизими орқали метаболизмни бостирилиш даражасидаги бошқа дори препаратлар билан “Арикстра” препаратининг ўзаро таъсирини кутиш керак эмас. АТИИИ дан ташқари фондапаринукс натрийни плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамияциз экан, плазма оқсиллари билан рақобатли боғланиш даражасидаги бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини кутиш керак эмас. Фондапаринукс натрийнинг клиник тадқиқотларида, уни перорал антикоагулянтлар (варфарин билан), антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси билан), ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (пироксикам билан) ва юрак гликозидлари (дигоксин билан) билан бирга буюриш, фондапаринукс натрийнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига таъсир қилмаслиги кўрсатилган. Фондапаринукс натрий варфариннинг фаоллигига ҳам, ацетилсалицил кислотаси ёки пироксикам билан даволаш жараёнида қон кетиш вақтига ҳам, мувозанатли ҳолатда дигоксиннинг фармакокинетикасига ва фармакодинамикасига ҳам таъсир қилмаган. Мутаносиблиги юзасидан маълумотларнинг йўқлиги сабабли “Арикстра” препаратини бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

“Арикстра” препарати фақат тери остига ва вена ичига қўллаш учун (СТ сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктида пациентлар учун бошланғич доза) мўлжалланган. Мушак ичига қўллаш мумкин эмас! ТОКА ва ўтказувчи катетерларда тромб ҳосил бўлиш хавфи СТ сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктида пациентларга бирламчи ТОКА ни бевосита ўтказишдан олдин ва ўтказиш вақтида фондапаинукс натрийни ишлатиш тавсия қилинмайди. Бирламчи бўлмаган ТОКА вақтида нотурғун стенокардияда ва СТ сегментини кўтарилишисиз миокард инфарктида, СТ сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктида пациентларга фондапаринукс натрий билан монотерапия ўтказиш тавсия қилинмайди; нофракцион гепаринларни бирга буюриш мумкинлигини баҳолаш керак. Бирламчи бўлмаган ТОКА ўтказишда фондапаринукс натрий ва нофракцион гепаринларни бирга қўллаш бўйича мавжуд бўлган клиник маълумотлар чекланган. Бирламчи бўлмаган тери орқали коронар аралашувини ўтказишдан ва нофракцион гепаринларнинг ўртача дозасини 8000 ТБ буюришдан 6-24 соат олдин фондапаринукс натрий олган пациентларда массив қон кетишини ривожланиш ҳолларини тез-тезлиги 2% га баҳоланади. Бирламчи бўлмаган ТОКА ўтказишдан ва нофракцион гепаринларнинг ўртача дозасини 5000 ТБ буюришдан кўпи билан 6 соат олдин фондапаринукс натрийнинг охирги дозасини олган пациентларда массив қон кетишларни ривожланиш ҳолларини тез-тезлиги 4,1% га баҳоланади. Назоратли тадқиқотларда фондапаринукс натрий билан монотерапияда ТОКА ўтказилганида катетерли тромбозлар хавфи паст, лекин фаол назорат билан солиштирганда юқори. Нотурғун стенокардияси ва СТ сегментини кўтарилишисиз миокард инфаркти бўлган пациентларда бирламчи бўлмаган ТОКА да ўтказувчи катетерларда тромблар ҳосил бўлишининг тез-тезлиги 0,3% га қарши 1% ни ташкил қилган (фондапаринукс натрий эмоксапарин билан солиштирганда) ва СТ сегментини кўтарилиши билан миокард инфаркти бўлган пациентларда бирламчи ТОКА – 0% га қарши 1,2% ни ташкил қилган (фондапаринукс натрий назорат билан солиштирганда). Веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш ва веноз тромбозлар ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш Қон кетиши хавфини оширадиган препаратларни “Арикстра” препарати билан бирга буюриш мумкин эмас, веноз тромбозлар ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволашда ишлатиладиган К витаминининг антагонистларидан ташқари. Бирга қўллашнинг зарурати бўлганида уни қатъий назорат остида ўтказиш керак. Жарроҳлик аралашувидан веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш кейин (фондапаринукс натрийнинг бошланғич дозаси) “Арикстра” препаратининг биринчи дозаси юборилган вақтга қатъий риоя қилиш керак. У фақат якуний гемостаздан кейин операция тугаганидан кейин камида 6 соат ўтгач юборилиши керак. “Арикстра” препаратини 6 соатдан эртароқ юбориш оғир қон кетиши ривожланиши хавфини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Юқори хавф гуруҳига 75 ёшдан ошган пациентлар, тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентлар, ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам) пациентлар киради. Орқа мия/эпидурал анестезия ёки люмбал пункция Орқа мия/эпидурал анестезия ёки люмбал пункция ўтказиш билан бир вақтда “Арикстра” препарати қўлланганида, узоқ муддатли ёки доимий фалажга олиб келиши мумкин бўлган эпидурал ёки спинал гематомалар пайдо бўлиши эҳтимолини инкор қилиш керак эмас. Бу кам кузатиладиган кўринишлар хавфи операциядан кейин доимий эпидурал катетерлар қўлланганида ёки гемостазга таъсир қилувчи бошқа дори воситалари бир вақтда юборилганида ошиши мумкин. Кекса пациентлар Кекса беморлар қолган популяцияларга қараганда қон кетиши хавфига кўпроқ мойилдирлар. Буйраклар фаолияти одатда ёш ўтиши билан пасаяди, кекса беморларда фондапаринукс натрийни чиқарилиши пасайган бўлиши мумкин, демак экспозицияси ошган. Кекса пациентларда “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Паст тана вазни Тана вазни 50 кг дан кичик бўлган беморлар қон кетиши хавфига дучордирлар. Фондапаринукс натрийни чиқарилиши вазн камайиши билан пасаяди. Бундай беморларда “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши Тахминан 70% фондапаринукс натрий буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Фондапаринукс натрийни чиқарилиш вақти буйраклар фаолиятини бузилишини оғирлиги ошиши билан ошади ва қон кетиши хавфини ошириши мумкин. Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда, айниқса креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам бўлганида ҳам массив қон кетишлар хавфи, ҳам веноз тромбоэмболик асоратларнинг хавфи ошади. Веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш Креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам бўлган пациентларда фондапаринукс натрийни ишлатиш ҳақида клиник маълумотлар етарли эмас, шунинг учун бундай беморларда веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш учун фондапаринукс натрийни қўллаш тавсия қилинмайди. Веноз тромбозлар ва ўпка артерияларининг тромбоэмболиясини даволаш Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларда фондапаринукс натрийни ишлатиш бўйича клиник маълумотлар етарли эмас, шунинг учун бундай пациентларда веноз тромбозлар ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини даволаш учун “Арикстра” препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Нотурғун стенокардия ва СТ сегментини кўтарилиши билан/кўтарилишисиз миокард инфарктини даволаш Нотурғун стенокардияда ва СТ сегментини кўтарилишисиз миокард инфарктида ва СТ сегментини кўтарилиши бўлган миокард инфарктида ва креатинин клиренси минутига 20-30 мл диапазонидаги пациентларда фондапаринукс натрийни қўллаш бўйича клиник маълумотлар чекланган, шунинг учун бундай пациентларда қўллаш эҳтимоли фойда/хавф нисбати нуқтаи назардан баҳоланади. Креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам бўлган пациентларга фондапаринукс натрий тавсия қилинмайди. Жигар фаолиятини оғир бузилишлари Жигар шикастланишларининг оғир шакллари бўлган беморларда қоннинг ивиш тизими омилларининг танқислиги туфайли, қон кетиши хавфи ошади, шунинг учун “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Гепарин индукциялаган тромбоцитопения Фондапаринукс натрийнинг самаралари тромбоцитар 4-фактор билан боғлиқ эмас ва гепарин индукциялаган тромбоцитопениянинг ИИ тури бўлган пациентларда зардоб реакцияларига тегмайди. Анамнезида гепарин индукциялаган тромбоцитопенияси бўлган пациентларда “Арикстра” препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳозирги вақтгача гепарин индукциялаган тромбоцитопениянинг ИИ тури бўлган пациентларда “Арикстра” препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганиш бўйича махсус клиник текширишлар ўтказилмаган. Фондапаринукс натрий олган пациентларда гепарин индукциялаган тромбоцитопения ривожланиши ҳақида хабарлар кам олинган. Препаратни қабул қилиш ва гепарин индукциялаган тромбоцитопения ривожланиши орасида ишончли боғлиқлик аниқланмаган. Латексга нисбатан аллергия

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари “Арикстра” препаратининг тавсия қилинганидан юқори дозалари қон кетиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Даволаш Қон кетиши билан асоратланган дозани ошириб юборилиши, “Арикстра” препаратини бекор қилинишига ва бирламчи сабабини излашга олиб келиши керак. Жарроҳлик гемостази, йўқотилган қон ўрнини тўлдириш, янги музлатилган плазмани қуйиш, плазмафарезлар кириши мумкин бўлган тегишли даволашни бошлашдан олдин, усулни танлаш ҳақида қарор қабул қилиш керак.

Рецепт бўйича

Тери остига ва вена ичига юбориш учун эритма 2,5 мг/0,5 мл. 0,5 мл дан препарат игна билан бириктирилган ва автоматик хавфсизлик тизими билан таъминланган хлорбутил эластомердан почтальон-тиқин билан беркитилган 1 мл сиғимли И тур нейтрал шиша шприцда. 5 шприцдан пластик тагликда. 2 тагликдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.