Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: Л- аргинин гидрохлориди – 4,2 г ёрдамчи модда: инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
аргинин гидрохлориди
Препаратнинг савдо номи:
Аргинин
Фармакалогик гуруҳи:
Парентерал озиқлантириш учун препарат.
аминокислота.
Дори шакли:
инфузия учун эритма.
тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли эритма.
Парентерал озиқлантириш учун препарат.
аминокислота.
V05XV01.
Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида қон плазмасида аргинин гидрохлориднинг максимал концентрацияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади.
Аргинин йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида февральланади, бироқ буйрак найчаларида амалда тўлиқ қайта сўрилади.
Бош мия ва юрак-қон томирларининг атеросклерози, периферик қон томирларнинг атеросклерози, шу жумладан вақти-вақти билан пайдо бўладиган оқсоқлик, диабетик ангиопатия, юракнинг ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилиши ўтказилганидан кейинги ҳолат, кардиомиопатия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг сурункали постемболик гипертензияси, турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитлар, гипераммониемия, гипоксик ҳолатлар, реконвалесценция жараёнидаги астеник ҳолатлар, шу жумладан инфекцион касалликлар ва жарроҳлик арашувларидан кейинги, метаболик алкалоз, айрисимон бези функциясиини пасайиши, ҳомиланинг ривожланишини кечикиши ва преэклампсияда қўлланади.
Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин.
Препаратнинг суткалик дозаси – 100 мл эритма.
Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипокцияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади.
Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммол дан ошмаслиги керак.
12 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади.
Метаболик алкалозни даволаш учун препаратнинг дозасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин: аргинин гидрохлориди (ммол) —————————————— х 0,3 х кг тана вазни ортиқча ишқор (Ве) (ммол/л) Юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак.
Дозага қўшимча тузатиш киритиш кислота ишқор балансини натижа олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.
Умумий бузилишлар: гипертермия, қизиб кетиш ҳисси, танани зирқиши.
Суяк-мушак тизими томонидан: бўғимларда оғриғи.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонида: оғиз қўриши, кўнгил айниши, қусиш.
Тери ва тери ости клетчатка томонидан: юбориш жойидаги ўзгаришлар, жумладан гиперемия, қичишиш, акроцианозгача терини рангпарликки.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан тошма эшакеми, ангионевротик шиш.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни ва юрак ритмини ўзгаришлари, юрак соҳадаги оғриқлар.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қўрқиш ҳисси, ҳолсизлик, тиришишлар, кўпроқ юбориш тезлиги оширилганда тремор кузатилиши мумкин.
Лаборатор кўрсаткичлар: гиперкалиемия.
Препаратга юқори сезувчанлик; буйрак функциясиини оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнездаги аллергик реакциялар; калий тежовчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактонни қўллаш; 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Аргинин қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва барқарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Калий тежовчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Аминофилин билан бир вақтда қўллаш қондаги инсулиннинг миқдорини ошириши мумкин.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда инфузиядан олдин қон плазмасидаги калий миқдори ва диурез текширилиши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин.
Препарат эндокрин безларининг функцияси бузилганида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириши мумкин.
Электролитлар алмашивуни бузилишида ва буйрак касалликларида эҳтиёткорлик илан қўллаш керак.
Агар препаратни қабул қилиш фонида астения симптомлари кучайиб борса, даволашни тўхтатиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Препаратни эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Болалар Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат бош айланишини чақириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз.
Даволаш.
Дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак.
Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий функцияларини бир маромда тутиб туриш керак.
Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси) юборилади.
Даволаш симптоматик.
Рецепт бўйича
4,2 % инфузия учун эритма 100 мл дан флаконларда (бутилкаларда).