Ардейседон Нахт rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 200 мг валериана илдизининг қуруқ экстракти (4­7:1 нисбатда), 68 мг қулмоқ ғуддасининг қуруқ экстракти (4­8:1 нисбатда), ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, глюкоза сиропи, коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, целлюлоза кукуни, натрий карбоксиметил крахмали (А тури), стеарин кислотаси,  магний стеарати, қобиғининг таркиби: эудрагит Е100, сахароза, талк, калций карбонат, гуммиарабик, трагакант, титан диоксиди (Е171), поли (О­ацетил) крахмали, монтангликол муми.

Препаратнинг савдо номи:

Ардейседон Нахт

Фармакалогик гуруҳи:

ухлатувчи восита.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

қандли қобиқ билан қопланган, жигарранг-оч сариқ ядроли ва ўзига хос валериана ҳидли, оқ, думалоқ, ялтироқ таблеткалар.

ухлатувчи восита.

N05SM

Ардейседон® Нахтнинг таъсири доривор ўсимликларнинг – валериана ва қулмоқ компонентларининг биргаликдаги таъсири ҳисобланади, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотларни ўтказишнинг иложи йўқ.

уйқуни бузилишидаюқори асабий қўзғалувчанликдахавотирликда қўлланилади.

Препарат ичга қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: юқори асабий қўзғалувчанлик ва хавотирлик ҳолатини даволашда ­ 1 таблеткадан кунига 3 мартагача қабул қилинади;уйқусизликда ­ 1 таблеткадан уйқудан ½ ­1 соат олдин; зарур бўлганида қўшимча яна 1 таблеткани олдинроқ кечки пайтда қабул қилиш мумкин. Таблеткаларни чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик (1 стакан ичимлик суви бўлса мақсадга мувофиқ) билан қабул қилинсин. Максимал суткалик доза 3 таблеткани ташкил қилади. Даволаш курси ­ 2­4 ҳафта. Зарур бўлганида такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

Жуда кам ҳолларда терининг аллергик реакциялариуйқучанликумумий ҳолсизлик. Ножўя таъсири йўқ бўлиши учун препаратни қабул қилишни тўхтатишни ўзи кифоя. Ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;болалар ва 12 ёшгача ўсмирлар;ҳомиладорлик ва лактация даври.

Марказий нерв тизими (МНТ) ни сусайтирувчи дори воситалари (шунингдек ­ седатив ва ухлатувчи) билан бирга қўллаганда охиргиларнинг таъсирини кучайишига олиб келади. Алкогол билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди, чунки алкогол препаратнинг таъсирини кучайтиради.

Ардейседон® Нахт да лактоза ва сахароза сақланади, шунинг учун агар Сизда қандни ўзлаштираолмаслик ва қандли диабет бўлса биринчи қабулдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Агар Сиз янглишиб тавсия қилинганидан ёки шифокор буюрганидан икки ёки уч баробар кўп (ушбу препаратнинг 2­3 таблеткасига мос равишдаги) дозани қабул қилган бўлсангиз, бу одатда соғлигингизга катта зарар кўрсатмайди. Бундай ҳолларда препаратни тавсия қилинган ёки шифокор буюрган дозада қабул қилишни давом эттиринг. Транспорт воситасини ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Препарат қабул қилинганидан кейин 2 соат давомида транспорт воситасини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш ёки техника ҳавфсизлигига риоя қилмаган ҳолда ишлаш тавсия қилинмайди, чунки Ардейседон® Нахт препарати психомотор реакцияларни пасайтириши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган.

Рецепциз

10 таблеткадан поливинилхлорид ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 2 ёки 5 контур уяли ўрам давлат ва рус тилидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.