Арбидолрецепт билан rasmini ko'rish

Препаратнинг савдо номи:

Арбидол

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши восита

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқдан оч-сариқ тусли оқ ранглигача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган думалоқ, икки томонлама қавариқ таблеткалар. Синдирилганида оқдан кўкимтир-сарғиш ёки оч-сариқ тусли оқ рангли.

вирусларга қарши восита

J05AX.

Тез сўрилади ва барча аъзолар ва тўқималарга тақсимланади. 50 мг дозада қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1,2 соат ўтгач , 100 мг дозада – 1,5 соат ўтгач эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 17-21 соатга тенг. Тахминан 40% ўзгармаган ҳолда, асосан сафро билан (38,9%) ва кам миқдорда (0,12%) буйрак орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

Катталар ва болаларда қуйидагиларни олдини олиш ва даволашда қўлланади: – А ва В гриппи, ЎРВИ, оғир ўткир реапиратор синдроми (ОЎРС) (шу жумладан бронхит, пневмония билан асоратланган); – иккиламчи иммун танқислиги ҳолатлари; – сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияни мажмуавий даволаш. Операциялардан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш ва иммун статусини нормаллаштириш. 3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш.

Ичга, овқатдан олдин. Бир марталик доза: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг (100 мг дан 2 таблета ёки 50 мг дан 4 таблетка). Носпецифик олдини олиш учун: -грипп ва бошқа ЎРВИ беморлар билан бевосита мулоқатда: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг кунига 1 марта 10-14 кун давомида. – грипп ва бошқв ЎРВИ эпидемияси даврида, сурункали бронхитни зўрайишини, герпетик инфекцияни қайталанишини олдини олиш учун: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг ҳафтада 2 марта 3 ҳафта давомида. – ОЎРС ни олдини олиш учун (бемор билан мулоқатда): катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 200 мг дан кунига бир марта 12-14 кун давомида. – операциялардан кейинги асоратларни олдини олиш учун: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг операциядан 2 сутка олдин, сўнгра операциядан кейинги 2-5-нчи кунларда. Даволаш учун. – асорациз грипп, бошқа ЎРВИ: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 сутка давомида. – грипп, бошқа ЎРВИ асоратларини ривожланиши билан (бронхит, пневмония ва бошқ.): 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 дан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 1 марта 4 ҳафта давомида. Оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС): 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг кунига 2 марта 8-10 сутка давомида. Сурункали бронхит, герпетик инфекцияни мажмуавий даволашда: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5-7 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 2 марта 4 ҳафта давомида. 3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш: 3 ёшдан 6 ёшгача – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар – 200 мг суткада 4 марта (хар 6 соатда) 5 кун давомида.

Кам – алергик реакциялар.

Препаратга юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болалар.

Бошқа дори воситалари билан бирга буюрилганида салбий самаралар аниқланган эмас.

Марказий нейротроп фаоллик номоён қилмайди ва тиббиёт амалиётида олдини олиш мақсадларида амалда соғлом бўлган турли, шу жумладан юқори диққатни ва харакатлар координациясини талаб қилувчи (транспорт хайдовчилари, операторлар ва бошқ.)  касб эгаларида қўлланиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда.

Аниқланмаган.

Шифокор рецептисиз

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг, 100 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 10, 20, 30 ёки 40 таблеткадан полимер банкада. 1, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрамлар ёки 10, 20, 30 ёки 40 таблеткадан полимер банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.