Апридрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар ва суспензияни тайёрлаш учун кукун.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Султамициллин

Препаратнинг савдо номи:

Априд

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

Дори шакли:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар ва суспензияни тайёрлаш учун кукун.

Оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, икки томони чизиқли, қобиқ билан қопланган таблеткалар; оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

Султамициллин ичга қабул қилинганда, меъда-ичак йўлларидан сўрилиш жараёнидаёқ гидролизга учрайди. Бунда тизимли қон оқимида ампициллин ва сулбактамнинг 1:1 нисбати ўрнатилади. Перорал қўллангандаги биокиришаолишлиги, вена ичига (в/и) юборилгандагига нисбатан, овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда, 80% ни ташкил қилади. Сулбактам билан бирга қабул қилинган ампициллиннинг максимал миқдори тоза ампициллин қабул қилгандагига нисбатан 2 марта кўп. Қон оқсиллари билан қайтувчан боғланиши ампициллинда 28% ни ва сулбактамда 38% ни ташкил қилади. Ампициллин ва сулбактамнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) мувофиқ 0,75 ва 1 соатни ташкил қилади, бунда ҳар бир препаратнинг 50-75% (Т1/2) сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Кекса беморлар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган одамларда ампициллин ва сулбактамнинг чиқарилиш кинетикаси буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ камайган бўлади.

Сезгир микроорганизмларнинг штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш: тери инфекциялари;ичак инфекциялари;ЛОР-аъзоларининг инфекциялари;гинекологик инфекциялар;нафас йўлларининг инфекциялари;сийдик-жинсий соҳасининг инфекциялари; –           йирингли-жарроҳлик инфекциялари (абсцесслар, флегмоналар, остеомиелитлар ва бошқалар); бактериал септицемия, суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;гонококкли инфекциялар;операциядан кейинги инфекцияларни олдини олишда қўлланади. Юқорида санаб ўтилган касалликлардан ташқари, ампициллинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекциялар ҳам таркибида ампициллин сақлаганлиги сабабли ушбу препарат билан даволанади.

Ичга, таблетка ёки суспензия кўринишида қўлланади. Катталар ва тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болалар учун суткалик доза 750-1500 мг ни, тана вазни 30 кг дан кам бўлган болалар учун 25-50 мг/кг ни (инфекциянинг оғирлигига қараб) ташкил қилади. Суткалик доза 2 маҳалда қабул қилинади. Даволаш курси 5-14 кун. Асоратланмаган гонореяни  даволашда препаратни 2,25 г дозада бир марта (пробенецид билан бирга) буюриш мумкин. Суспензияни тайёрлаш учун кукунли флаконга озгина қайнатиб совутилган сув солиб яхшилаб чайқатилади. Сўнгра флакон унининг деворидаги қавариқ белгисигача худди шу сув билан тўлдирилади. Флаконнинг қопқоғини бураб, яхшилаб чайқатилади. Бир ўлчов қошиқ (5 мл) бундай суспензияда 250 мг препарат сақланади.

Диарея, қичишиш, тошма ва тери реакциялари, кам-кўнгил айниши, қусиш, эпигастрия соҳасида оғриқ, санчиқлар, уйқучанлик, ҳолсизлик, бош оғриғи, энтероколит ва псевдомембраноз колит, супер инфекция (шу жумладан замбуруғли) ривожланиши мумкин. Оғир анафилактик реакция ҳоллари таърифланган.

Препаратни инфекцион мононуклеози бўлган беморларда ва пенициллин қатори препаратларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Пробенецид билан бирга қўлланганида ампициллин ва сулбактамнинг организмдаги концентрациясини давомлироқ бўлиши, шунингдек ампициллин ва сулбактамнинг буйраклар орқали чиқарилиш даражасини пасайиши пайдо бўлиши мумкин. Аллопуринол билан бирга қўлланганда тери тошмаларининг тошиш эҳтимоли сезиларли ошади. Препаратни аминогликозид-антибиотиклар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Ампициллиннинг сийдикдаги юқори концентрациялари сийдикдаги глюкозанинг миқдори таҳлил қилинганида сохта мусбат реакциялар чақириши мумкин. Препарат ҳомиладор аёлларда қўлланганида шунингдек боғланган эстриол, эстриол-глукуронид, боғланган эстрон ва эстрадиол даражаларини вақтинчалик ўтиб кетувчи камайиши таърифланган.

Анамнезида цефалоспоринларга аллергик реакциялари бўлганида, қарама-қарши аллергиянинг ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Буйраклар фаолиятини оғир бузилишларида қабуллар орасидаги оралиқларни ошириш керак. Узоқ муддатли даволашда периферик қон манзарасини, жигар ва буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак. Препарат ҳомиладорлик даврида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюрилиши мумкин. Ампициллин ва сулбактамни ҳайвонларда ўрганилганда бу моддаларнинг тератоген таъсири аниқланмаган, аммо ҳомиладор аёлларда клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Лактация даврида султамициллин фақат кўкрак сути билан эмизиш тўхтатилгандан кейингина буюрилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Тайёр суспензияни совутгичда, 2-8°С бўлган ҳароратда сақлаш ва 14 кун давомида қўллаш керак.

Симптомлари: ич кетиши, қичима, тошма, талваса. Даволаш: симптоматик терапия. Гемодиализ ёрдамида қон зардобида ампициллин ва сулбактам концентрацияси камайиши мумкин.

Рецепт бўйича

“Априд 375”, қобиқ билан қопланган таблеткалар 375 мг дан, №10. “Априд 750”, қобиқ билан қопланган таблеткалар 750 мг дан, №10. “Априд” 250 мг/5 мл, 40 мл суспензияни тайёрлаш учун кукун, комплектда 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан. “Априд” 250 мг/5 мл, 70 мл суспензияни тайёрлаш учун кукун, комплектда 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан.

2 йил.