Апкосул rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: Мандур Басма                                                                      33 мг Сувли экстрактлар: Cаппарис спиноса (тиканакли Кавар)                                   75 мг Cичориум интйбус (оддий Сачратқи)                                 75 мг Соланум нигрум (қора Итузум)                                           25 мг Cасциа оccиденталис (ғарбий Кассия)                                    25 мг Терминалиа аржуна (Арджун пўстлоғи)                                32 мг Ачиллеа микрофильмлефолиум (оддий Дасторбош)                      25 мг ёрдамчи моддалар: лактоза, метилпарабен, микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, повидон, тозаланган талк, магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Апкосул

Фармакалогик гуруҳи:

гепатопротектор.

Дори шакли:

капсулалар

қора-тўқ сариқ қаттиқ желатин капсулалар ўзи ёпилувчи “1” ўлчами, қизғишдан оч қизғиш ранглигача бўлган, эркин тўкилувчи ўзига хос ҳидли кукун сақлаган қаттиқ желатин капсулалар.

гепатопротектор.

A05VA

Апкосул вирусли гепатитни даволашда, жигар катталашиши ва ёғ дистрофиясида буюрилади. Шунингдек, Апкосул гепатотоксик таъсирга эга препаратлар қабул қилишда (масалан, ўсмага қарши препаратлар ва бошқалар) буюрилади. Апкосул шунингдек алкоголнинг жигарга шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади. Апкосул жигар фаолиятини бутунлай яхшилабгина қолмай, балки иштаха йўқолиши ва меъда фаолиятини бузилишида ҳам буюрилади.

Апкосулни кунига 2-3 марта 1-2 капсуладан ёки шифокор буюришига асосан ичга қабул қилинади.

Мандур Басма. Дозани ошириб юборилиши жиддий заҳарланишни чақириши мумкин. Cаппарис спиноса (тиканакли Кавар). Кавар кўпчилик одамлар учун овқат тарзида қўлланганида хавфли эмас. Cичориум интйбус (оддий Сачратқи). Сачратқи кўпчилик катталарга оғиз орқали қабул қилинганда хавфли эмас. Астерcэаэ/мураккабгуллилар оиласига сезувчанлиги бор одамларда аллергик реакция чақириши мумкин. Соланум нигрум. Кўп миқдорда алколоид сақловчи яшил мевалар ва янги баргларни кўп миқдорда истеъмол қилиниши дозани ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Симптомлар кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, айрим ҳолларда эса қорачиқ кенгайиши ҳолларини ўз ичига олади. Cасциа оccиденталис (ғарбий Кассия). Кассия ҳар хил турдаги хайвонларда оғир заҳарланишни чақириши маълум. Одамлар учун захарлилиги ҳақида, маълумотлар жуда кам бўлиб, бу катталарда ножўя самаралар ҳақидаги тасодифий маълумотлар билан чегараланган. Терминалиа аржуна (Арджун пўстлоғи). Арджун пўстлоғи қисқа вақт давомида қўлланганида хавфсиз бўлиши мумкин (уч ой ёки ундан кам вақт давомида). Ачиллеа микрофильмлефолиум (оддий Дасторбош). Юқори дозалар диарея, ҳаддан ташқари кўп сийиш ва уйқучанликни чақириши мумкин.

– Апкосул препарати таркибидаги моддаларга юқори сезувчанлик; – ҳомиладорлик ва лактация даври; – тутқаноғи бўлган беморларда Ачиллеа микрофильмлефолиум (оддий Дасторбош) мавжудлиги туфайли қўллаш мумкин эмас; – 10 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Cасциа оccиденталис (ғарбий Кассия). Антигипотензив препаратлар таъсирини кучайтириши мумкин. Cаппарис спиноса баъзи пациентларда қондаги глюкоза миқдорини пасайтириши мумкин, шу сабабли диабети бор одамлар қонида қанд миқдори назоратини ўзгартириши мумкин. Диабети бор пациентларда қондаги қанд миқдорини синчковлик билан назорат қилиш керак. Cичориум интйбус (оддий Сачратқи). Ўт пуфагида тошлар: сачратқини шифокор назорати остида қўллаш керак, чунки сачратқи сафрога рағбатлантирувчи таъсирга эга.

Апкосулни меъда ва ичакнинг ўткир яллиғланиши бор беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Апкосул ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даврида Апкосул хавфсизлиги аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, салқин, ёруғлик ва бевосита қуёш нуридан ҳимоялансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумот йўқ.

Рецепциз

Ҳар бирида 100 капсуладан пластик контейнерларда, илова-йўриқнома билан.

5 йил.