ясси цилиндрикфаскалисиндирилганда юзаси оқ ёки сарғимтир тусли рангдаги таблеткалар.
Майда сариқ холли доғларга йўл қўйилади.
Биоген рағбатлантирувчилар
A13A
Ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даври;Туғруқдан кейинги даврда эмизишни бузилиши;Болаларда иштаҳани йўқолиши;Невротик бузилишлар ва артериал гипотензия (ёрдамчи восита сифатида)
Катталарга 1 таблеткадан суткада 3 марта, 10-15 кун давомида.
3 ёшдан катта болаларга 1 таблеткадан суткада 2 марта, 10-15 кун давомида буюрилади.
Таблеткани тил остига қўйиш ва тўлиқ эриб кетганигача қолдириш керак (ичга қабул қилинганда препарат меъда ширасини таъсири остида парчаланади).
Агар Сиз препаратни навбатдаги қабулини ўтказиб юборсангиз, уни дарҳол қабул қилинг.
Ўтказиб юборилганни ўрнига иккибаробар дозани қабул қилманг.
Шифокорнинг тавсиясига кўра қабул қилишни давом эттиринг.
Аллергик реакциялар,Оғиз қуриши,Тахикардия:Уйқуни бузилиши: Юқорида қайд этилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада келтирилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Лиофилизирланган аппилакка ва асаларичиликнинг бошқа маҳсулотларига ёки препаратнинг бирон-бир ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик,Аддисон касаллиги,3 ёшгача бўлган болалар ёши.
Аниқланмаган.
Таблеткалар аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.
Оғиз қуриши, юрак уриши ёки уйқуни бузилиши пайдо бўлганида препаратни дозасини камайтириш ёки бекор қилиш лозим.
Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун лактозани ўзлаштираолмасликни кам учрайдиган наслий шакли, Лапп-лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентларга ушбу дозаларини қўллаш мумкин эмас.
Уйқуни бузилишида препаратни дозасини камайтириш ёки бекор қилиш лозим.
Фақат лиофилизирланган апилакнинг оз миқдоригина даволовчи самара кўрсатади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокорни маслаҳатидан кейин қўллаш мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Симптомлари: Кўп миқдорда қабул қилинганда моддалар алмашинуви жараёнлари секинлашади, масалан кунига 2,5 г қабул қилиш лоҳаслик чақиради.
Даволаш: Препаратни бекор қилиш.
Симптоматик терапия.
Рецепциз Улашиш: 17 1009 Виеwс
Шимиш учун таблеткалар 10 мг 25 таблеткадан поливинил хлорид плёнкали ва алюминий фолгали контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
2 йил Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.