Анзибел rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: хлоргексидин гидрохлориди – 5 мг, бензокаин – 4 мг, эноксолон – 3 мг; ёрдамчи моддалар: асал ва лимон таъмли – сорбитол, калий ацесулфами, магний стеарати, асал ва лимон ароматизаторлари; ментол таъмли – сорбитол, калий ацесулфами, магний стеарати, ментол ароматизатори; қизилмия таъмли – сорбитол, калий ацесулфами, магний стеарати, қизилмия ароматизатори; занжабил таъмли – сорбитол, калий ацесулфами, магний стеарати, титан диоксиди, талк, занжабил қуруқ экстракти.

Тасир этувчи модда(ХПН):

хлоргексидин гидрохлориди, бензокаин, эноксолон

Препаратнинг савдо номи:

Анзибел

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР аъзоларининг касалликларини даволаш учун воситалар.

Дори шакли:

шимиш учун таблеткалар

Оқ рангидан сарғиш ранглигача бўлган, мармар юзали, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «» гравировкали, асал ва лимон таъмли таблеткалар. Оқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «» гравировкали, ментол таъмли ва ҳидли таблеткалар. Оқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «» гравировкали, қизилмия таъмли ва ҳидли таблеткалар. Оқ рангли ва юзасида сезиларсиз доғлари бўлган, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «» гравировкали, занжабил таъмли ва ҳидли таблеткалар.

ЛОР аъзоларининг касалликларини даволаш учун воситалар.

R02AA20

Бензокаин шиллиқ қават ва шикастланган тери орқали яхши сўрилади, қон плазмаси ва кам даражада жигар эстеразалари билан гидролизланади. Хлоргексидин тери, шиллиқ қават ва бошқа тўқималар билан яхши боғланади ва шунинг учун кам сўрилади. Ичга қабул қилингандан кейин қонда аниқланмайди. Эноксалон кортизолни фаолсизлантирувчи ферментни сусайтиради, бу орқали бирга қўлланганда гидрокортизоннинг терига таъсирини кучайтиради.

Оғиз бўшлиғи, томоқ ва ҳалқумнинг инфекцион-яллиғланиш жараёнларнинг (енгил ва ўртача) маҳаллий белгиларини қисқа муддатли енгиллаштириш учун қўлланади.

Жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар (тери тошмаси) ва овқат ҳазм қилиш бузилишлари (кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқ) кузатилади. Пациентларнинг тишларида доғлар пайдо бўлиши мумкин. Кам ҳолларда – даволашни давом эттирилганида ўтиб кетувчи таъмнинг бузилиши пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ва бошқа маҳаллий анестезияловчи препаратларга юқори сезувчанлик. Фенилкетонурияси бўлган, фруктозани наслий ўзлаштираолмайдиган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Хлоргексидин бошқа антисептиклар билан бир вақтда қўлланганида уларни фаолсизланиши мумкин.

Спортчиларда қўлланганида препаратнинг  таркибига бензокаин киришини ҳисобга олиш керак, унинг бўлиши допинг-назоратда ижобий натижа бериши мумкин. Препаратни самарадорлиги органик субстанциялар (қон плазмаси) ва фосфолипидлар иштирокида қисман пасайиши мумкин. Препаратни болаларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Ҳар бир таблетка ширин таъм берувчи сифатида сорбитол сақлайди. Сорбитол айрим холларда меъданинг таъсирланишини ва диареяни чақириши мумкин. Ширин таъм берувчи сифатида калий ацесулфами сақлаши туфайли, калийнинг сўрилиши бузилган пациентларга буюриш ҳавфли. Перорал қабул қилинганида калийнинг миқдорини ошиши меъданинг таъсирланишини ва диареянинг сабабчиси бўлиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишида ёки узоқ муддат қўлланганида шишлар ва гипертензия пайдо бўлиши мумкин.

Рецепциз

«Анзибел®», асал ва лимон таъмли шимиш учун таблеткалар, №10, №20 ва №30. «Анзибел®», ментол таъмли шимиш учун таблеткалар, №10, №20 ва №30. «Анзибел®», қизилмия таъмли шимиш учун таблеткалар, №10, №20 ва №30. «Анзибел®», занжабил таъмли шимиш учун таблеткалар, №10, №20 ва №30.

3 йил.