Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: калий ёдид.
ёрдамчи моддалар: қанд-рафинад, калций стеарат ёки магний стеарат ёки стеарин кислотаси.
Тасир этувчи модда(ХПН):
калий ёдиди
Препаратнинг савдо номи:
Антиструмин
Фармакалогик гуруҳи:
Eндемик буқоқни профилактикаси ва даволаш учун воситалар.
Дори шакли:
таблеткалар
оқ рангли, ширин таъмли таблеткалар.
Eндемик буқоқни профилактикаси ва даволаш учун воситалар.
Меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади, организмнинг барча тўқималари ва суюқликларида кенг тарқалади, асосан буйрак, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали ажралиб чиқади.
Eндемик бўқоқнинг олдини олиш учун қўлланади.
Ичга қабул қилинади, меъда-ичак йўлларига салбий таъсир қилмаслиги учун сут, кинофильм ёки ширин чой билан ичиб юборилади.
Ҳафтада 1 марта 1 таблеткадан, бўқоқнинг диффуз шаклларида – ҳафтада 2-3 марта 1-2 таблеткадан буюрилади.
Ёд моддасига нисбатан идиосинкразияда аллергик реакциялар: эшакеми, Квинке шиши, эозинофилия, шок.
Узоқ вақт давомида қабул қилинганда ёдизм аломатлари: бурун шиллиқ қобиғининг шишиши, тумов, сўлак оқиши, кўз ёшланиши, курак остида нохушлик сезилиши кабилар юзага келиши мумкин.
Шунингдек, тахикардия, асабийлик, уйқунинг бузилиши, ҳаддан ташқари кўп терлаш, диарея (ёши 40 дан ошган беморларда) бўлиши мумкин.
Яққол намоён бўлган гипертиреоз, яширин гипертиреоз (150 мкг/сут дан каттароқ дозаларни қўллаганда), токсик аденома, тугунли ёки диффуз токсик бўқоқ (300-1000 мкг/сут дан каттароқ дозаларни қўллаганда), герпетиформ дерматит (Дюринг касаллиги), ўпка туберкулёзи, нефрит, нефроз, ҳуснбузар тошиши, эшакем, фурункулёз, сурункали пиодермия, геморрагик диатез, ёд моддасига нисбатан ўта сезувчанлик, ҳомиладорлик ва эмизикли даврда (1-2 мг/сут дозаларда қўллаганда) қўллаш мумкин эмас.
Бир вақтда юқори дозадаги (1 мг/сут дан ортиқ) калийни сақловчи диуретиклар билан биргаликда даволаганда – гиперкалиемия, литий препаратлари билан биргаликда даволаганда – бўқоқ ва гипотиреоз ривожланиши мумкин.
Перхлорат ва тиоционат рақобатли равишда ёднинг қалқонсимон без томонидан сингдирилишини секинлаштиради, ТТГ эса – кучайтиради.
Даволаш заминида буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда гиперкалиемия ривожланиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.