Антиоксикапс с цинкомрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: бета-каротиннинг мойдаги 30% суспензияси кўринишида – 6 мг, а-токоферилацетати – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, рух оксиди кўринишида рух – 8 мг. Ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи, асалари муми, тозаланган лецитин. Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, титан диоксиди, бўёвчи: қизил бўёвчи Е129.

Препаратнинг савдо номи:

Антиоксикапс с цинком

Фармакалогик гуруҳи:

витаминлар минераллар билан. АТХ коди: А11ЖБ.

Дори шакли:

капсулалар

узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – қизил рангли, ачимаган ҳидли мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламланиши мумкин.

витаминлар минераллар билан. АТХ коди: А11ЖБ.

“Антиоксикапс с цинком” препарати поливитамин антиоксидант сифатида қуйидагиларни мажмуавий даволашда кўрсатилган: витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини ва рух ионларининг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;юқори жисмоний ва рухий бузилишларда;давомли ва/ёки оғир кечувчи, шу жумладан инфекцион, касалликлардан кейинги тикланиш даврида;турли этиологияли астеник ҳолатларда;алкоголли абстинент синдромини ва никотинга қарамликни мажмуавий даволашда;мувозанатланмаган ва сифациз овқатланишда.

“Антиоксикапс с цинком” овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади. Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади. Олдини олиш курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади. Даволаш мақсадида “Антиоксикапс с цинком”нинг дозасини шифокор патологиянинг характери ва яққоллик даражасини, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига ва рухга бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди. Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, мис танқислиги, анемия ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради. Токоферол тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситалар самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларнинг перекисли оксидланиши маҳсулотларининг миқдорини ошиши аниқланган. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Сутли маҳсулотларни истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки бунда рухнинг овқат ҳазм қилиш йўлларидан сўрилиши тормозланади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим. Ательени ҳайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Намликлан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин.

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш кўринишлари кузатилмайди. Суткалик норма оширилганида “Антиоксикапс с цинком” қабул қилинганидан кейин кўнгил айнаши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Шифокор рецепти бўйича берилади

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрамдан қутида.

2 йил.