Антиоксикапс с селеном.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: бета-каротиннинг мойдаги 30% суспензияси – 6 мг, алфа-токоферилацетати – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, селен (0,1% ли ачитқи селен кўринишида – 30 мг ёки 0,2% ли ачитқи селен – 15 мг) – 0,03 мг. Ёрдамчи моддалар – тозаланган кунгабоқар мойи, асалари муми, лецитин. Желатин капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат Е218, пропилпарагидроксибензоат Е216, тозаланган сув, титан диоксиди Е171, бўёвчи: қизил бўёвчи Е129.

Препаратнинг савдо номи:

Антиоксикапс с селеном.

Фармакалогик гуруҳи:

поливитаминлар микроэлементлар билан мажмуада.

Дори шакли:

капсулалар.

узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли, юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – қизил рангли, ачимаган ҳидли, мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламланиши мумкин.

поливитаминлар микроэлементлар билан мажмуада.

A11AA04.

“Антиоксикапс с селеном” поливитамин антиоксидант препарати сифатида қуйидагиларни даволашда кўрсатилган: витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини ва селен етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш;организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;мувозанатланмаган ва сифациз овқатланишда.давомли ва/ёки оғир кечувчи, шу жумладан инфекцион касалликлардан кейинги тикланиш даврида.

“Антиоксикапс с селеном” овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади. Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади. “Антиоксикапс с селеном” дозасини шифокор патологияни характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Диарея, тери рангини ўзгариши – сарғиш тусли рангни пайдо бўлиши, кам: бош айланиши, бўғимларда оғриқ. Дори воситасини катта дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқ пайдо бўлишига, К витаминининг танқислиги бўлган пациентларда қон оқувчанлигини пайдо бўлишига, эстрогенларни қабул қилган пациентларда тромбоз хавфини ошишига, гипероксалурияга ва буйракларда тошлар – оксалатлар ҳосил бўлиши хавфини ошишига, Г6ФД танқислиги бўлган пациентларда гемолизни ривожланиш хавфини кучайишига, шунингдек кўришни хиралашиши, бош айланиши, кучли толиқиш ва ҳолсизликни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Препаратнинг алоҳида компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолади. Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя самаралар кузатилмайди. Нохуш реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради. Токоферол қонида липидларни перекисли оксидланиши маҳсулотлари, шунингдек А ва Д витаминлари миқдори ошган тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин. Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди. С витамини темирни сўрилишини оширади, салицилатлар ва қисқа таъсир қилувчи сулфаниламидлар билан даволашда кристаллурия пайдо бўлиши хавфини оширади. Холестирамин, орлистат А ва Е витаминларининг сўрилишини камайтиради.

Гипероксалурияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши “Антиоксикапс с селеном” ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ательени ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақланади.

Доза ошириб юборилганида нафас билан чиқарилаётган ҳавода саримсоқпиёз ҳидини пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолда препаратни бекор қилиш керак.

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрамдан қутида.

2 йил. Улашиш: 4 113 Виеwс