Анти Акне. rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: салицил кислотаси – 20 мг, чўкма хосил қилган олтингугурт – 50 мг, рух оксиди – 150 мг. ёрдамчи моддалар: этил спирти (96%), рацемик камфора, тозаланган сув, бентонит, пропиленгликол.

Тасир этувчи модда(ХПН):

салицил кислотаси, чўкма хосил қилган олтингугурт, рух оксиди (алиcйлиc аcид, сулфур преcипитатед, зинc охиде).

Препаратнинг савдо номи:

Анти-Акне.

Фармакалогик гуруҳи:

дерматологик препарат.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суспензия.

дерматологик препарат.

D10AB02.

Тақсимланиши: шикастланмаган тери қопламаларида рух оксиди ва чўктирилган  олтингугурт терига киради, лекин қон зардобида тўпланмайди. Салицил кислотаси катта бўлмаган ҳажмда сўрилади. Метаболизми: салицил кислотаси қисман дигидробензой кислотасига метаболизмга учрайди. Чиқарилиши: салицил кислотаси ва унинг метаболити асосан буйраклар орқали чиқарилади.

– Оддий хуснбузар (Аcне вольтметрис) да қўлланади.

Препарат суткада 1-3 марта терининг шикастланган сохасининг ювилган, қуруқ юзасига жуда юпқа қават қилиб қўйилади ва бармоқ билан бир текис тақсимланади. Терининг ҳаддан зиёд қуришидан сақланиш учун, одатда даволаш препаратни суткада бир марта қўйишдан бошланади, зарурати бўлганида қўллаш сони аста-секин оширилади.

Салицил кислотасини қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя таъсири: дерматит. Терига қўйилганида салицил кислотаси тез сўрилади ва ҳаддан зиёд қўлланганида салицил кислотаси билан ўткир тизимли заҳарланиш кузатилиши мумкин. Олтингугуртни қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя таъсири: мувофиқ дозалар қўлланганида, олтингугурт сақловчи махаллий қўллаш учун препаратлар, кам заҳарлиликка эга. Терининг, кўзларнинг ва нафас йўлларининг таъсирланиши кўринишидаги маҳаллий реакциялар кузатилиши мумкин. Такрорий қўйиш дерматит чақириши мумкин. Рух оксидини қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя таъсири: аниқланмаган.

Салицил кислотаси, олтингугурт препаратлари ва рух оксидига юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Салицил кислотаси маҳаллий қўллаш учун бошқа дори воситалари учун терининг ўтказувчанлигини ошириши мумкин. Сўрилган салицил кислотаси метотрексатнинг ва сулфонилмочевина хосилалари бўлган перорал гипогликемик дори препаратларининг ножўя самараларини кучайтириши мумкин. Суспензия резорцин билан фармацевтик номутаносиб (эрийдиган аралашмалар ҳосил қилади).

Препаратни кўз, оғиз, шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак; тушган холда – дарҳол сув билан ювиб юбориш керак. Салицил кислотаси маҳаллий қўлланганидан кейин сўрилишини  камайтириш учун препаратни узоқ вақт юқори дозаларда терининг катта юзаларига қўллашдан сақланиш керак. Гиперемия ва яллиғланиш билан  ёки юзаки хўлланувчи шикастланишлар билан кечувчи тери касалликларида ҳам, салицил кислотасининг сўрилишини ошиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Оёқ-қўлларнинг периферик қон билан таъминланиши сусайган ёки диабетибўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Аҳамиятли периферик нейропатияли беморларда, бир вақтда ишқорий препаратлар қўлланганида, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Олтингугурт кумушни рангсизлантириши мумкин. Препарат симоб сақловчи сиртга ишлатиладиган препаратлар билан бир вақтда қўлланганида,  гидроген сулфидини пайдо бўлиши мумкин, у бадбўй ҳидга эга ва терида қора доғ қолдириши мумкин. Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида симптомлари йўқолгунича вақтинча препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, ҳарорати 15°С дан 25°С гача бўлган жойда сақлансин.

Препаратни сўрилиши пастлиги туфайли, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун суспензия 30 мл дан флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.