Аноро Эллиптарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Умеклидинийли стрипнинг бир ячейкаси қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 74,2 мкг микронизацияланган умеклидиний бромиди (62,5 мкг умеклидинийга эквивалент); ёрдамчи моддалар: 75 мкг магний стеарати, 12,5 мг гача лактоза моногидрати1. Вилантеролли стрипнинг бир ячейкаси қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 40 мкг микронизацияланган вилантерол трифенатати (25 мкг вилантеролга эквивалент); ёрдамчи моддалар: 125 мкг магний стеарати, 12,5 мг гача лактоза моногидрати1. 1Сут оқсилини сақлайди. Битта дозада 25 мг лактоза моногидрати бўлади.

Тасир этувчи модда(ХПН):

умеклидиний бромиди/вилантерол.

Препаратнинг савдо номи:

Аноро Эллипта

Фармакалогик гуруҳи:

нафас йўллари обструктив касалликларини даволаш учун препаратлар, антихолинергиклар билан мажмуада адреномиметиклар.

Дори шакли:

ингаляциялар учун дозаланган кукун.

оқ рангли кукун.

нафас йўллари обструктив касалликларини даволаш учун препаратлар, антихолинергиклар билан мажмуада адреномиметиклар.

R03AL03. Farmakologik xususiyatlari

Умеклидиний ва вилантерол мажмуаси ингаляцион қўлланилганида ҳар бирикманинг фармакокинетикаси ҳар бир таъсир этувчи моддани алоҳида қўлланилганида кузатиладиган фармакокинетикасига ўхшаш бўлган (“Метаболизми” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг). Шу сабабли ҳар бир модданинг фармакокинетикаси алоҳида кўриб чиқилиши мумкин. Сўрилиши Умеклидиний Умеклидинийни ингаляция қилинганидан кейин соғлом кўнгиллиларда Cмах га 5-15 минут ўтгач эришилган. Ингаляцион умеклидинийнинг мутлоқ биокираолишлиги моддани оғиз бўшлиғида сезиларли бўлмаган сўрилишини инобатга олган ҳолда дозанинг ўртача 13% ни ташкил этган. Умеклидинийни такрорий ингаляцияларидан кейин мувозанат ҳолатига 7-10 кун ўтгач, 1,5–2 марта тўпланиши билан эришилган. Вилантерол Вилантеролни ингаляция қилинганидан кейин соғлом кўнгиллиларда Cмах га 5-15 минут ўтгач эришилган. Ингаляцион вилантеролнинг мутлоқ биокираолишлиги моддани оғиз бўшлиғида сезиларли бўлмаган сўрилишини инобатга олган ҳолда дозанинг ўртача 27% ни ташкил этган. Вилантеролни такрорий ингаляцияларидан кейин мувозанат ҳолатига 6 кун ўтгач, 2,4 марта тўпланиши билан эришилган. Тақсимланиши Умеклидиний Соғлом кўнгиллиларга вена ичига юборилганидан кейин ўртача тақсимланиш ҳажми 86 литрни ташкил этган. Одам қони оқсиллари билан ин витро шароитда боғланиши ўртача 89% га тенг бўлган. Вилантерол Соғлом кўнгиллиларга вена ичига юборилганидан кейин мувозанат ҳолатида ўртача тақсимланиш ҳажми 165 литрни ташкил этган. Одам қони оқсиллари билан ин витро шароитда боғланиши ўртача 94% га тенг бўлган. Метаболизми Умеклидиний Ин витро шароитдаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, умеклидиний энг аввало П450 цитохроми тизимининг CЙП2Д6 изоферменти таъсири остида метаболизмга учрайди ва П-гликопротеин (П-гп) ташувчисининг субстрати бўлиб ҳисобланади. Анча паст фармакологик фаолликка эга бўлган қатор метаболитларни ёки фармакологик фаоллиги аниқланмаган метаболитларни ҳосил бўлишига олиб келувчи, кейинги конъюгация қилиш билан оксидлаш (гидроксилизация, О-деалкилизация) умеклидинийнинг метаболизмга учрашининг асосий йўли бўлиб ҳисобланади. Бундай метаболитларнинг тизимли экспозицияси паст бўлади. Вилантерол Ин витро шароитдаги тадқиқотлари шуни кўрсатадики, вилантерол энг аввало CЙП3А4 изоферменти таъсири остида метаболизмга учрайди ва П-гп ташувчисининг субстрати бўлиб ҳисобланади. Сезиларли даражада анча паст бета1– ва бета2-адреномиметик фаолликка эга бўлган қатор метаболитларни ҳосил қилган ҳолда О-деалкилизация вилантеролнинг метаболизмга учрашининг асосий йўли бўлиб ҳисобланади. Радиофаол изотоплардан фойдаланган ҳолда ўтказилган тадқиқотлар давомида вилантеролни перорал қабул қилинганидан кейин одам организмида аниқланган қон плазмасининг метаболик профили “дастлабки келиб чиқишдаги” юқори метаболизм билан мос келади. Метаболитларнинг тизимли экспозицияси сезиларли бўлмайди. Дориларнинг ўзаро таъсири Соғлом кўнгиллилар ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) бўлган пациентлар иштирокидаги тадқиқотларда олинган эркин фармакокинетик маълумотлар умеклидиний ва вилантерол бирга қўлланилганида уларнинг популяциялардаги фармакокинетикаси ўрганилганида тизимли экспозициясида (Cмах ва фармакокинетик эгри чизиғи остидаги ўртача майдон (АУC)) ва прогноз қилинадиган экспозициясида ҳар иккала компонентларни алоҳида қўлланилишида олинган худди шундай кўрсаткичларга нисбатан таққосланганда ўзгаришлар йўқлигини кўрсатади. CЙП3А4 изоферментининг кучли ингибитори – кетоконазол (400 мг) бирга қўлланилганида вилантеролнинг ўртача АУC(0-т) ва Cмах қийматлари мувофиқ равишда 65% ва 22% га ошиши қайд этилган. Вилантерол экспозициясининг ошиши бета-агонистларга хос бўлган тизимли таъсирларнинг: юрак қисқаришлари тез-тезлигига таъсири, қонда калий миқдори ёки ҚТ интервалини (Фредерик усули бўйича тузатиш киритилган) ошишига олиб келмаган. Умеклидиний ҳам, вилантерол ҳам П‑гликопротеин (П‑гп) субстратлари бўлиб ҳисобланади. Соғлом кўнгиллиларда П-гп ташувчиси ўртача даражали ингибитори верапамилнинг (суткада бир марта 240 мг) мувозанат ҳолатида умеклидиний ва вилантерол фармакокинетикасига таъсири аниқланган. Верапамилни умеклидиний ва вилантерол Cмах га таъсири кузатилмаган. Вилантеролнинг АУC қийматига таъсири бўлмагани ҳолда умеклидинийнинг АУC қиймати тахминан 1,4 карра ошиши қайд этилган. Чиқарилиши Умеклидиний Вена ичига юборилганидан кейин плазмадаги клиренси соатига 151 л ни ташкил этган. Вена ичига юборилганидан кейин 192 соат ўтгач радиофаол изотоп билан нишонланган модда дозасининг тахминан 58 фоизи (ёки ажратилган радиофаол модданинг 73 фоизи) ахлат билан чиқарилган. 168  соат ўтгач радиофаол изотоп билан нишонланган модда дозасининг 22 фоизи (ёки ажратилган радиофаол модданинг 27 фоизи) сийдик билан чиқарилган. Вена ичига юборилганидан кейин препарат билан боғланган бирикмаларнинг ахлат билан чиқарилиши уларнинг сафрога секрециясидан далолат беради. Соғлом эркаклар томонидан перорал қабул қилинганидан кейин 168 соат ўтгач радиофаол модданинг асосий массаси энг аввало (радиофаол изотоп билан нишонланган модда дозасининг тахминан 92 фоизи ёки ажратилган радиофаол модданинг 99 фоизи) ахлат билан чиқарилган. Перорал қабул қилинганида модда дозасининг 1% дан кам миқдори (ажратилган радиофаол модданинг 1 фоизи) буйраклар орқали чиқарилади, бу перорал қабул қилинганида сезиларли бўлмаган миқдорда сўрилишини кўрсатади. 10 кун давомида умеклидинийнинг такрорий ингаляцияларидан кейин плазмадан ярим чиқарилиш даври ўртача 19 соатни ташкил этган, бунда ўзгармаган модданинг 3-4 фоизи мувозанат ҳолатида буйраклар орқали чиқарилган. Вилантерол Вена ичига юборилганидан кейин вилантеролнинг плазмадаги клиренси соатига 108 л ни ташкил этган. Радиофаол изотоп билан нишонланган вилантеролни перорал қабул қилинганидан кейин массалар мувозанати радиофаол модданинг 70 фоизи буйраклар орқали ва 30 фоизи ичак орқали чиқарилишини кўрсатган. Вилантеролнинг чиқарилиши энг аввало асосан метаболик йўл билан юз берган бўлиб, кейинчалик метаболитлар буйраклар ва ичак орқали чиқарилган. 10 кун давомида вилантеролнинг ингаляцияларидан кейин плазмадан ярим чиқарилиш даври ўртача 11 соатни ташкил этган. Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари Кекса ёшдаги пациентлар Популяциялардаги фармакокинетик таҳлил 65 ёш ва ундан катта ёшдаги ЎСОК бўлган пациентларда ва 65 ёшдан кичик бўлган пациентларда умеклидиний ва вилантерол фармакокинетикасини ўхшашлигини кўрсатди. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар Оғир даражада буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларни ўрганилганида умеклидиний ёки вилантеролнинг тизимли экспозицияси (Cмах ва АУC) ошишини кўрсатувчи маълумотлар олинмаган, шунингдек оғир даражада буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда соғлом кўнгиллилар билан таққосланганда оқсиллар билан боғланишининг ўзгаришлари ҳақидаги далиллар мавжуд эмас.

Аноро® Эллипта® препарати ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) симптомларини енгиллаштиришга қаратилган, бронхларни кенгайтирувчи самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида буюрилади.

Аноро® Эллипта® препарати фақат ингаляцияда қўлланилиши учун мўлжалланган. Катталар Суткада бир марта, айнан бир вақтда ишлатилиши учун умеклидиний/вилантеролни 62,5/25 мкг дозада сақлайдиган битта ингаляция тавсия этилган ва энг юқори доза бўлиб ҳисобланади. Болалар Мазкур препаратни қўллаш учун кўрсатмани инобатга олган ҳолда, ундан 18 ёшгача бўлган пациентларда фойдаланилмайди. Кекса ёшдаги пациентлар 65 ёшдан катта бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди (“Фармакокинетикаси – Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари” бўлимига қаранг). Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди (“Фармакокинетикаси – Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари” бўлимига қаранг). Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентлар Енгил ва ўртача даражада жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Оғир даражада жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда умеклидиний/вилантерол мажмуасининг қўлланилиши ўрганилмаган (“Фармакокинетикаси – Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари” бўлимига қаранг).

Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари Аноро® Эллипта® препаратининг хавфсизлик профили Аноро® Эллипта® препаратини энг кўпи билан 1 йил давомида 62,5/25 мкг дозада қўллаган ЎСОК бўлган 3000 га яқин пациентлар иштирокидаги клиник тадқиқотларнинг маълумотларига асосланган. Уларга препаратни 62,5/25 мкг дозада қабул қилган 1600 га яқин пациент ва 125/25 мкг дозада қабул қилган 1300 га яқин пациент тааллуқли бўлиб, ҳар иккала ҳолларда препарат суткада бир марта қўлланилган. Нохуш дори реакциялари МедДРА аъзолар тизими синфларига ва уларнинг учраш тез-тезлигига мувофиқ равишда санаб ўтилган. Нохуш реакцияларнинг таснифлаш учун қуйидаги аниқлашлардан фойдаланилган: Жуда тез-тез: ≥1/10 Тез-тез: ≥1/100, аммо <1/10 Тез-тез эмас: ≥1/1000, аммо <1/100 Кам ҳолларда: ≥1/10000, аммо <1/1000 Жуда кам ҳолларда: <1/10000

Аноро® Эллипта® препаратини сут оқсилига нисбатан оғир аллергик реакциялари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Бета-блокаторлар билан ўзаро таъсири Бета-блокаторлар вилантерол каби бета2-агонистлар таъсирини сусайтириши ёки самарага тўсқинлик қилиши мумкин. Уларни қўллаш учун жиддий асослар мавжуд бўлмаганида носелектив ёки селектив бета-адреноблокаторлардан бир вақтда фойдаланишдан сақланиш лозим. CЙП3А4 изоферменти ингибиторлари билан ўзаро таъсири Аноро® Эллипта® препаратининг компоненти бўлган Вилантерол меъда-ичак йўлларида ва жигарда CЙП3А4 изоферменти ёрдамида тезда юқори тизимли метаболизмга учрайди. Препаратни CЙП3А4 кучли ингибиторлари (масалан кетоконазол) билан бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур, чунки бу вилантеролнинг тизимли экспозициясини ошириши ва ножўя реакциялар ривожланиши хавфи ошишига ёрдам бериши мумкин (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг).

Бронхиал астмаси бўлган пациентларда Аноро® Эллипта® препаратини қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган, шу сабабли ушбу препаратни пациентларнинг мазкур гуруҳида фойдаланиш тавсия этилмайди. Аноро® Эллипта® препарати ЎСОК ни самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш учун мўлжалланган. Мазкур препаратни ўткир симптомларни бостириш учун, яъни бронхоспазмнинг ўткир эпизодида шошилинч ёрдам кўрсатиш сифатида қўллаш мумкин эмас. Ўткир симптомлар қисқа таъсир этувчи ингаляцион бронходилататорлар ёрдамида бостирилиши керак. Симптомларни бостириш учун қисқа таъсир этувчи бронходилататорларни қўллаш тез-тезлигини ошиши касаллик устидан назоратнинг ёмонлашганидан далолат беради, ушбу ҳолатда пациентга шифокор маслаҳати талаб этилади. Бошқа ингаляцион даволашдаги каби Аноро® Эллипта® препаратини қўлланилиши ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин бўлган пародоксал бронхоспазмни келтириб чиқариши мумкин. Пародоксал бронхоспазм ривожланганида Аноро® Эллипта® препарати билан даволаш бекор қилиниши ва зарурат бўлганида муқобил даволаш буюрилиши керак. Симпатомиметикларни ва мускарин рецепторлари антагонистларини, шу жумладан Аноро® Эллипта® препаратини қўлланилиши юрак-қон томир тизими томонидан юрак ритмини бузилишлари, масалан юрак бўлмачаларининг фибрилляцияси ва тахикардия каби реакцияларнинг ривожланиши билан бирга кечиши мумкин. Шу сабабли Аноро® Эллипта® препаратидан оғир юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Мускаринга қарши фаоллик мавжудлиги оқибатида Аноро® Эллипта® препаратидан ёпиқ бурчакли глаукомаси ва сийдик тутилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Аноро® Эллипта® препарати лактоза моногидратини сақлайди. Галактоза таъсирини ўзлаштираолмаслик, Лапп лактаза етишмовчилиги ва глюкоза-галактоза малабсорбцияси синдроми каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Фертиллик Аноро® Эллипта® препаратини одамнинг фертиллигига таъсирига доир маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда умеклидиний ёки вилантеролнинг фертилликка таъсири мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Ҳомиладорлик Аноро® Эллипта® препаратини ҳомиладор аёлларда қўлланилишига доир маълумотлар мавжуд эмас ёки чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда вилантеролни ингаляцион қўлланилганида репродуктив токциклиги аниқланган. Аноро® Эллипта® препарати ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун етказилиши мумкин бўлган хавфни оқлаган тақдирда қўлланилиши керак. Лактация Умеклидиний ва вилантерол кўкрак сутига ўтиши номаълум. Шунга қарамай, бошқа бета2-агонистлар кўкрак сутида аниқланади. Кўкрак сути билан эмизиладиган янги туғилган чақалоқлар/гўдаклар учун хавфни истисно этиб бўлмайди. Она учун даволашдан фойда ва бола учун кўкрак сути билан эмизиш муҳимлиги ўртасидаги нисбатни эътиборга олган ҳолда ёки Аноро® Эллипта® препарати қўлланилишини бекор қилиш ҳақида ёхуд кўкрак сути билан эмизишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиш зарур. Мантиқий хулоса чиқариш, ҳаракатланиш ва когнитив кўникмаларни талаб қилувчи вазифаларни бажаришга қодирлиги Мантиқий хулоса чиқариш, ҳаракатланиш ва когнитив кўникмаларни талаб қилувчи вазифаларни бажаришга қодирлигига Аноро® Эллипта® препаратининг таъсирига доир тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни яроқлилик муддати тугагач қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлаш лозим.

+30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлаткичда сақланганида ишлатилишидан камида бир соат олдин хона ҳароратигача исиши учун қўйилади.

Симптомлари ва белгилари Аноро® Эллипта® препарати дозасини ошириб юборилиши препаратнинг айрим компонентларининг таъсиридан келиб чиқадиган симптомлар ва белгиларнинг ривожланишини, шу жумладан мускарин рецепторлари антагонистларини ингаляцион қўлланилганида ривожланадиган маълум нохуш реакцияларни (масалан, оғизнинг қуриши, аккомодациянинг бузилиши ва тахикардия) ҳамда бошқа бета2-агонистлар билан доза ошириб юборилганида кузатиладиган белгиларни (масалан, тремор, бош оғриғи ва тахикардия) келтириб чиқариши мумкин. Даволаш Доза ошириб юборилганида зарурат бўлганида тегишли кузатув олиб борилиши билан симптоматик даволашни қўллаш лозим. Беморларни кейинги парваришлаш клиник кўрсатмаларга ёки, агар мавжуд бўлса, микрофильмлий токсикология марказининг тавсияларига мос келиши керак.

Рецепт бўйича

Ингаляция учун кукун, 62,5/25 мкг дозада Ёрқин кул ранг корпусли, қизил қопқоқли мундштук ва дозалар ҳисоблагичи бўлган пластик ингаляторда 30 дозадан жойланган. Ингалятор иккита ламинацияланган алюмин стрипни ўз ичига олган бўлиб, уларнинг ҳар бири оқ рангли кукун сақловчи 30 уячадан ташкил топган. Ингалятор намни ютувчи пакетчани сақлайдиган, алюмин фолгадан тайёрланган кўп қатламли контейнерга жойлаштирилган. Контейнер енгил очилувчи фолга билан беркитилган. 1 контейнердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

24 ой. Ўрами очилганидан кейин препарат энг кўпи билан 6 ҳафта сақланиши мумкин. Ингаляторнинг утилизация қилиниши санасини этикеткадаги махсус ажратилган жойга ёзиб қўйинг. Санани ингалятор контейнердан чиқариб олинганидан дарҳол кейин кўрсатиш лозим.