Анофенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Кетопрофен 100 мг. Ёрдамчи моддалар: пропиленгликолят, 96%, этил спирти, бензил спирти, натрий метабисулфити, натрий гидроксидни 1 М эритмаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Кетопрофен.

Препаратнинг савдо номи:

Анофен

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

Инекция учун эритма.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғимтир эритма.

Ностероид яллиғланишга қарши восита.

M01AЕ03

Ичга қабул қилингандан кейин препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади, бунда биокираолишлиги 90% ни ташкил қилади. Плазмадаги максимал концентрацияга (Смах) мушак ичига (м/и) юборилганида 20-30 минутдан сўнг, вена ичига (в/и) юборилганида 5 минутдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 99% ни ташкил қилади. Яққол липофиллиги оқибатида гематоэнцефалик тўсиқ орқали тез ўтади. Қон плазмаси ва орқа мия суюқлигидаги мувозанат концентрацияси (Ссс) 2 соатдан 18 соатгача сақланади. Синовиал суюқликка яхши ўтади, қабул қилинганидан кейин 4 соат ўтгач у ердаги концентрацияси плазмадагидан ошади. Жигарда глюкурон кислотаси билан боғланиш йўли орқали ва кам даражада гидроксилланиши ҳисобига метаболланади. Асосан буйраклар орқали ва анча кам даражада ичак орқали чиқарилади. Препарат м/и юборилганидан сўнг плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,27 соатни, в/и юборилганидан сўнг 2 соатни ташкил қилади. Препарат қўлланганида препаратни ва унинг парчаланиш махсулотларининг кумуляцияси туфайли (тез ва етарлича тўлиқ чиқарилиши), ножўя таъсирларининг ривожланишини эхтимоли кам.

Ревматоидли артрит, носпецифик спондилоартрит (анкилозловчи ва псориатик спондилит), подаграли артрит, сохта подагра, остеоартроз, бўғимдан ташқари ревматизм, (тендовагинит, бурсит, капсулит), оғриқ синдроми, (операциядан кейинги, жароҳатлардан кейинги оғриқлар, суяклардаги метастазалардаги оғриқлар), буйрак санчиқлари, алгодисменорея.

Меъда-ичак йўллари томонидан: эпигастрал соҳада оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, қабзият ёки диарея, анорекция, гастралгиялар, жигар фаолиятини бузилиши; кам ҳолларда меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, қон кетиши ва меъда-ичак йўлларининг перфорацияси. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда шовқин, уйқучанлик. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам – бронхоспазм. Маҳаллий реакциялар: инекция жойида ачишиш, кўринишидаги реакциялар ва/ёки оғриқлар.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллигининг зўрайиш босқичи, “аспиринли” астма, ринит, ҳомиладорлик (ИИИ уч ойлиги), болалик ёши (15 ёшгача), препаратга юқори сезувчанлик.

Антикоагулянтлар, гепарин, тиклопидин, кортикостероидлар, перорал диабетга қарши воситалар ва алкогол самарасини кучайтиради, спиронолактон, периферик вазодилататорлар таъсирини сусайтиради. Метотрексатнинг заҳарлилигини оширади. Препаратнинг плазмадаги концентрацияси пробенецид таъсирида кўтарилади (буйрак экскрециясини сусайтиради).

Препаратни қабул қилиш инфекцион касалликнинг белгиларини ниқоблаши мумкин. Буйраклар ва жигар фаолияти бузилганида дозани камайтириш ва жиддий кузатиш талаб этилади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак. Кетопрофенни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш чуқур текширилмаган. Ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойлигида қўллаш фақат онага бўлган потенциал фойда, ҳомила учун бўлган ҳавфдан устун ҳолларда мумкин. Ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида (айниқса 36 ҳафтадан сўнг) бачадон тонусига бўлиши мумкин бўлган таъсири туфайли тавсия этилмайди. Лактация даврида препаратни қўллашнинг зарурати бўлганда эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ножўя таъсирининг белгилари кучайиши мумкин. Махсус антидоти мавжуд эмас. Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича