АнГриМакс rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол – 180 мг, ремантадин гидрохлориди – 25 мг, аскорбин кислотаси (СC туридаги қобиқ билан қопланган аскорбин кислотаси кўринишида) – 150 мг, лоратадин – 1,5 мг, рутин – 10 мг, калций (калций карбонати кўришида) – 4,45 мг ёрдамчи моддалар: калций стеарати, картошка крахмали, лактоза. Желатин капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат Е-218, пропилпарагидроксибензоат Е-216, тозаланган сув, титан диоксиди Е-171, натрий лаурилсулфати, бўёвчилар: хинолин сариғи Е-104, бриллиант кўки Е-133, қуёш шафақи сариғи Е-110.

Препаратнинг савдо номи:

АнГриМакс

Фармакалогик гуруҳи:

Вирусларга қарши восита.

Дори шакли:

капсулалар

корпуси сариқ рангли ва қопқоқчаси яшил рангли, охирлари яримсферик, цилиндрик шаклли №0 қаттиқ желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси – оч-сариқ рангли кукун. Сақланганида бироз қумоқ аралашма бўлиши мумкин.

Вирусларга қарши восита.

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларда нафас йўлларининг вирус билан зарарланиши оқибатидаги грипп, ўткир респиратор вирусли касаллик, иситмали ҳолатларни этиотроп ва симптоматик даволашда қўлланилади.

Ичга, овқатдан кейин, сув билан қабул қилинади. 12 ёшдан катта болаларга ва катталарга – иситма синдроми сақланганида 2 капсуладан кунига 2-3 марта 3-5 кун давомида қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш давомида аҳволни яхшиланиши кузатилмаса, қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ножўя таъсирлари МНТ томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, кучли толиқиш, юқори қўзғалувчанлик, бош айланиши, тремор, гиперкинезия. МИЙ томонидан: 7 кундан ортиқ узлуксиз қабул қилинганида меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг шиллиқ қавати шикастланиши мумкин, диспепсия, оғиз қуриши, кўнгил айниши, анорекция, метеоризм, диарея. Қон тизими томонидан: 7 кундан ортиқ узлуксиз қабул қилинганида – агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, анемия. Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми бўлиши мумкин.

– препаратнинг таркибига кирувчи бир ёки бир неча компонентларига юқори сезувчанлик; – ҳомиладорлик ва лактация даври; – 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилиш зарурати туғилганда олдиндан шифокор билан маслаҳатлашинг. Парацетамол ва ремантадинни бирга қўлланиши ремантадиннинг  максимал концентрацияси ва АУC кўрсаткичини тахминан 11% га пасайишига олиб келади. Аскорбин кислотаси ремантадиннинг Cмах кўрсаткичини 10% га пасайтиради. Циметидин ремантадиннинг клиренини 18% га пасайтиради. Ремантадин тутқаноққа қарши воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради. Парацетамол урикозурик дори воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради. Жигарда микросомал оксидланиш ферментлари индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар), этанол ва гепатотоксик препаратлар гидроксилланган фаол метаболитларни ишлаб чиқарилишини оширади, бу хатто дозани бироз ошириб юборилганда ҳам оғир интоксикацияларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Барбитуратларни узоқ муддат қўлланилиши парацетамолнинг самарадорлигини пасайтиради. Этанол ўткир панкреатитни ривожланишига замин яратади. Жигарда микросомал оксидланиш ферментлари ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини камайтиради. Парацетамол ва бошқа НЯҚВ ни узоқ вақт бирга қўлланиши “аналгетик” нефропатияни ва буйрак папилляр некрозини ривожланиш хавфини, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичини бошланиш хавфини оширади. Дифлунисал парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини 50% га оширади – гепатотокцикликни ривожланиш хавфи ошади. Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотокциклик кўринишларини кучайтиради. Аскорбин кислотаси қонда бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади; суткада 1 г дозада этинилестрадиолнинг (шу жумладан перорал контрацептивларнинг таркибига кирувчи этинилестрадиолнинг) биокираолишлигини оширади. Гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини пасайтиради. Салицилатлар ва қисқа таъсирга эга сулфаниламидлар билан даволанганда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, буйрак орқали кислоталарни чиқарилишини  секинлаштиради, ишқорий реакцияга эга дори воситаларни (шу жумладан алкалоидларни) чиқарилишини кучайтиради. Этанолнинг умумий клиренсини оширади, бу ўз навбатида организмда аскорбин кислотасининг концентрациясини пасайтиради. Бир вақтда қўлланганда изопреналиннинг хронотроп таъсирини пасайтиради. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини оширади. Нейролептиклар – фенотиазин ҳосилаларининг терапевтик таъсирини, амфетамин ва трициклик антидепрессантларнинг буйрак каналчаларида реасорбциясини камайтиради. CЙП3А4 ингибиторлари (шу жумладан кетоконазол, эритромицин), CЙП3А4 ва CЙП2Д6 ингибиторлари (циметидин ва бошқалар) қонда лоратадиннинг концентрациясини оширади. Жигарда микросомал оксидланиш ферментлари индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) лоратадиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Даволашни касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганидан кейин кечи билан 48 соат ичида бошлаш лозим. Қўллаш давомийлиги – 5 кундан ошмаслиги керак. Узоқ муддат (7 кундан ортиқ) қўлланганда ёндош сурункали касалликлар зўрайиши мумкин, артериал гипертензияси бўлган кекса ёшдаги пациентларда геморрагик импульсни (препаратнинг таркибига кирувчи ремантадинни ҳисобига) ривожланиш хавфи ошади. Постинфекцион иммунитетни шаклланиши учун 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди. Анамнезда тутқаноқ бўлганига кўрсатмалар бўлганида ва ремантадинни қўллаш фонида тиришишга қарши даволаш ўтказилганда тутқаноқ хуружини ривожланиш хавфи ошади. Препарат қабул қилинганда алкоголли гепатози бўлган беморларда жигарни шикастланиш хавфи ошади. Плазмада глюкоза ва сийдик кислотасини миқдорий аниқлашда лаборатор текширувларнинг кўрсаткичларини (парацетамол) ўзгартиради. Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонлар синтезига рағбатлантирувчи таъсири туфайли, буйрак усти бези фаолиятини ва артериал босим (АБ) ни кузатиб туриш лозим. Аскорбин кислотаси кимёвий жиҳатдан қайтарувчи сифатида турли лаборатор тестлар (қонда глюкоза, билирубин миқдори, “жигар” трансаминазалари ва ЛДГ фаоллиги) натижаларини ўзгартириши мумкин. Метастазланувчи ўсмалар бўлганида қўллаш мумкин эмас. Парацетамолнинг дозасини ошириб юбориш хавфи циррозсиз жигарнинг алкоголли касаллиги бўлган беморларда юқорироқдир. Доза ошириб юборилган ҳолларда, хатто агар пациент ўзини яхши ҳис этаётган бўлса хам, кечикиш хавфи туфайли ва жигарни жиддий шикастланиши мумкинлиги туфайли, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Нохуш оқибатлар симтомларни назорат қилиш учун зарур бўлган энг самарали дозани энг қисқа вақт давомида қўллаб, шунингдек дозани овқат билан бирга қабул қилиб, минимумга етказилиши мумкин. Жигарни бўлиши мумкин бўлган шикастловчи таъсирига йўл қўймаслик мақсадида препаратни қабул қилиш даврида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври Тератоген самаралар: Ҳомиладорлик – тоифа С. Ҳомиладор аёлларда адекват ва анзорат қилинган тадқиқотлар ўтказилмаган. Ремантадин сичқонларда йўлдош орқали ўтиши хабар берилган. Ремантадин каламушларда суткада 200 мг/кг дозада (мг/м2 асосида ҳисобланганда МРҲД 11 баробар доза) юборилганда эмбриотоксик таъсир кўрсатади. Бу дозада эмбриотоксик таъсир фетал резорбциядан иборат бўлган бўлиб, ушбу доза шунингдек онада жуда кўп самараларни, шу жумладан атакция, тремор, тиришишлар ва тана вазнини анча камайишини чақирган. Қуёнлар суткада 50 мг/кг гача бўлган дозани (АУC га асосланган МРҲД тахминан 0,1 баробар доза) қабул қилганларида эмбриотокциклик кузатилмаган, лекин ривожланиш аномалиялари кўринишидаги далиллар, 12 та ёки 13 та қовурғали ҳомилалар нисбатини ўзгариши кўринишида аниқланган. Бу нисбат авлодда одатда тахминан 50:50 бўлиб, аммо ремантадин билан даволангандан кейин эса, 80:20 ни ташкил этган. Тератоген бўлмаган самаралар: Ремантадин ҳомиладор каламушларга туғруқдан олдинги ва кейинги даврда суткада 30, 60 ва 120 мг/кг дозаларда (мг/м2 асосида ҳисобланганда МРҲД 1,7, 3,4 ва 6,8 баробар дозалар) юборилган. Ҳомиладорлик вақтида оналардаги токциклик ремантадиннинг иккита анча юқори дозаларида аниқланган бўлиб, суткада 120 мг/кг ли максимал дозада туғруқдан кейинги биринчи 2-4 кун ичида ўлим кўрсаткичи ошган. Ф1 авлодни маҳсулдорлигини пасайиши шунингдек иккита янада юқорироқ дозалар учун аниқланган. Шу сабабларга кўра препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Эмизикли оналар: Ремантадинни эмизиш даври давомидан қабул қилган каламушларнинг авлодида аниқланган ножўя самаралар туфайли, ремантадинни эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас. Ремантадин дозаларга қараб, каламушлар сутида аниқланган: қабул қилингандан кейин 2 дан 3 соатгача бўлган даврда аниқланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Пациентлар юқори диққат, рухий тезкорлик ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи фаолият турларидан сақланишлари керак (препарат ремантадин сақлайди). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: биринчи 24 соат давомида терини оқариши, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ, тремор, уйқучанлик, тахикардия, қонда билирубинни ошиши, моддалар алмашинувини издан чиқиши, ёндош сурункали касалликларни зўрайиши юз бериши мумкин. Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишини белгилари – кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, тери қопламаларини оқариши, анорекция. Бир ёки икки суткадан кейин жигарни шикастланиш белгилари аниқланади. Оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги ва коматоз ҳолат ривожланади. Катталарда парацетамолнинг токсик таъсири 10-15 г дан ортиқ парацетамол қабул қилингандан кейин юз бериши мумкин: “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши (қабул қилингандан кейин 12-48 соатдан сўнг); жигарни шикастланишининг ёйилган клиник манзараси 1-6 кундан кейин пайдо бўлади. Кам ҳолларда жигарни шикастланиши яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги (тубуляр некроз) билан асоратланиши мумкин. Даволаш: доза ошириб юборилганига шубҳа туғилганда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Жабрланган пациентда заҳарланишнинг биринчи 4 соати давомида меъдани ювишни ўтказиш, адсорбентларни (фаоллаштирилган кўмир) қабул қилиш керак. Ш-гуруҳи донаторлари ва глутатион синтезининг ўтмишдоши – метионинни – доза ошириб юборилгандан кейин 8-9 соатдан сўнг ва Н-ацетилцистеинни эса – 12 соатдан сўнг юбориш керак. Қўшимча терапевтик чораларни ўтказиш зарурати қондаги парацетамолнинг концентрацияси, шунингдек уни қабул қилингандан кейин ўтган вақтга қараб аниқланади.

Рецепциз

Қаттиқ желатин капсулалар № 0, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида.

2 йил.