Ангиозидрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: триметазидин дигидрохлориди – 20,0 мг; ёрдамчи моддалар: маккажўҳори крахмали, магний стеарати, маннитол, поливинилпиралидон, аэросил (коллоид кремний диоксиди), лактоза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

триметазидин дигидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Ангиозид

Фармакалогик гуруҳи:

Стенокардия хуружларини олдини олиш учун воситалар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ, икки томони кавариқ, қобиқ билан қопланган пушти-қизил рангли таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қават кўринади, оқ ёки деярли оқ рангли ички қавати (ядроси).

Стенокардия хуружларини олдини олиш учун воситалар.

C01DX17

Сўрилиши – препарат ичга қабул қилинганидан кейин триметазидин тез сўрилади. Максимал концентрацияга (Cмах) 2 соатдан кейин эришилади ва 20 мг бир марталик доза қабул қилинганидан кейин 55 мг/мл ни ташкил қилади. Тақсимланиши – такрорий қўлланганида мувозанат ҳолатига 24-36 соатдан кейин эришилади ва даволаш курсининг охиргача турғун бўлиб қолади. Тақсимланиши ҳажми (Вд) 4,8 л/кг ни ташкил қилади, бу тўқималарда яхши тақсимланишни назарда тутади. Плазмада оқсиллари билан боғланиши паст, ин витро шароитида тахминан 16% ни ташкил қилади. Чиқарилиши – организмдан асосан буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т ½ ) – тахминан 6 соатни ташкил қилади.

ЮИК ни узоқ муддатли даволаш: стенокардия хуружларини олдини олиш (монотерапия ёки мажмуавий даволаш таркибида);ишемик табиатли кохлео-вестибуляр бузилишларини даволаш (бош айланиши, қулоқларда шовқин, эшитишни бузилиши каби);ишемик компонентли хориоретинал қон томирли бузилишларда қўлланади.

Препаратни суткада 40-60 мг дозада буюрилади. Қабул қилишлар сони суткада 2-3 мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги клиник ҳолатга қараб шахсий равишда белгиланади. Препарат овқатланиш вақтида қабул қилинади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томнидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш ва бошқа кўринишлар бўлиши мумкин.

ҳомиладорлик;лактация (эмизиш);препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Таърифланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири – препарат ательени ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш кобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.

“РEМEДЙ ГРОУП” МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. тел/факс: (99871) 248 02 05

“РEМEДЙ ГРОУП” МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. тел/факс: (99871) 248 02 05

Рецепт бўйича

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг дан.

3 йил.