Анестезол rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир суппозиторий сақлайди: таъсир этувчи модда: бензокаин – 100,0 мг, висмут субгаллати – 40,0 мг, левоментол – 4,0 мг, рух оксиди – 20,0 мг; ёрдамчи моддалар: полиетиленоксид асоси: (макрогол 1500 – 95%), макрогол 400 – 5%) – 2,60 г гача вазнли суппозиторий олингунча.

Препаратнинг савдо номи:

Анестезол®

Фармакалогик гуруҳи:

Геморройни даволаш воситаси.

Дори шакли:

ректал суппозиторийлар

Сариқ ёки яшилроқ-сариқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторий.

Геморройни даволаш воситаси.

C05AD03.

Геморрой, орқа йўлининг ёриқлари.

Ректал, ичак тозаловчи хўқна ёки ўз-ўзидан бўшалганидан кейин. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 суппозиторийдан суткада 1-2 марта.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, болалар (12 ёшгача).

Анестезол® препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин, агар она учун потенциал фойда, бола ёки ҳомила учун хавфдан юқори бўлганида қўлланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Рецепциз

Ректал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. Икки контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.