Андрокур® Депо билан даволаш вақтида жигар, буйрак усти бези фаолиятини баҳолашни ва периферик қон текширишларини мунтазам ўтказиш керак.
Ципротерон ацетатини 200-300 мг дан ҳар куни қабул қилаётган пациентларда, гепатотокциклик ҳолатлари, шу жумладан сариқлик, гепатит ва баъзан ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги ҳоллари аниқланган.
Бу ҳолатларнинг қўпчилиги простата безининг карциномаси бўлган эркакларда қайд этилган.
Препаратнинг токциклиги дозага боғлиқ ва одатда даволаш бошланганидан кейин бир неча ой ўтгач ривожланади.
Даволашни бошлаш олдидан ва гепатотокцикликнинг хар қандай симптомлари ёки белгилари пайдо бўлганида жигарнинг фаолиятини текширувини ўтказиш лозим.
Гепатотокциклик тасдиқланганида, агар фақат гепатотокциклик бошқа сабаблар, масалан, метастатик жараён билан боғлиқ бўлмаса, ципротерон ацетати билан даволашни бекор қилиш тавсия этилади.
Юқоридаги ҳолатда даволашни фақат, агар кутилаётган ижобий самара хавфдан устун бўлган ҳолдагина давом эттириш керак.
Кам ҳолларда жинсий гормонларни (уларга шунингдек Андрокур® Депо препаратининг фаол компоненти ҳам киради) қабул қилинганидан кейин жигарнинг хавфсиз ва янада камроқ ҳолларда, айрим ҳолларда ҳаёт учун хавфли бўлган қорин ички қон кетишларига олиб келиши мумкин бўлган хавфли ўсмалари аниқланган.
Қориннинг юқори қисмидаги ўткир оғриққа, жигарни катталашишига шикоятлар бўлганида ёки ўткир қорин ички қон кетиши белгилари бўлганида, дифференциал диагнозни жигарнинг бўлиши мумкин бўлган ўсмасини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш керак.
Андрокур® Депо препарати қўлланганда анемияни ривожланиши ҳақида хабар берилган, шунинг учун Андрокур® Депо препарати билан даволаш жараёнида қизил қон таначалари сонини мунтазам назорат қилиб туриш лозим.
Қандли диабети билан хасталанган пациентлар синчков тиббий кузатувга муҳтождирлар.
Андрокур® Депо препарати билан даволанишда қабул қилинадиган антидиабетик препаратлар ёки инсулиннинг миқдорларини ўзгартириш зарурати туғилиши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Кўпинча Андрокур® Депо препаратининг юқори дозалари билан даволашда нафасни тезлашиши юз бериши мумкин.
Бунга ўхшаш ҳолларда дифференциал диагнозни ўтказишда, гипокапния ва компенсатор нафас алкалози билан кечувчи прогестерон ва синтетик гестагенларнинг нафасга маълум бўлган рағбатлантирувчи таъсирини эътиборга олиш керак.
Бу симптомокомплексда махсус даволаш талаб қилинмайди.
Андрокур® Депо препаратини қабул қилган пациентларда, гарчи сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган бўлсада, тромбоэмболик ҳолатларни пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган.
Артериялар ва веналарнинг олдиндан тромботик/тромбоэмболик касалликлари (масалан, чуқур веналарнинг тромбози, ўпка артериясининг эмболияси, миокард инфаркти), анамнезида бош мияда қон айланишини бузилишлари бўлган пациентларда ёки хавфли ўсма касалликларининг кечки босқичларида тромбоэмболик асоратларни пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади.
Даволаниш жараёнида шунингдек буйрак усти бези пўстлоғининг фаолиятини мунтазам назорат қилиб туриш керак, чунки клиника олди маълумотлари асосида, препаратнинг юқори дозаларда кортикоидсимон самараси туфайли буйрак усти бези фаолиятини сусайиши тахмин қилинади.
Жинсий етилиш тугагунга қадар препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки препаратни бўйга, шунингдек хали барқарорлашмаган эндокрин тизимига нохуш таъсир эҳтимолини инкор этиб бўлмайди.
Сексуал бузилишлардаги юқори жинсий майли бўлган беморларни Андрокур® Депо препарати билан даволашда, алкоголни қабул қилиш препаратнинг таъсирини пасайишига олиб келиши мумкин.
Анамнезида тромбоэмболик синдроми билан кечувчи операция қилиб бўлмайдиган простата бези карциномаси бўлган пациентларга, шунингдек ўроқсимон хужайрали анемия ёки қон томир ўзгаришлари билан кечувчи қандли диабетнинг оғир шаклларида Андрокур® Депо препаратини буюришдан олдин, ҳар бир индивидуал ҳолатда даволашдан кутилаётган фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавф нисбатини синчков баҳолаш лозим.
Андрокур® Депо препарати билан даволаш даврида ательени ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препаратни қабул қилиш бу кўрсаткичларни ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
Препаратни қон томирига юборишдан сақланиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.