Анасеп rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: метронидазол бензоати 10 мг метронидазолга эквивалент; ёрдамчи моддалар: хлоргексидин глюконат эритмаси, карбомер, пропиленгликол, глицерол, натрий сахарини, ментол, изопропил спирти, чиннигул мойи, диетаноламин, бензил спирти, цетамакрогол – 1000, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метронидазол

Препаратнинг савдо номи:

Анасеп

Фармакалогик гуруҳи:

Стоматологияда қўлланадиган восита.

Дори шакли:

гел

, полиламинадланган тубаларга тўлдирилган ним тиниқ гел.

Стоматологияда қўлланадиган восита.

A01AB17

Гел қўлланганидан кейин сўрилиши минимал даражада. Қон плазмасида препаратнинг фақат жуда оз миқдори аниқланади.

Пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ўткир ва сурункали гингивит;ўткир ва сурункали пародонтит;ўсмирлар пародонтити;гингивит билан асоратланган пародонтоз;афтоз стоматит;оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини протезларни тақиб юриш оқибатида яллиғланиши;постекстракцион алвеолит (тиш олиб ташлангандан кейин тиш ўрнини яллиғланиши);периодонтит, периодонтал абсцесс (мажмуавий даволаш таркибида);инфекцион характерга эга бўлган тиш оғриғида қўлланади;оғиз бўшлиғидаги бадбўй ҳидни бартараф этади;тишлардаги карашни бартараф қилади.

Маҳаллий, фақат стоматологик қўллаш учун мўлжалланган. Бир тишни ўраб турувчи микрофильмк соҳага суртиладиган доза нўхатдек ўлчамга эга томчини ташкил этади. Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга микрофильмкни яллиғланишида (гингивит) гел микрофильмк соҳасига кунга 2 марта қўйилади, гелни ювиб ташлаш тавсия этилмайди. Гел қўйилгандан кейин 30 минут давомида суюқлик ичиш ва овқатланишдан сақланиш керак. Даволаш курсининг давомийлиги ўртача 7-10 кунни ташкил этади. Пародонтитда тиш тошлари олиб ташлангандан кейин пародонтал чўнтаклар гел билан ишлов берилади ва микрофильмк соҳасига гел билан аппликация қилинади. Экспозиция вақти – 30 минутни ташкил қилади. Муолажалар сони касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Кейинчалик гелни кунига 2 марта 7-10 кун давомида, микрофильмк соҳасига қўйиб, гел аппликациясини пациентнинг ўзи мустақил бажариши мумкин. Афтоз стоматитда гел оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланган соҳасига кунига икки марта 7-10 кун давомида қўйилади. Сурункали гингивит ва пародонтитни зўрайишини олдини олиш учун гел микрофильмк соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади. Профилактик даволаш курси йилига 2-3 марта ўтказилади. Тиш олиб ташлангандан кейин постекстракцион алвеолитни олдини олиш учун тиш ўрни гел билан ишлов берилади, сўнгра гел амбулатор равишда кунига 2-3 марта 7-10 кун давомида қўлланади.

Гел маҳаллий қўлланганида тизимли ножўя кўринишларни ривожланиши хавфи кам, аммо баъзида: бош оғриғи, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми) кузатилиши мумкин.

Метронидазол, хлоргексидин, шунингдек нитроимидазол ҳосилаларини индивидуал ўзлаштира олмасликда. Дори воситасининг таркибига кирувчи ҳар қандай компонентини ўзлаштира олмасликда. 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Тавсия этилган дозаларда маҳаллий қўлланганида гелни бошқа дори воситалари билан тизимли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Гелни қўллаш тишларни гигиеник тозалаш ўрнини босмайди, шунинг учун даволаш курси давомида тишларни тозалаш давом эттирилиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларга препаратни буюриш тавсия этилмайди. Лактация даврида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Салқин ва қоронғи жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Маҳаллий қўлланганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам.

Рецепциз

20 г полиламинланган тубада. 5 г саше/ тубада.

3 йил.