Ҳавфсизлик профилини резюмеси Рамиприлнинг ҳавфсизлик профили доимий қуруқ йўтал ва гипертония билан боғлиқ бўлган реакцияларни ўз ичига олади.
Жиддий ножўя реакцияларга ангионевротик шиш, гиперкалиемия, буйрак ёки жигар етишмовчилиги, панкреатит, оғир тери реакциялари ва нейтропения/агранулоцитоз киради.
Рамиприл билан даволашда пайдо бўладиган ножўя самаралар аъзолар тизими бўйича мувофиқ гуруҳлар ва пайдо бўлишини тез-тезлигига қараб таснифланади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан ≤ 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан ≤ 1/100 гача), кам (≥ 1/10000 дан ≤ 1/1000 гача), жуда кам (≤ 1/10000), номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).
Ҳар бир гуруҳ чегарасида препаратнинг ножўя самаралари аҳамиятини камайиши тартибида берилган.
Юрак-томир тизими томонидан бузилишлар -тез-тез эмас: миокардиал ишемия, стенокардия ёки миокард инфаркти, тахикардия, аритмия, юрак уришини ҳис қилиш, периферик шишларни ҳам қўшиб.
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар -тез-тез эмас: эозинофилия; -кам: лейкоцитлар (нейтропения ва агранулоцитозни ҳам қўшиб), эритроцитлар, гемоглобин, тромбоцитлар миқдорини пасайиши; -номаълум: суяк кўмигини етишмовчилиги, панцитопения, гемолитик анемия.
Эндокрин тизими томонидан бузилишлар -тез-тезлиги номаълум: антидиуретик гормонни ноадекват секрецияси синдроми (СНС АДГ).
Марказий нерв тизими томонидан бузилишлар -тез-тез:бош оғриғи, бош айланиши; -тез-тез эмас: вертиго, парестезия, агвезия,дисгвезия; -кам: тремор, мувозанатни бузилиши; -номаълум: церебрал ишемия, ишемик импульс, транзитор ишемик ҳужум, кўникмаларни психомотор бузилиши, ачишиш ҳисси, паросмияни ҳам қўшиб.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар -тез-тез эмас: кўришни бузилишлари, кўришни ноаниқлигини ҳам қўшиб; -кам: конъюнктивит.
Эшитиш аъзоси томонидан ва лабиринт бузилишлар -кам: эшитишни бузилиши, қулоқларда жаранглаш.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар -тез-тез: қуруқ жарангли йўтал, бронхит, синусит, ҳансираш; -номаълум: бронхоспазм, астма, бурунни битишини ҳам қўшиб.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар -тез-тез: меъда-ичак яллиғланиши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, қоринда дискомфорт, диарея, кўнгил айниши, қусиш; -тез-тез эмас: панкреатит, панкреатик ферментларнинг даражасини ошиши, ингичка ичакни ангионевротик шиши, қориннинг юқори қисмида оғриқ, гастрит, қабзият, оғизни қуришини ҳам қўшиб; -кам: глоссит; -номаълум: афтоз стоматит.