оқдан деярли оқ ранглигача бўлган гигроскопик кукун.
антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)
J01CA01
Ампициллин организмнинг кўп аъзо ва тўқималарига тақсимланади.
Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, Гематоэнцефалик тўсиқ (ГEТ) орқали ёмон ўтади.
Мия қобиғини яллиғланишида ГEТ ўтувчанлиги кескин ошади.
Ампициллиннинг 30% жигарда метаболизмга учрайди.
Сийдик ва сафро билан чиқарилади.
Ампициллинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекционяллиғланиш касалликлари: шу жумладан қулоқ, томоқ, бурун инфекциялари, одонтоген инфекциялар, бронх-ўпка инфекциялари, сийдик таносил йўлларининг ўткир ва сурункали инфекциялари, МИЙ нинг инфекциялари (шунингдек салмонеллез, холецистит), гинекологик инфекциялар, менингит, эндокардит, септицемия, сепсис, ревматизм, сарамас, қизилча, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида қўлланилади.
Дозалаш тартиби касалликни кечиш оғирлигига, инфекция жойи ва қўзғатувчининг сезувчанлигига қараб, шахсий равишда белгиланади.
Мушак ичига ва вена ичига юбориш учун катталар учун бир марталик доза 0,250,5 г ни; суткалик доза 13 г ни ташкил қилади.
Оғир инфекцияларда суткалик доза 10 г ва ундан ортиққа оширилиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқларга препаратни суткада 100 мг/кг дозада, бошқа ёшдаги болаларга 50 мг/кг дозада буюрилади.
Инфекцион касалликни оғир кечишида кўрсатилган дозалар икки баробар оширилиши мумкин.
Суткалик доза 46 соатлик интервал билан 46 марта юборилади.
Мушак ичига юбориш учун эритма флакон ичидаги моддага 2 мл инекция учун стерил сув қўшиб, эх темпоре тайёрланади.
Даволаш давомийлиги 714 кун ва ундан кўпроқни ташкил қилади.
Вена ичига оқим билан юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси (2 г дан кўп бўлмаган) инекция учун стерил сув ёки натрий хлориди изотоник эритмасининг 510 мл да эритилади ва 35 минут давомида секин юборилади (1-2 г 10-15 минут давомида юборилади).
2 г дан ортиқ бир марталик дозада, препарат вена ичига томчилаб юборилади.
Вена ичига томчили юбориш учун препаратнинг бир марталик дозасини (24 г) кўп бўлмаган ҳажмдаги (мувофиқ равишда 7,515,0 мл) инекция учун стерил сувда эритилади, кейин антибиотикнинг олинган эритмаси 125250 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасига ёки 510% ли глюкоза эритмасига қўшилади ва минутига 6080 томчи тезликда юборилади.
Болаларга томчилаб юборилганида эритувчи сифатида 510% ли глюкоза эритмаси (ёшга қараб 3050 мл) қўлланилади.
Эритмаларни тайёрланиши биланоқ дарҳол қўлланилади.
Аллергик реакциялар: эшакеми, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда иситма, бўғинларда оғриқ, эозинофилия; жуда кам ҳолларда анафилактик шок бўлиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш.
Кимётерапевтик таъсирига асосланган самаралари: C.
диффиcале чақирган оғиз бўшлиғининг кандидози, вагинал кандидоз, ичак дисбактериози, колит бўлиши мумкин.
Инфекцион мононуклеоз, лимфолейкоз, ампициллинга ёки бошқа пенициллинларга юқори сезувчанлик, жигар фаолиятини бузилишида қўллаш мумкин эмас.
Ампициллинни бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, циклосерин, ванкомицин, рифампицин) билан бир вақтда қўлланганда синергизм; бактериостатик антибиотиклар (шу жумладан макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сулфаниламидлар) билан бир вақтда қўлланганда антагонизм намоён бўлади.
Ампициллин ичак микрофлорасини сусайтириб, билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади, К витаминининг синтезини ва протромбин индексни пасайтиради.
Ампициллин, метаболизми жараёнида парааминобензой кислотаси (ПАБК) ҳосил бўлувчи дори воситаларининг таъсирини камайтиради.
Пробенецид, диуретиклар, аллапуринол, оксифенбутазон, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши воситалар ампициллиннинг буйрак найчалари орқали секрециясини камайтиради, бу унинг қондаги концентрациясини оширади.
Антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари, аминогликозидлар ампициллини сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради, аскорбин кислотаси эса оширади.
Ампициллин ичга қабул қилиш учун контрацептивларнинг самарасини камайтиради.
Ампициллин билан даволаш жараёнида буйрак фаолиятини, жигар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга креатинин клиренси (КК) нинг кўрсаткичларига мос равишда дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда юқори дозаларда қўлланганида марказий нерв тизими (МНТ) га токсик таъсир бўлиши мумкин.
Бактеримияси (сепсис) бўлган беморларда ампициллин қўлланганида бактериолиз реакцияси (ЯришГерксгеймер реакцияси) бўлиши мумкин.
Препарат қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепт бўйича
Резина тиқин ва алюмин қопқоқли рангсиз тиниқ шиша флакон.
10 ёки 50 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга иккиламчи ўрамда чиқарилади.