Ампициллина тригидратрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ампициллин (ампициллин тригидрати ҳолида) – 250 мг; ёрдамчи моддалар: калций стеарати, талк, картошка крахмали.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ампициллин (ампиcиллин)

Препаратнинг савдо номи:

Ампициллина тригидрат

Фармакалогик гуруҳи:

Бета–лактам антибиотиклар–пенициллинлар. Кенг таъсир доирасига эга пенициллинлар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, яссицилиндрик, риска ва фаскали таблеткалар.

Бета–лактам антибиотиклар–пенициллинлар. Кенг таъсир доирасига эга пенициллинлар.

J01CA01.

Сезгир қўзғатувчилар чақирган бактериал инфекциялар; ЛОР-аъзолари инфекциялари, бронхит, пневмония,  сийдик чикариш йўлларининг инфекциялари,  гонорея, гинекологик инфекциялар, септицемия, перитонит, эндокардит, менингит, қорин тифи, МИЙ инфекциялари.

Ичга, овқатдан 0,5-1 соат олдин буюрилади.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: Ўта юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш зарур. Кам ҳолларда тери тошмаси, қичишиш ва эшакеми пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган. Ушбу реакцияларни пайдо бўлиш эҳтимоли инфекцион мононуклеоз ва келиб чиқиши лимфоид бўлган ўткир ва сурункали лейкемияли пациентларда юқори бўлади. Шунингдек пурпурани вужудга келиши ҳақида хабарлар келтирилган. Кам ҳолларда кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва эпидермал некролиз ҳақида хабарлар бор. Кам ҳолларда анафилактик реакциялар келиб чиққан. Сийдик-жинсий тизими томонидан: кам ҳолларда интерстициал нефрит пайдо бўлиши мумкин. МИЙ аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея пайдо бўлиши мумкин. Кам ҳолларда сохтамембраноз ва геморрагик колитни пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган. Гепатобилиар тизими томонидан: гепатит, холестатик сариқлик пайдо бўлиши ҳақида кам хабарлар бор. “Жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ўртача ошиши кузатилиши мумкин. Лаборатория кўрсаткичлари: лейкопения, тромбоцитопения ва гемолитик анемия, қон кетиши вақтини ва протромбин вақтини ошиши хақида хабарлар берилган. Юқорида келтирилган ножўя реакциялар ёки ушбу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар келиб чиқиши ҳолатларида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа пенициллинларга, цефалоспоринларга, карбапенемларга), инфекцион мононуклеоз, лимфолейкоз, жигар етишмовчилиги, анамнезидаги меъда-ичак касалликлари (айниқса антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ бўлган колит), лактация даври, 6 ёшгача бўлган болалар. Эҳтиёткорлик билан: бронхиал астма, тошмали иситма ва бошқа аллергик касалликлар, буйрак етишмовчилиги, анамнездаги қон кетишлар, ҳомиладорлик даври.

Аминогликозидлар билан фармацевтик номутаносиб. Антацидлар, глюкозамин, сурги дори воситалари, овқат ва аминогликозидлар (энтерал қабул қилганда) сўрилишни секинлаштиради ва пасайтиради; аскорбин кислотаси сўрилишни оширади. Бактерицид антабиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, циклосерин, ванкомицин, рифампицин) синергик таъсир кўрсатади; бактериостатик дори воситалари (макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сулфаниламидлар) – антагонистик таъсир кўрсатади. Билвосита антикоагулянтлар (ичак микрофлорасини сусайтириб, К витаминининг синтезини ва протромбин индексини пасайтиради) самарани оширади, эстероген сақловчи перорал контрацептивларининг (контрацепциянинг қўшимча усулларини ишлатиш керак), этинилестрадиолнинг самарадорлигини камайтиради (бундай ҳолда “ёриб ўтиш” қон кетишларининг ривожланишини хавфи ошади). Диуретиклар, аллопуринол, оксифенбутазон, фенилбутазон, юқори зичликка эга қуйимолекуляр полисахаридлар ва найчалар секрециясини блокловчи бошқа дори воситалари плазмада ампициллиннинг концентрациясини оширади (найчалар секрециясини пасайтириши ҳисобига). Аллопуринол тери тошмасининг ривожланишини хавфини оширади. Метотрексатнинг клиренсини камайтиради ва токциклигини оширади. Дигоксинни сўрилишини кучайтиради.

Даволашни бошлашдан олдин пациентдан бета-лактам антибиотикларига ўта юқори сезувчанлик реакциялари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Бета-лактам антибиотикларини қабул қилган пациентларда ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари ҳолатлари, баъзи ҳолларда ўлим ҳолати (анафилакция ҳолатлари) аниқланган. Кўпинча парентерал дори шаклини қўллангандан сўнг анафилакция ҳолатларини учрашига қарамай, перорал дори шаклини қабул қилгандан кейин ҳам анафилакцияни келиб чиқиши ҳолатлари ҳақида хабарлар мавжуд. Ушбу реакциялар анамнезида бета-лактам антибиотикларига ўта юқори сезувчанлик бўлган пациентларда кўпроқ учрайди. Инфекцион мононуклеоз ва/ёки келиб чиқиши лимфоид характердаги ўткир ёки сурункали лейкемияга шубҳа бўлганда дори воситасини қабул қилишдан сақланиш лозим. Тери тошмасини пайдо бўлиш ҳолатлари дори воситасини қабул қилгандан кейин ушбу ҳолатлар билан бирга ривожланган. Ампициллин тригидрати узоқ муддат қабул қилинганида дори воситасига сезгир бўлмаган микрофлорани ўсиши ҳисобига суперинфекция ривожланиши мумкин, бу антибактериал даволашни мувофиқ ўзгартиришни талаб этади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш лозим. Курсли даволашда қон яратиш аъзолари, жигар ва буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак. Сепсиси бўлган беморларга буюрилганида бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин. Курслик даволаш фонида енгил диареяни даволашда ичакнинг перисталтикасини пасайтирувчи диареяга қарши дори воситаларни қўллашга йўл қўймаслик керак; каолин- ёки аттапулгит сақловчи диареяга қарши дори воситаларини ишлатиш мумкин, препаратни бекор қилиш кўрсатилган. Оғир диареяда шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволашни касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан кейин албатта яна 48-72 соат давомида давом этиши керак. Болалар. Ампициллининг  ушбу дори шаклини 6 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди. Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланилиши. Лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатда ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин. Автотранспортни ва бошқа юқори хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Автотранспортни ҳайдаш ва юқори концентрацияли эътиборни талаб этадиган фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: марказий нерв тизимига токсик таъсири кўринишда намоён бўлади (айниқса, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда), кўнгил айниши, қусиш, диарея, сув-электролит мувозанатини бузилиши (қусиш ва диареянинг оқибатида). Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги воситалари, сув-электролит мувозанатини тутиб туриш учун дори воситалари ва симптоматик даволаш. Гемодиализ ёрдамида чиқарилади.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир ёки икки контур ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида. Стационарлар учун ўрам: 240 контур уяли ўрам, мувофиқ миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан гуруҳ қутисига жойланади.

3 йил.