Ампиоксинрецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: ампициллин натрий (стерил ампициллин натрийли тузи) (ампициллинга қайта ҳисобланганда) – 333,5 мг; оксациллин натрий (стерил оксациллин натрийли тузи) (оксациллинга қайта ҳисобланганда) – 166,5 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ампициллин ва оксациллин.

Препаратнинг савдо номи:

Ампиоксин

Фармакалогик гуруҳи:

мажмуавий яримсинтетик антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)

Дори шакли:

мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Сарғиш тусли оқ рангли кукун. Гигроскопик.

мажмуавий яримсинтетик антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)

J01CR50.

Қонда иккала антибиотикнинг максимал концентрацияга эришиш вақти (Цмах) мушак ичига юборишдан кейин 0,5-1 соат. Иккала антибиотиклар буйрак орқали, қисман сафро билан чиқарилади. Такрорий юборишларда тўпланмайди.

Сезгир қўзғатувчилар чақирган бактериал инфекциялар: синусит, тонзиллит, ўрта отит; бронхит, пневмония; холангит, холецистит; пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, гонорея, цервицит; тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар ва бошқалар. Жарроҳлик аралашувларида операциядан кейинги асоратларни олдини олиш (шу жумладан, иммун танқислиги фонида), янги туғилган чақалоқлардаги инфекциялар (ҳомила атрофидаги суюқликни инфекцияланиши; янги туғилган чақалоқларда реанимацион чораларни талаб қилувчи нафас бузилишлари). Оғир кечувчи инфекциялар (сепсис, эндокардит, менингит, туғруқдан кейинги инфекция).

Мушак ичига қўлланади. Қуйида кўрсатилган препаратнинг дозалари ампициллин ва оксациллиннинг (натрийли тузи) 2:1 ўзгармас нисбатидаги (яъни қуйида кўрсатилган дозалашда 0,5 г препарат 333,5 мг ампициллин + 166,5 мг оксациллин йиғиндисига тенг) дозасининг йиғиндиси ҳисобланади. Катталар ва 14 ёшдан ошган болалар учун суткалик доза – 3-6 г; янги туғилган, чала туғилган чақалоқ ва 1 ёшгача бўлган болалар учун – суткада 100-200 мг/кг; 1-6 ёш – суткада 100 мг/кг; 7-14 ёш – суткада 100 мг/кг. Суткалик дозани 6-8 соатлик интервал билан 3-4 марта қабул қилишда юборилади. Зарурати бўлганида кўрсатилган дозалар 1,5-2 марта оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғир даражасига боғлиқ (5-10 кундан 2-3 ҳафтагача, сурункали жараёнларда эса – бир неча ойлар давомида). Мушак ичига юбориш учун флакон ичидагиси (133,4 мг+66,6 мг ёки 333,5 мг+166,5 мг) мувофиқ 2 мл ёки 5 мл инекция учун сувда эритилади. Эритма тайёрланганидан кейин дарҳол ишлатилади.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери гиперемияси, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; иситма, артралгия, эозинофилия, айрим ҳолларда анафилактик шок; суперинфекция; дисбактериоз, таъмни бузилиши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, кам сохтамембраноз энтероколит; лейкопения, нейтропения, анемия. Юбориш жойида инфилтрат, оғриқ. Анафилактик шок белгилари пайдо бўлишида беморни ушбу ҳолатдан чиқариш учун шошилинч чоралар кўрилиши керак: эпинефрин, КГС (гидрокортизон ёки преднизолон) ва антигистамин воситаларни юбориш, зарурати бўлганида ўпканинг сунъий вельветяцияси амалга оширилади.

Ўта юқори сезувчанлик, инфекцион мононуклеоз, лимфолейкоз. Эҳтиёткорлик билан Пенициллинларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган оналардан туғилган болалар.

Антацидлар, глюкозамин, сурги воситалар, овқат, аминогликозидлар (энтерал буюришда) сўрилишни секинлаштиради ва пасайтиради; аскорбин кислотаси сўрилишни оширади. Бактерицид антибиотиклар (шу жумладан, аминогликозидлар, цефалоспоринлар, ванкомицин, рифампицин) синергик таъсир кўрсатади; бактериостатик препаратлар (макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сулфаниламидлар) – антагонистик таъсир кўрсатади. Билвосита антикоагулянтларнинг (ичак микрофлорасини сусайтириб, К витаминини синтезини ва протромбин индексини пасайтиради) самарадорлигини оширади; перорал контрацептивлар, метаболизми жараёнида парааминобензой кислотаси ҳосил бўладиган дори воситалари самарадорлигини камайтиради, этинилестрадиол – “шиддатли” қон кетишни ривожланиш хавфи пайдо бўлади. Диуретиклар, аллопуринол, каналчалар секрециясини блокаторлари, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва каналчалар секрециясини блокловчи бошқа дори воситалари плазмада препаратнинг концентрациясини оширади, бу токсик таъсирини ривожланиш хавфини оширади. Аллопуринол терида тошма ривожланиши хавфини оширади.

Курсли даволашда қон яратиш аъзолари, жигар ва буйрак фаолияти ҳолатини назорат қилиш керак. Суперинфекция ривожланиши эҳтимоли (унга сезувчан бўлмаган микрофлорани ўсиши сабабли) антибактериал даволашни мувофиқ ўзгартиришни талаб қилади. Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда цефалоспорин антибиотиклари билан кесишган аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда юқори дозаларда қўллашда МНТга токсик таъсири бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даври Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақатгина она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Препарат она сути билан чиқарилади, шунинг учун эмизиш даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Шифокор рецепти бўйича

333,5 мг+166,5 мг дан мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун 333,5 мг+166,5 мг дан 10 мл сиғимли флаконларда. 50 флакон 1-5 рус ва ўзбек (давлат) тилидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан стационарга етказиш учун картон қутига жойланади.

2 йил.