Ампиокс РНПрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 125мг ампициллин (ампициллин тригидрати кўринишида), 125 мг оксациллин (оксациллин натрий тузи кўринишида), ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, талк, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ампициллин, оксациллин.

Препаратнинг савдо номи:

Ампиокс-РНП

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи)

Дори шакли:

капсулалар

цилиндр шаклли, охирлари яримсферик, бир хил, силлиқ, ялтироқ юзали капсулалар. Капсула рақами – 1. Корпусининг ранги – сариқ ва қопқоқчаси – кўк ёки корпусининг ранги – сариқ ва қопқоқчаси – қизил ёки корпусининг ранги – оқ ва қопқоқчаси – қизил. Капсула ичидагиси: оқ. ёки оч-сариқ рангли, аччиқ таъмли кукун ва гранулалар.

антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи)

J01CR50.

Ампициллин ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, меъданинг кислотали муҳитида ўзгармайди. Кўпгина аъзо ва тўқималарда тақсимланади. Йўлдош орқали ўтади, ГEБ орқали ёмон ўтади. Мия қобиқлари яллиғланишида ГEБ ўтказувчанлик ампициллин учун кескин ортади. 30% ампициллин жигарда метаболизмга учрайди. Сийдик ва сафро билан чиқарилади. Оксациллин ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларида сўрилади. Меъданинг кислотали муҳитида фаоллигини сақлаб қолади. Овқат қабул қилиш оксациллин сўрилишини камайтиради. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш 93% ни ташкил қилади. Тахминан 20-30% сийдик орқали тез чиқарилади, шунингдек сафро орқали чиқарилади.

Сезгир микрофлора чақирган бактериал инфекциялар: синусит, тонзиллит, ўрта отит; бронхит, пневмония; холангит, холецистит; пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, гонорея, цервицит, тери ва юмшоқ тўқима инфекциялари, сарамас, импетиго, иккиламчи инфицирланган дерматозлар, дизентерия, салмонеллез, салмонелла ташувчи, жарроҳлик аралашувларидаги операциядан кейинги асоратларни (шу жумладан иммунтанқислик фонида) олдини олишда, чақалоқлар инфекциясида, оғир кечадиган инфекцияларда (сепсис, эндокардит, менингит, туғруқдан кейинги инфекциялар) қўлланилади.

Ичга, капсулани бутунлигича сув билан ичилади. Катталар ва 14 ёшдан катта болалар учун бир маротабалик доза 0,25-0,5 г, суткалик – 2 г. 3-7 ёшдаги болалар – суткада 50 мг/кг, 7-14 ёшдагилар – суткада – 100 мг/кг. Даволаш давомийлиги – 5-7 кундан 2 ҳафтагача. Суткалик доза 4-6 қабулга бўлинади.

Аллергик реакциялар: эшакеми, терини қизариши, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; иситмалаш, артралгия, эозинофилия, анафилактик шок, суперинфекция, дисбактериоз, таъм билишни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, псевдомембраноз энтероколит, лейкопения, нейтропения, анемия кузатилиши мумкин.

Препарат компонентларига ўта юқори сезувчанликда, инфекцион мононуклеазда, лимфолейкозда, 3 ёшгача бўлган болаларда (кичкина болаларда капсула кўринишидаги препаратни тўғри дозалаш мумкин эмаслиги сабабли) қўлланилмайди.

Антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари, овқат, аминогликозидлар сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради; аскорбин кислотаси – сўрилишини оширади. Бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, циклосерин, ванкомицин, рифампицин) – синергик таъсир; бактериостатик препаратлар (макролидлар хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сулфаниламидлар) антагонистик таъсир кўрсатади. Билвосита антикоагулянтлар самарасини оширади (ичак микрофлорасини сусайтириб, К витаминининг синтезини ва протромбин кўрсаткичини камайтиради); перорал контрацептив дори воситалари самарасини камайтиради, метаболизм жараёнида ПАБК ҳосил бўлади. Этинилестрадиол – қон кетиши ривожланиш хавфи. Диуретиклар, аллопуринол, фенилбутазон, ностероид яллиғланишига қарши препаратлар пробенецид – найчалар секрециясини камайтириб, препаратни қон плазмасидаги концентрациясини оширади, бу эса токсик таъсир ривожланиши хавфини оширади. Аллопуринол тери тошмасини ривожланиши хавфини оширади.

Курсий даволашда қон ҳосил қилиш аъзолари, жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш зарур. Суперинфекцияни ривожланиши (препаратга сезгир бўлмаган микрофлорани ўсиши ҳисобига) шунга мувофиқ равишда антибактериал даволашни ўзгартиришни талаб қилади. Пенциллинларга юқори сезувчанлиги бўлган касалларда, цефалоспорин антибиотикларига қарама-қарши аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Ҳомиладорликда кўрсатмага мувофиқ қўллаш мумкин. Она сути билан кичик концентрацияда чиқади, шунинг учун эмизикли даврида препарат қўллашда эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган касалларда юқори дозаларни қўллаш, марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25°С бўлган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари келтирилмаган. Анафилактик шок белгилари пайдо бўлганда касални ушбу ҳолатдан чиқаришнинг тезкор чораларини кўриш керак: адреналинни (эпинефрин) юбориш, глюкокортикостероидлар (гидрокортизон ёки преднизолон) ва антигистамин воситаларни юбориш, зарур бўлганида ўпкани сунъий вельветяция қилиш керак.

Рецепт бўйича

Капсулалар 250 мг дан №10 контур уяли ўрамда. 1 ёки 10 контур уяли ўрамларни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.