Амокциклаврецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: амоксициллин ва клавуланат кислотаси; Амокциклав 1000 мг, 200 мг: ҳар бир флакон натрийли тузи шаклида 1000 мг амоксициллин ва калийли тузи шаклида 200 мг клавуланат кислотаси сақлайди. Нисбати 5:1 ни ташкил қилади. ёрдамчи моддалар: мавжуд эмас.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амоксициллин, клавуланат кислотаси (амохиcиллин, cлавуланиc аcид)

Препаратнинг савдо номи:

Амокциклав

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар; пенициллинларни бета-лактамаза ингибиторлари билан мажмуаси.

Дори шакли:

инекцион эритма тайёрлаш учун кукун

оқдан сарғиш ранглигача бўлган кукун.

тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар; пенициллинларни бета-лактамаза ингибиторлари билан мажмуаси.

J01CR02.

Соғлом кўнгиллиларга амоксициллин/клавуланат кислотасини 500 мг/100 мг ёки              1000 мг/200 мг дозаларда вена ичига болюс равишда юборилганида, зардобда ўртача максимал концентрацияси мувофиқ равишда амоксициллин учун 32,2 ва 105,4 мкг/мл ни ва клавуланат кислотаси учун 10,5 ва 28,5 мкг/мл ни ташкил қилган. Т1/2 кўрсаткичлари мувофиқ равишда амоксициллин учун 1,07 ва 0,9 соатни ва клавуланат кислотаси учун     1,12 ва 0,9 соатни ташкил қилган. АУC қиймати мувофиқ равишда амоксициллин учун 25,5 ва 76,3 соат мг/л ва клавуланат кислотаси учун 9,2 ва 27,9 соат мг/л ни ташкил қилган. Сийдик билан чиқарилиши эса (%, 0 соатдан 6 соатгача) мувофиқ равишда амоксициллин учун 66,5 ва 77,4 ни ва клавуланат кислотаси учун 46,0 ва 63,8 ни ташкил қилган. Қон плазмасидаги клавуланат кислотасининг умумий миқдорини тахминан 25% ва амоксициллиннинг умумий миқдорини тахминан 18% оқсиллар билан боғланган ҳолда бўлади. Тахминий тақсимланиш ҳажми амоксициллин учун тахминан 0,3-0,4 л/кг ва клавуланат кислотаси учун тахминан 0,2 л/кг ни ташкил қилади. Вена ичига юборилганидан сўнг амоксициллин ва клавуланат кислотаси қовуқ, қорин девори тўқималари, тери, ёғ тўқимаси, мушак тўқималари, синовиал ва перитонеал суюқликларда, сафро ва йирингда аниқланади. Амоксициллин орқа мия суюқлигига етарли даражада кирмайди. Клиник олди тадқиқотларида ҳар иккала фаол моддаларнинг ҳосилаларини аҳамиятли даражада тутилиши хусусида ҳеч қандай далиллар олинмаган. Амоксициллин кўпчилик пенициллинлар каби кўкрак сутига ўтади. Клавуланат кислотасининг жуда оз миқдори ҳам кўкрак сутида аниқланади (“Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг). Амоксициллин дастлабки дозасининг максимум 10-25% га эквивалент бўлган ҳажмларда нофаол пеницил кислотаси шаклида сийдик билан қисман чиқарилади. Клавуланат кислотаси одам организмида жадал метаболизмга учрайди, сийдик ва ахлат билан, шунингдек нафас билан карбонат ангидриди ҳолида чиқарилади. Амоксициллин/клавуланат кислотасининг мажмуаси соғлом кўнгиллиларда ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан бир соат ва ўртача умумий клиренси тахминан 25 л/соат билан ифодаланади. Препарат 500/100 мг ёки 1000/200 мг дозаларда вена ичига болюс ҳолда бир марта юборилганидан сўнг амоксициллиннинг тахминан 60-70% ва клавулан кислотасининг тахминан 40-65% биринчи 6 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Турли тадқиқот натижаларига мувофиқ 24 соатлик давр давомида сийдик билан чиқарилиш даражаси амоксициллин учун 50-85% ва клавуланат кислотаси учун       27-60% ни ташкил қилади. Клавуланат кислотасининг максимал ҳажми препарат юборилганидан кейин биринчи 2 соат давомида чиқарилади. Ёш 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар, каттароқ ёшдаги болалар ва катталарда амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври бир хил. Жуда кичик ёшдаги болаларга (шу жумладан, чала туғилган чақалоқларга) ҳаётининг биринчи ҳафтасида буйраклар орқали чиқариш йўли етилмаганлиги сабабли препаратни кунига икки мартадан ортиқ юбориш мумкин эмас. Кекса ёшдаги шахсларда буйраклар функциясини пасайиш эҳтимоли ошганлиги сабабли, препаратнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш керак, шунингдек буйраклар функциясини мониторинг қилиш талаб қилиниши мумкин. Буйраклар функциясини бузилиши Амоксициллин/клавуланат кислотасининг плазмадан умумий клиренси буйраклар функциясини пасайишига пропорционал равишда пасаяди. Клиренсини пасайиши клавуланат кислотасига нисбатан амоксициллинда яққолроқ кечади, чунки амоксициллиннинг кўпроқ қисми буйраклар орқали чиқарилади. Шундай қилиб, буйрак етишмовчилигида ишлатиладиган дозалари клавуланат кислотасини адекват даражада тутиб туришда амоксициллинни ҳаддан ташқари кўп тўпланишига тўсқинлик қилиши керак (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг). Жигар етишмовчилиги Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади ва жигар функциясини мунтазам мониторинг талаб этилади.

Амокциклав катталар ва болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланади: оғир отоларингологик инфекциялар (масалан, мастоидит, перитонзилляр абсцесс, эпиглоттит, касалликнинг тизимли кўринишларини оғир белгилари бўлган синусит);сурункали бронхитни зўрайиши (мувофиқ равишда ташҳис қўйилганида);касалхонадан ташқари пневмония;цистит;пиелонефрит;тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, хусусан тери ости ёғ клетчаткасини яллиғланиши, ҳайвонлар тишлаши оқибатидаги жароҳатлар, тишларнинг тарқалган флегмонали оғир абсцесслари;суяк ва бўғимларнинг инфекциялари, хусусан остеомиелит;интраабдоминал инфекциялар;аёлларда жинсий аъзолар инфекциялари. Катта ёшдаги шахсларда йирик жарроҳлик аралашувлари, шу жумладан қуйидаги соҳаларда ўтказилган операциялар билан боғлиқ инфекцияларни олдини олиш: меъда-ичак йўллари;чаноқ бўшлиғи;бош ва бўйин;ўт чиқариш йўллари. Антибактериал препаратларни мувофиқ равишда қўллаш бўйича расмий қўлланмаларни ҳисобга олиш керак.

Агар дозаси алоҳида компонентининг миқдорига мос келиши кўрсатилмаган бўлса, дозалар амоксициллин/клавуланат кислотасининг миқдорини кўрсатади. Алоҳида инфекцияларни даволаш учун Амокциклавнинг дозасини танлаш қуйидаги омилларга асосланиши керак: тахмин қилинган қўзғатувчилар ва уларни антибактериал препаратларга сезувчанлиги;инфекциянинг оғирлиги ва жойлашиши;ёши, тана вазни ва буйраклар функцияси, кейинроқ кўрсатилган. Амокциклавнинг бошқа дори шаклларини (масалан, амоксициллиннинг юқорироқ дозалари ва/ёки амоксициллин/клавуланат кислотасининг бошқача нисбати) қўллаш мумкинлиги заруратга қараб кўриб чиқилади. Амокциклавни ушбу дори шакли қуйида келтирилган тавсияларга мувофиқ қўлланганида амоксициллиннинг умумий суткалик дозаси 3000 мг ва клавуланат кислотасиники 600 мг бўлишини таъминлайди. Амоксициллиннинг юқори суткалик дозаларини қўллаш зарурати бўлганида, клавуланат кислотасининг кўзда тутилмаган юқори суткалик дозаларини юборишни олдини олиш мақсадида, амоксициллин/клавуланат кислотасининг вена ичига юбориладиган бошқа дори шаклини танлаш тавсия қилинади. Даволаш давомийлиги пациентнинг даволашга жавоб реакциясига қараб аниқланади. Айрим инфекциялар (масалан, остеомиелит) узоқроқ даволашни талаб этади. Даволаш давомийлиги ўзгартиришсиз 14 кундан ошмаслиги керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимидаги даволаш давомийлиги ҳақидаги маълумотга қаранг). Амоксициллин/клавуланат кислотасини юбориш тез-тезлиги бўйича маҳаллий қўлланмаларни ҳисобга олиш керак. Катталар ва тана вазни ≥ 40 кг болалар “Қўлланилиши” бўлимида келтирилган инфекцияларни даволаш: 1000 мг/200 мг дан ҳар 8 соатда юборилади. Интраоперацион профилактика Давомийлиги 1 соатдан кам бўлган жарроҳлик аралашувларида наркозга кириш вақтида тавсия қилинган 1000 мг/200 мг дан 2000 мг/200 мг гача дозаларда юборилади (вена ичига юбориладиган бошқа дори шакллари ҳисобига 2000 мг/200 мг дозага эришиш мумкин). Давомийлиги 1 соатдан ортиқ бўлган жарроҳлик аралашувларида наркозга кириш вақтида тавсия қилинган 1000 мг/200 мг дан 2000 мг/200 мг гача дозаларда, 24 соат давомида 1000 мг/200 мг дозада максимум уч марта юборилади. Операция вақтида инфекциянинг аниқ клиник белгиларини аниқлаш операциядан кейинги даврда антибиотикларни вена ичига юбориш ёки оғиз орқали қабул қилишни одатдаги курсини ўтказиш зарурати билан ифодаланади. Тана вазни < 40 кг бўлган болалар Тавсия қилинган дозалари: 3 ойлик ва ундан катта болалар: тана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 8 соатда юборилади.3 ойликкача ёки тана вазни 4 кг дан кам бўлган болалар: тана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 12 соатда юборилади. Кекса ёшдаги пациентлар Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Буйрак етишмовчилиги Дозага тузатиш киритиш амоксициллинни тавсия қилинган максимал даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Креатинин клиренси кўрсаткичлари минутига 30 мл дан юқори бўлган пациентларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Катталар ва тана вазни ≥ 40 кг бўлган болалар КК: минутига 10-30 млБошланғич доза 1000 мг/200 мг, сўнгра 500 мг/100 мг дан кунига икки марта юборилади.КК: <10 мл/минБошланғич доза 1000 мг/200 мг, сўнгра 500 мг/100 мг дан ҳар 24 соатда юборилади.ГемодиализБошланғич доза 1000 мг/200 мг, сўнгра 500 мг/100 мг дан ҳар 24 соатда, диализни якунида қўшимча 500 мг/100 мг доза (зардобда амоксициллин ва клавуланат кислотасининг концентрацияси пасайганлиги сабабли) юборилади. Тана вазни < 40 кг бўлган болалар КК: минутига 10-30 млТана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 12 соатда юборилади.КК: <10 мл/минТана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 24 соатда юборилади.ГемодиализТана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 24 соатда, диализни якунида тана вазнига қўшимча 12,5 мг/2,5 мг доза (зардобда амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрацияси пасайганлиги сабабли) юборилади. Жигар етишмовчилиги Даволаш эҳтиёткорлик билан олиб борилади. Жигар функциясини мунтазам равишда мониторинг қилиш шарт (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини таснифлаш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланилган: Жуда тез-тез                (≥1/10), Тез-тез                          (≥1/100 дан <1/10 гача), Тез-тез эмас                 (≥1/1000 дан <1/100 гача), Кам ҳолларда               (≥1/10000 дан <1/1000 гача), Жуда кам ҳолларда      (<1/10000), Тез-тезлиги номаълум (маълум бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас). Энг кўп кузатиладиган ножўя реакцияларга диарея, кўнгил айниши ва қусиш киради. Инфекцион ва паразитар касалликлар Тез-тез: тери ва шиллиқ қаватлар кандидози; Тез-тезлиги номаълум: сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайиши; Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: қайтувчан лейкопения (шу жумладан нейтропения), тромбоцитопения; Тез-тезлиги номаълум: қайтувчан агранулоцитоз, гемолитик анемия, қон кетиш вақти ва протромбин вақтини узайиши; Иммун тизим томонидан бузилишлар: Тез-тезлиги номаълум: ангионевротик шиш, анафилакция, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, ўта юқори сезувчанлик васкулити; Нерв тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи; Тез-тезлиги номаълум: тиришишлар; Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: Тез-тез: диарея; Тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, овқатни ҳазм бўлмаслиги; Тез-тезлиги номаълум: антибиотикларни қўлланиши оқибатидаги қўзғатган колит (шу жумладан, сохтамембраноз колит ва геморрагик колит, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг); Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: АСТ ва АЛТ даражаларини ошиши (ўртача ошиши бета-лактам антибиотикларини қабул қилган пациентларда кузатилган, бироқ бу кузатишларни қиймати номаълум); Тез-тезлиги номаълум: гепатит, холестатик сариқлик (бу ножўя кўринишлар бошқа пенициллинлар ва цефалоспоринларни қўллаш фонида кузатилган, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг); Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Терида ҳар қандай ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида даволашни тўхтатиш керак (“Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари”га қаранг); Тез-тез эмас: тери тошмалари, қичишиши, эшакеми; Кам ҳолларда: кўп шаклли эритема;

Препаратни фаол моддаларига ёки ҳар қандай пенициллинларга ўта юқори сезувчанлик.Бошқа бета-лактам препаратларига (масалан, цефалоспоринлар, карбапенемлар ёки монобактамларга) зудлик билан кечувчи (масалан, анафилакция) ўта юқори сезувчанлик оғир реакциялари.Сариқлик ёки анамнезида амоксициллин/клавуланат кислотасини қўллаш фонидаги жигарни бошқа шикастланишида қўллаш мумкин эмас.

Перорал антикоагулянтлар Амоксициллин билан даволаш курси фонида аценокумарол ёки варфарин билан тутиб турувчи даволанаётган пациентларда халқаро нормаллаштирилган нисбатни ошиш ҳоллари таърифланган. Бир вақтда буюриш зарурати туғилганда даволашни бошлаш вақтида ва амоксициллин бекор қилинганида протромбин вақти ёки халқаро нормаллаштирилган нисбатни синчиклаб мониторинг қилиш керак. Бундан ташқари, перорал антикоагулянтларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Метотрексат Пенициллинлар метотрексатни ажралишини пасайтириши мумкин, бу заҳарланишни кучайиши билан кечади. Пробенецид Пробенецидни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Пробенецид буйрак каналчаларида амоксициллинни секрециясини пасайтиради. Пробенецидни Амокциклав билан бир вақтда қўллаш қонда амоксициллиннинг даражасини (аммо клавуланат кислотасини эмас) ва уларни узоқ вақт ушланиб қолишига олиб келиши мумкин. Микофенолат мофетили Микофенолат мофетили қабул қилувчи пациентларда амоксициллин ва клавуланат кислотаси препаратини перорал қўллаш бошлангандан сўнг метофенил кислоталарини (МФК) фаол метаболитларини концентрацияси тахминан 50% га пасайгани микофенолат мофетилини кейинги дозаларини қабул қилишдан олдин кузатилган. Бундай МФК концентрацияларини навбатдаги дозаларни қабул қилишдан олдин ўзгариши МФК нинг умумий экспозициясини ўзгариши ҳақида гувоҳлик бермайди. Шу билан бир қаторда, трансплантат дисфункциясини клиник белгилари бўлмаганда одатда микофенолат мофетилни дозасини ўзгатиришга зарурат йўқ. Шунга қарамай, мана шундай мажмуавий даволаш вақтида ва антибиотик билан даволаш тугагандан бироз вақт ўтгандан кейин синчков тиббий кузатув олиб бориш керак.

Амоксициллин/клавуланат кислотаси билан даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ёки бошқа бета-лактам препаратларига ўта юқори сезувчанлик реакцияларини борлиги юзасидан анамнезни синчковлик билан йиғиш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Ножўя таъсирлари” га қаранг). Пенициллинлар билан даволаш фонида жиддий ва даврий ўлимга олиб келувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар) кузатилган. Улар кўпроқ анамнезида атопияси ва пенициллинларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда ривожланади. Аллергик реакциялар ривожланганида Амокциклав билан даволашни тўхтатиш ва бошқа мувофиқ келувчи антибактериал препаратларни буюриш керак. Амоксициллинга инфекция қўзғатувчиларни сезувчанлиги исботланган ҳолларда расмий қўлланмаларга мувофиқ Амокциклавдан амоксициллинга ўтиш вариантини кўриб чиқиш керак. Агар тахмин қилинаётган қўзғатувчилар клавуланат кислотасининг ингибиция қилувчи таъсирига сезгир, бета-лактамазалар билан боғлиқ бўлмаган, бета-лактам препаратларга резистентлик хавфи юқори бўлса, препаратнинг ушбу дори шакли қўллаш учун яроқсиздир. Т>МБК учун аниқ маълумотларни йўқлиги, шунингдек солиштириб бўладиган дори шакллари учун маълумотларни чекланганлиги сабабли, ушбу дори шакли (амоксициллинни қўшимча юбормасдан) пенициллинга чидамли С.пнеумониаэ чақирган инфекцияларни даволаш учун яроқли эмас. Буйраклар функцияси бузилиши бўлган ёки препаратнинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларда тиришишлар ривожланиши мумкин. Инфекцион мононуклеозга гумон қилинган ҳолларда, Амокциклав билан даволашга йўл қўймаслик керак, чунки кўрсатилган касаллик фонида амоксициллин қўллангандан сўнг қизамиққа ўхшаш тошмаларни пайдо бўлиши кузатилган. Амоксициллин билан даволаш вақтида аллопуринолни ёндош қўлланилиши терида аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимолини потенциал оширади. Препаратни давомли қўллаш сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайишига олиб келиши мумкин. Даволашни бошида иситмали ва пустулалар ҳосил бўладиган тарқоқ эритемани ривожланиши ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёзнинг (ЎТEП) потенциал симптоми ҳисобланади (“Ножўя таъсирлари”га қаранг). Бундай реакция Амокциклав билан даволашни тўхтатишни талаб қилади ва кейинчалик амоксициллинни юборишга қарши кўрсатма ҳисобланади. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат билан даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак. Жигар томонидан кузатиладиган ножўя кўринишлар асосан эркаклар ва кекса ёшдаги пациентларда кузатилган ва узоқ муддатли даволаш билан потенциал боғлиқ бўлган. Бу нохуш кўринишлар жуда кам ҳолларда болаларда кузатилган. Барча гуруҳ пациентларда белгилар ва симптомлар одатда даволаш вақтида ёки даволашдан сўнг қисқа муддатда кузатилади, бироқ айрим ҳолларда улар даволаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ҳафта давомида намоён бўлади. Одатда улар қайтувчан характерга эга. Жигар томонидан оғир нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин, жуда кам ҳолларда ўлим ҳоллари кузатилган. Улар деярли ҳамиша жиддий асосий касалликлари бўлган ёки жигарни шикастлаш қобилиятига эга ёндош дори препаратларни қабул қилган пациентлар орасида кузатилган (“Ножўя таъсирлари”га қаранг). Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан амоксициллин билан даволаш фонида кузатиладиган антибиотикни қўлланиши билан боғлиқ колит ҳолларида оғирлиги бўйича енгилдан ҳаётга хавф солувчи даражагача бўлиши мумкин (“Ножўя таъсирлари”га қаранг). Бу ташҳисни диарея бўлган пациентларда антибиотиклар билан даволаш вақтида ёки ҳар қандай даволаш курси тугаганидан сўнг тахмин қилиш муҳимдир. Антибиотикларни қўлланиши билан боғлиқ колит ривожланганда Амокциклав билан даволаш дарҳол тўхтатилади; шифокорга мурожаат қилинади ва тегишли даволаш ўтказилади. Ушбу вазиятларда ичак перисталтикасини сусайтирувчи воситаларни қабул қилиш мумкин эмас. Узоқ муддат даволаш вақтида турли аъзолар тизимини, шу жумладан, буйраклар, жигар ва қон яратиш аъзолари функциясини вақти-вақти билан баҳолаш тавсия қилинади. Препаратни қабул қилиш фонида кам ҳолларда протромбин вақтини узайиши кузатилган. Антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилинганда албатта қон ивишини назорат қилиш зарур. Антикоагуляцияни кутилган даражасига эришиш учун перорал антикоагулянтларнинг дозаларини тузатиш талаб қилиниши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, етишмовчилик даражасига қараб препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг). Диурези пасайган пациентларда кам ҳолларда, асосан парентерал даволаш фонида кристаллурия кузатилган. Амоксициллиннинг юқори дозалари билан даволаш вақтида амоксициллинни қўлланиши билан боғлиқ кристаллурияни ривожланиш эҳтимолини пасайтириш мақсадида етарли миқдорда суюқлик ичиш тавсия қилинган. Қовуғига катетер ўрнатилган пациентларда унинг ўтказувчанлигини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Амоксициллин билан даволаш вақтида сийдикдаги гулюкоза даражасини баҳолаш ферментатив усуллар ёрдамида глюкозооксидаза билан ўтказилади, чунки ноферментатив усуллар баъзан ёлғон мусбат натижаларни бериши мумкин. Амокциклав таркибида клавуланат кислотасини бўлиши ИгГ ва албуминни эритроцитларнинг мембраналари билан носпецифик боғланишини чақириши мумкин, бу Кумбс синамасининг ёлғон мусбат натижаларига сабаб бўлиши мумкин. Препаратни қабул қилувчи пациентларда Аспергиллус га ўтказилган иммунофермент таҳлилида (ИФА) мусбат натижалари ҳоллари ҳам кузатилган, кейинчалик Аспергиллус  инфекцияси чақирмаганлиги аниқланган. Аспергиллус га ИФА тести доирасида ноаспергилёз полисахаридлар ва полифуранозалар билан кесишган реакциялар кузатилган. Амокциклав қабул қилаётган пациентларда таҳлилларни мусбат натижаларини эҳтиёткорлик билан таҳлил қилиш ва бошқа диагностика усуллари билан тасдиқланиши керак. Амокциклав 1000 мг/200 мг инекцион эритма тайёрлаш учун кукун 1 ммол (39 мг) калий сақлайди. Буни буйраклар функцияси сусайган пациентларда ёки калийнинг миқдорини назорат қилинувчи парҳезга риоя қиладиган пациентларда инобатга олиш керак. Амокциклав 1000 мг/200 мг инекцион эритма тайёрлаш учун кукун тахминан 2,7 ммол (63 мг) натрий сақлайди. Буни натрийнинг миқдори назорат қилинувчи парҳезга риоя қиладиган пациентларда инобатга олиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш Препаратни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар ҳомиладорлик даврида туғма нуқсонларни ривожланиш хавфи ошишини кўрсатмайди. Ҳомила пардаларини муддатидан олдин ёрилиши кузатилган аёлларда амоксициллин/клавуланат кислотаси билан профилактик даволаш янги туғилган чақалоқларда некротик энтероколитнинг юқори хавфи билан потенциал боғлиқлиги аниқланган. Шифокор ҳомиладорлик даврида даволаш зарур деб ҳисобламаса, препаратни қўллашдан сақланиш керак. Ҳар иккала фаол моддаси кўкрак сути билан ажралади (эмизикли болаларга клавуланат кислотасининг таъсири бўйича маълумотлар йўқ). Эмизикли болаларда диарея ва шиллиқ қаватларни замбуруғли инфекциялари ривожланиши мумкин, бу эмизишни тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Эмизиш даврида шифокор томонидан фойда ва хавф нисбати баҳолангандан сўнг препарат билан даволаш мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Транспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича текширишлар ўтказилмаган. Бироқ транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига потенциал таъсир этувчи ножўя самаралар (масалан, аллергик реакциялар, бош айланиши, тиришишлар) ривожланиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Суюлтирилган эритмаларни музлатиш мумкин эмас. Суюлтирилган эритмаларни барқарорлиги (турли инфузион муҳитларда):

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, шунингдек сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Баъзан буйрак етишмовчилигига олиб келувчи, амоксициллин қўлланиши билан боғлиқ кристаллурия кузатилган. Буйраклар функцияси бузилиши бўлган ёки юқори дозаларда даволанган пациентларда тиришишлар кузатилиши мумкин. Амоксициллинни асосан вена ичига юқори дозаларда юборилганидан сўнг сийдик катетерларида чўкмалари ҳосил бўлади. Катетерларнинг ўтказувчанлигини мунтазам назорат қилиш керак. Меъда-ичак йўлларини томонидан бузилишлар симптоматик даволанилади, бунда асосий эътиборни сув-электролит мувозанатини тиклашга қаратиш керак. Амоксициллин ва клавуланат кислотаси организмдан гемодиализ йўли билан чиқарилиши мумкин.

Рецепт бўйича

Амокциклав 1000 мг/200 мг инекцион эритма тайёрлаш учун кукун, каучук тиқинлар билан беркитилган, итариб очиладиган пластик қайтарма қопқоқли алюмин қалпоқчалар билан сиқилган флаконларга қадоқланган, 5 донадан қутига жойланган.

2 йил.