Амоклаврецепт билан

Таркиби:

Амоксициллин натрий, 1,0 г амоксициллинга эквивалент; клавуланат калий, 0,2 г клавулан кислотасига эквивалент.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амоксициллин натрий ва клавуланат калий

Препаратнинг савдо номи:

Амоклав

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

Дори шакли:

кукун инекцион эритма тайёрлаш учун

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

J01CR02

Амоксициллин ва клавулан кислотасининг асосий фармакокинетик параметрлари ўхшаш. Амоксициллин ва клавулан кислотаси мажмуада бир-бирига таъсир қилмайди. 1,2 г болюсли инекциядан кейин плазмадаги максимал концентрацияси (Cмах) 105,5 мг/л (амоксициллин учун) ва 28,5 мг/л (клавулан кислотаси учун)ни ташкил этади. Яхши тақсимланиш ҳажми билан характерланади. Организмнинг суюқлик ва тўқималарида аниқланади (ўпкаларда, плеврал, перитонеал, синовиал суюқликларда, танглайнинг бодомсимон безларида, бронхиал секретда, простата безида, перитонеал абсцессда, мушак тўқималарида, ёғ тўқималарида, буруннинг ён бўшлиқлари, ўрта қулоқ ва бошқаларда) анқланади. Амоксициллин кўпчилик пенициллинлар каби кўкрак сутига ўтади. Кўкрак сутида шунингдек клавулан кислотасининг қолдиқ миқдори ҳам аниқланган. Сенсибилизация хавфидан ташқари кўкрак сутини эмаётган соғлом чақалоқларга амоксициллин ва клавулан кислотасининг бошқа ҳеч қандай салбий таъсирлари номаълум. Амоксициллин буйрак орқали амалда ўзгармаган ҳолда найчалар секрецияси ва калава февральацияси йўли билан чиқарилади. Клавулан кислотаси калава февральацияси орқали қисман метаболитлари кўринишида чиқарилади. Оз миқдори ичак ва ўпкалар орқали чиқарилиши мумкин. Амоксициллин ва клавулан кислотасининг яримчиқарилиш даври  (Т1/2) 1–1,5 соатни ташкил қилади. Иккала компонент гемодиализ орқали ва оз миқдорда перитонеал диализ орқали чиқарилади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш: – юқори нафас йўллари инфекцияларининг (қулоқ, томоқ ва бурун инфекцияларини хам қўшиб) масалан, Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаемопҳилус инфлуэнзаэ, Морахелла cатаррҳалис ва Стрептоcоccус пёгенес чақирган қайталанувчи тонзиллит, синусит, ўрта отит; – қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаемопҳилус инфлуэнзаэ ва Морахелла cатаррҳалис чақирган сурункали бронхитнинг оғир зўрайиши, бўлакли пневмония ва бронхопневмония); – сийдик-жинсий йўлларининг инфекциялари (Энтеробаcтериаcэаэ оиласи бактериялари (асосан Эсчеричиа cоли), Стапҳйлоcоccус сапропҳйтиcус ва Энтероcоccус спп., чақирадиган цистит, уретрит, пиелонефрит, аёллар жинсий аъзоларинининг инфекциялари), шунингдек  Неиссериа гоноррҳоэаэ чақирадиган гонорея; – Стрептоcоccус ауреус, Стрептоcоccус пёгенес ва Баcтероидес спп., чақирган тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; – суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари (Стрептоcоccус ауреус чақирадиган остеомиелит узоқ муддатли даволашни ўтказиш зарурати бўлганида); – бошқа инфекциялар (септик аборт, туғруқдан кейинги сепсис, септицемия, перитонит, интраабдоминал сепсис, операциядан кейинги инфекциялар ва уларни олдини олиш, улар меъда-ичак йўлларидаги катта жарроҳлик аралашувлари, чаноқ, бош ва бўйин, юрак, буйрак, сафро чиқариш йўлларидаги, ҳамда суъний бўғимларни кўчириб ўтказишдаги катта жароҳлик аралашувлари билан боғлиқ бўлиши мумкин).

Аллергик реакциялар: ангионевротик шиш, анафилакция, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, аллергик васкулит, баъзида эшакеми ёки тери тошмаси, терини қичишиши, кам-кўп шаклли эритма, Стивенс-Жонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллез эксфолиатив дерматит, ўткир ёйилган экзантематоз пустулёз. Меъда-ичак тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, кам-тери ва шиллиқ қаватларини кандидози, антибиотикларни қабул қилиш билан ассоциацияланган колит (сохтамембраноз ва геморрагик колитни хам қўшиб) АСТ ёки АЛТ ферментларининг фаоллигини ўртача (клиник аҳамияти нўмалум) ошиши, кам-гепатит, холестатик сариқлик бўлиши мумкин. Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – транзитор лейкопения (нейтропения ва агранулоцитозни хам қўшиб), қайтувчи тромбоцитопения ва гемолитик анемия. Қон ивиши тизими томонидан: баъзида – қон кетиш вақтини ва протромбин вақтини узайиши. Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи, тиришиш, қайтувчи гиперфаоллик. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – интерстициал нефрит, жуда  кам -кристаллурия. Маҳаллий реакциялар: инекция қилиш жойида тромбофлетит бўлиши мумкин.

анамнезида амоксициллин/клавулан кислотасини қабул қилиш чақирган холестатик сариқлик ёки жигар фаолиятининг бузилишига кўрсатма:пенициллин гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик.амоксициллин ёки клавулан кислотасига ёки препаратни бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Препарат курс билан қўлланганида қон яратиш аъзолари, жигар, буйраклар фаолиятининг назоратини ўтказиш керак. Буйраклар фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг дозаларини адекват тўғрилаш ёки препаратни қўллашлари орасидаги интервални узайтириш талаб қилинади.Ампициллин олган инфекцион мононуклеози ва лимфолейкози бўлган кўп сонли пациентларда эритематоз тошмалар пайдо бўлиши кузатилган. Бундай пациентларда пенициллин гуруҳи антибиотикларини қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат калий сақлайди. Натрий миқдори чекланган парҳезга риоя қиладиган пациентлар ҳар бир, 1,2 г ли флаконда 59,3 мг. натрий сақланишини ҳисобга олиш лозим. Ҳар кунги максимал дозадаги натрийнинг миқдори 200 мг дан ошади. Препарат юқори дозаларда қўлланганида сийдикда глюкоза даражасини Бенедикт ёки Фоллинг эритмасидан фойдаланиб аниқлашда сохтамусбат реакция бўлиши мумкин (глюкооксидазали ферментатив реакцияларни қўллаш тавсия этилади). Цефалоспарин қатори антибиотикларига маълум бўлган юқори сезувчанликда, анамнезида соҳтамембраноз колити бўлган пациентларда, жигар етишмовчилигида, буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида препарат эхтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни ҳомиладорда фақат аниқ кўрсатмалар бўлганда буюриш мумкин. Амоксициллин ва клаулан кислотаси оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади Препаратни тавсия қилинган дозаларда автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилятига салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25◦С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилиши оқибатидаги ўлим ёки, ҳаётга хавф туғдирувчи ножўя самараларининг пайдо бўлиши тўғрисида ҳабарлар йўқ. Симптомлари: қоринда оғриқ, диарея, қусиш; ҳамда хавотирли қўзғалиш, уйқусизлик, бош айланиши, алоҳида ҳолларда тиришишлар бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади, шифокор кузатуви керак. Гемодиализ самарали.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1,2 г дан флаконларда.

2 йил.